Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  99 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Темур Кападзе: "Майдонда руҳий ҳолатнинг ҳам таъсири бор" News

Темур Кападзе: "Майдонда руҳий ҳолатнинг ҳам таъсири бор"

Coca-Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Темур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Ғалаба билан жамоани табриклайман. Бугун йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Охирги 5-10 дақиқани инобатга олмаса, ҳаммаси яхши эди. Яхши имкониятларга эга бўлдик. Камчиликлар бор, ўз устимизда ишлашда давом этамиз.

- Бугун "Металлург" иккита голни ҳам ўз хатолари эвазига ўтказиб юборди. Вазиятлар кўп бўлди, лекин фойдаланиш самарадорлиги кам бўлди. Бу ҳақда фикрингиз қандай?

- Бу бугунги ҳолат эмас. Албатта, маҳорат ва тажриба муҳим. Бу каби холатлар устида кўп ишлаяпмиз. Майдонда руҳий ҳолатнинг ҳам таъсири бор. 

- Суперлигада "Олимпик"нинг иштирокидан кўнглингиз тўлаяптими?

- Албатта кўнглим тўлди. Биз ҳозир Суперлигада ўйнаяпмиз. Кучли жамоалар жам бўлган чемпионат. Ҳар бир ўйин бизга фойдали бўлди. Тажриба томонидан, футболчиларнинг ўсиши томонидан фойдали мавсум бўлди деб ўйлайман. Кўп дуранг қайд этдик. Ютқазганимиз биз учун ютуқ. Ўша дуранг қайд этилган ўйинларда ҳам 50 фоиз ғалабага ҳақлироқ эдик. Натижадан кўра шу йигитларнинг қанчалик ўсганлиги муҳим.

- "Металлург" қизил олганидан сўнг аксинча яхшироқ ўйин кўрсатди. Охирги 7-8 дақиқа давомида рақиб кучли футбол намойиш этди...

- Биз шошилишни бошладик. Аксинча, бундай холатда янада кўпроқ вазият яратиш мумкин эди. Бу борада ишлаймиз. "Металлург" натижага қарамасдан таваккал қилиб олдинга ўтди. Бу бизга тажриба бўлади.

- Муҳаммадали Ғиёсовнинг ўйини ҳақида...

- Бугун у яхши ўйнади. Пенальти ишлади, гол урди. Иккинчи голда ҳам зўр ҳаракат қилди. Унинг учун хурсандман. Шундай давом этса асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлайди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика