Latest news

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  9 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  101 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  10 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Темур Кападзе: "Олимпик" ғалабага лойиқ эди. Биз икки очко йўқотдик" News

Темур Кападзе: "Олимпик" ғалабага лойиқ эди. Биз икки очко йўқотдик"

Суперлиганинг учинчи туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Олимпик” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Темур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин қизиқарли бўлди деб ўйлайман. "Пахтакор" билан дуранг ўйнаш бизнинг йигитлар учун ғалабага тенг натижа. Бизда яхши имкониятлар бўлди, бу ўйинда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Шогирдларимнинг ёшлиги баъзи вазиятларда панд берди, кўплаб имкониятлардан фойдалана олишмади. Лекин бу ўсишга хизмат қилади. Келгуси сафар шундай вазиятларда яхшироқ ҳаракат қилишади. Умуман олганда, ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибни ҳам ўргандик. Ёмғир туфайли машғулот ўтказишда бироз қийинчиликга дуч келдик. Менимча, ўйин кўнгилдагидек ўтди. 

— Жамоа "Пахтакор" ҳужумларини анча олдинда кутиб олди. Бу рақиб учун тайёрланган комбинация эдими? 

— Биз "Пахтакор" ўйинчиларини яхши биламиз, барчаси кучли футболчилар. Агар уларга қарши прессинг уюштирмасак, бундан унумли фойдаланишарди. Шу боис бу борада пухта тайёрландик. Амалда бу режа ўзини оқлади. Кейинчалик "Пахтакор" узатмалар амалга оширишни бошлади. Қарама-қарши масофадаги узатмалар бизга мураккаблик туғдирди. "Пахтакор"нинг ҳозирги ўйин услуби ўзгарган. Уларнинг сўнгги икки-уч ўйинини кўрдим, услуб ўзгача, узатмалар сони кўпайган. Аввал назорат, комбинациялар орқали ўйин ташкиллаштирилган бўлса, ҳозирда янги мураббийнинг талаблари фарқ қилади. 

— Ўйин давомида қанот ҳакамига ўз эътирозларингизни билдирдингиз. Қандай масала юзасидан шикоят қилдингиз?

— Биринчи навбатда, кичик қоидабузарликлар юзасидан эътирозим бор эди. Балки ҳакамнинг қарори тўғридир, бу вазиятларни такрор кўргач, хулосага келиш мумкин. Бу ўйин давомида ҳиссиётларга берилиш, бу табиий ҳол. Ҳакам қанча кам хато қилса, унинг шу даражада кучли эканллигини англатади. Менимча, уларда ҳам ўсиш бор.

— "Олимпик" жамоаси баъзи вазиятларда кераксиз қўполликлар ишлатишди...

— Майдонда кураш кетаётганда бундай ҳолатлар бўлиши мумкин. Лекин атайин майдонга шу ниятда чиққан деб ўйламайман. Тўп учун курашда бундай ҳолатлар бўлиши табиий. 

— Бугун "Олимпик" икки очко йўқотдими ёки бир очко ишладими?

— Менинг назаримда, икки очко йўқотдик. Балки дуранг натижа адолатлидир, бизда яхши имкониятлар кўп бўлди. Улардан фойдаланишда эса оқсаяпмиз. Бу бошқа ўйинларда ҳам сезиляпти. Тажрибали ўйинчиларимиз бўлганда, бундан имкониятлардан фойдаланишарди. Бироқ ёшлардан ҳамма вазиятни голга айлантиришларинг керак дея талаб қилолмайман. Шу каби ўйинлар орқали улар тажриба орттиради. Ўйин жиҳатдан оладиган бўлсак, ғалабага лойиқ эдик.

— "Олимпик" футболчисига кўрсатилган қизил карточка ҳақида фикр билдирсангиз...

— Бизга ҳам шундай туюлди. ВАРда кўришди вазиятни. Бизнинг футболчи елка билан ўйнагани сабабли Турғунбоев мувозанатни йўқотди. Футболда қандайдир қонунлар бор, шу боис шогирдим. қизил карточка билан жазоланди. 




Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика