Latest news

18:06"Саутгемптон" — "Ливерпуль". Нуньес ва Салаҳ асосий таркибда  0 18:04Февзи Давлетов: "Бу "Металлург" ютиши шарт бўлган ўйин эди"  0 17:55"Сўғдиёна" — "Локомотив" 0:0 (Матнли трансляция)  4 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  0 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  10 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  6 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  4 14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  23

Темурхўжа Абдуҳолиқов: “Хорватия чемпионати мен учун кўприк” News

Темурхўжа Абдуҳолиқов: “Хорватия чемпионати мен учун кўприк”

“Пахтакор” клубининг тарбияланувчиси Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг Хорватия чемпионатига кетганидан хабарингиз бор. Ҳужумчи Сплитнинг “Хайдук” жамоасида тўп сураётганди.
Яқинда чемпионат якунланганидан сўнг у Тошкентга қайтиб келди. Ҳамюртимиз Хорватияда бронза медалини қўлга киритди. “Динамо” (Загреб), ва “Осиек” жамоаларидан кейин “Хайдук” 3-ўринни қўлга киритди. Абдуҳолиқов эса 8та учрашувда майдонга тушиб фақат бир марта гол урди. Яъни, Задар”ни 3:1 ҳисобида енгган ўйинда Темурхўжа ҳисобни очиб берди. Умуман, янги мамлакат ва янги чемпионат бўлганлиги сабабли бошида муҳитга мослашиши қийин кечди. Бунинг устига Абдуҳолиқов Европага кетганди. Ўйлаймизки, у билан суҳбат беэътибор қолдирмайди.  

- Салом, Темурхўжа! Ишларингиз яхшими?
- Яхши раҳмат.

- Хорватия чемпионатида тўп сурган биринчи ўзбекистонлик ўйинчи сифатида қандай хотиралар қолди?
- Таассуротларим яхши. Европада тўп суриш ҳар бир футболчи учун олдинга ташланган қадам деб ўйлайман. Негаки, ҳамма яхши билади, у ердаги футбол ҳар жиҳатдан биздан олдинда. Минг марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган афзал дейишади. Европа футболини ўз кўзим билан кўриб, яна бир бор қойил қолдим. 

- Ўзингиз истаган жойга борганингиз учун қониқиш ҳосил қилганингиз кўриниб турибди.
- Агар касбингизни севмасангиз олдинга интилиш бўлмайди.



- “Хайдук” мавсумни 3-ўринда якунлади. Бундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, клуб олдига қўйилган вазифа бажарилдими ёки...
- Вазифа қисман бажарилди. Акс ҳолда бош мураббий Игор Тудор билан шартномани узайтиришмаган бўларди. Шу сабабли мақсадга эришилди деб ўйлайман. Лекин бу саволингизга тўлиқ жавоб бера олмайман. Чунки йил бошидан қатнашмаганим боис аслида қандай эканлигидан хабарим йўқ. 

- У ерда битта гол урдингиз. Умуман олганда, иштирокингиз хусусида нималар дея оласиз?
- Ўйинимда ўсиш бўлаётганини сездим. У ерда футболга бўлган муносабат профессионал даражада. Ҳар бир иш тўғри йўлга қўйилганлиги мени хурсанд қилди.

- Ўйин давомидаги муҳит ҳам бошқача бўлса керак-а?
- Шубҳасиз. Хорватияда мухлислар футболни деб яшаётгандек тасаввур уйғонади. Улар учун гўёки футболдан бошқа нарса йўқдек. Ҳар доим стадион мухлислар билан 80-90 фоизга тўлади. Мамлакатда футбол ҳавоси “қайноқ” эканлигини сезиш қийин эмас.

- Учрашувлар давомида сизга бўлган муносабат ва эътиборни қандай ҳис этдингиз?
- Мени жуда яхши кутиб олишди, ҳамма нарса қониқарли эди.

- Айтмоқчиманки, Хорватия чемпионати орқали фаолиятингизда янги саҳифа очилди. Шу сабабли нимаси биландир эсда қоларли бўлдими?
- Албатта. Ёшлигимдан Европа майдонларида тўп суришни орзу қилардим. Англия, Испания, Италия, Германия, Франция каби кучли чемпионатларда ўйнашни ҳамма орзу қилади. Мен эса боқсичма-босқичма ўз мақсадимга эришмоқчиман. Ўзбекистон чемпионати орқали тўғридан-тўғри кучли чемпионатларга йўл олишнинг иложи йўқ. Бунинг учун Англия, Испания каби чемпионатлардан савияси бироз пастроқ бўлган Хорватия, Венгрия сингари мамлакталарда тўп суриб ўзини кўрсатиш керак. Бу биз учун кўприк вазифасини бажаради.



- Сплитда сизга алоҳида уй ажратилганми?

- Менга алоҳида уй беришган. Бир сўз билан айтганда, барча шарт-шароитларни яратиб беришган, бу борада муаммонинг ўзи йўқ.

- Ортга қайтаётганингизда жамоангиз билан қандай хайрлашдингиз?
- Учрашгунча! Чунки ҳеч ким билан хайрлашмадик, 9 июн куни яна Сплитда тўпланамиз. Шунинг учун ҳаммага учрашгунча дедик. Дастлабки 20 кун давомида ўз қароргоҳимизда шуғулланамиз. Кейин икки ҳафтага Германиями, Словениями, хуллас қайсидир мамлакатга бориб йиғин ўтказамиз.

- Хорватиядаги илк ўзбекистонлик футболчи бўлганингиз учун сизга бўлган қизиқиш юқори бўлганлиги ҳақида эшитдик. Ўз навбатида сизга ҳам юртимиз футболи хусусида кўплаб саволлар беришгандир?!
- Ҳа. Газета, телевидения, сайт вакиллари бир неча бор интервью олиб Ўзбекистон қандай мамлакат, у ердаги футбол қанақа каби ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди. Ҳар бир суҳбатда холис жавоб беришга ҳаракат қилдим. У ердаги оммавий ахборот воситаларининг таъсир кучи катта. Шунинг учун матбуот соҳасида ҳам ривожланиш яққол билиниб туради.



- “Хайдук” таркибида бир қатор футболчиларнинг ўз жамоалари билан жаҳон чемпионатида иштирок этиши кутилмоқда, тўғрими?
- Жамоадошим Авдия Вршаевич Босния терма жамоасида тўп суради. Ўйлашимча у жаҳон чемпионатида ўйнайди. Шунингдек, Хорватия термасига номзод ўйинчилар ҳам бор. Аммо улар Бразилияга борадими-йўқми, билмайман. Фақатгина жаҳон чемпионати бошланганидан кейин маълум бўлади. Лекин Вршаевич Босниянинг асосий таркибида майдонга тушади.

- ”Хайдук”даги энг яқин дўстингиз ким?
- Дўстимда грузиялик Георгий Илуридзе эди. Лекин у мавсум охирига етмасдан жамоадан кетди. Шунингдек, КотдИвуарлик футболчи билан ҳам яқин муносабатда бўлдим.

- Хорватияга борган дастлабки пайтларингизда янги мамлакатга кўникиш борасида жиддий муаммолар бўлмадими?
- Роса сезилди. У ерга борганимдаёқ томоғим оғриб иситмада юрдим. 10 кун даволанишимга тўғри келди. Бу орада учта ўйинни ўтказиб юбордим. Шуни ҳам айтишим керакки, у ерга мослашиш жараёни мен учун қийин кечди. Ўйлайманки, энди барчаси ортда қолди.

- Мослашиш жараёни қийин кечди деганингизда асосан нималарни назарда тутяпсиз?
- Озиқ-овқат масаласида. Кейин Хорватияда об-ҳаво ҳам алдамчи. Загребда қиш бўлади. Аммо Сплитда бундай эмас. Кўчага чиққан пайтингизда албатта қўлингизда нимадир бўлиши керак. Чунки бирданига ёмғир ёғиши, шамол эсиши ёки совуқ тушиши мумкин. Ўзбекистонда тўртта фаслга кўникканман. У ерда эса фақат иккита фасл бор. Ёзда доимгидек иссиқ бўлади. Биринчи марта уйимдан ташқарига кетдим. Мусофир юртда ёлғиз яшаш жуда қийин бўлар экан. Энг ёмони айнан шу нарсадан қийналдим.

- Хориждаги дастлабки фаолиятингиз бўлгани сабабли бошида кўникишингиз қийин кечгани табиий. Чунки уларнинг муҳитини яхши билмасдингиз. Энди бўлса қайтиб борганингиздан кейин бундай муаммоларга дуч келмасангиз керак?
- Энди ўрганганимда қайтиб келдим. Ўтган вақт давомида нима қаерда ҳаммасини билдим. Ўйлайманки, кўникиб бўлдим.

- Игор Тудорнинг сизга муносабати қандай?

- Футбол ўйнагани учун футболчиларни яхши тушунади. Ҳозирча ҳаммаси жойида.

- Загребнинг “Динамо” жамоаси бу йил ҳам чемпион бўлди. Унинг сафидаги Ален Халилович эса “Барселона”га ўтиб кетди...
- Ҳа, у бизга қарши тўп сурди.



- Яъни, “Динамо”га қарши учрашувлар қандай кечди?
- Иккита етакчи жамоа ўртасидаги ўйин шиддатли ўтди. Ўзаро учрашувдаги муҳитни бир сўз билан тасвирлаб бера олмайман. Бутун стадион “Хайдук” учун мухлислик қилишди. Афсуски, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Шундан кейин чемпионлик учун курашдаги имкониятимизни деярли йўқотдик. Ростини айтсам, “Динамо” ҳақли равишда ғалаба қозонди. Халилович эса ўшанда заҳирадан майдонга тушди. Ўйиннинг охирида Ален бўш қолган дарвозага гол урди. Бунгача ҳиосбда ортда қолаётганимиз учун вабанкка боришга мажбур бўлгандик. Натижада улар қарши ҳужумда бизни жазолади. Мен иккинчи бўлимда майдонга тушдим.

- Унинг “Барселона”га ўтгани катта қизиқишга сабаб бўлди. Чиндан ҳам у ўта иқтидорлими?
- Ален Халиловичдаги истеъдод сезилиб турди. Бироқ унинг ўйин услубини яхшилаб кўрганим йўқ. Лекин “Барселона” у билан шартнома туздими, демак чиндан ҳам катта иқтидорга эга.

- “Хайдук” таркибида рақобат сизга қўшимча қийинчилик туғдирдими?
- Европа жамоаси бўлганлиги сабабли рақобат кучли. Энг муҳими, соғлом рақобат мавжуд. Шунинг учун чидаса бўлади. Жамоага тенг кучли футболчиларга йиғилган. Ким кўпроқ меҳнат қилса ўша майдонга тушади.

- Умуман, сизга ёқмаган жиҳатлари ҳам бўлдими?

-  Йўқ, ёмон томонларини кўрмадим.

- Ўзбекистон чемпионатини кузатиш учун вақтингиз бўлдими?
- Албатта, кузатдим. Championat.asia ва бошқа сайтлар орқали янгиликлардан хабардор бўлиб турдим. Қаерда бўлишимдан қатъий назар “Пахтакор”га мухлислик қиламан.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика