Latest news

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  17 23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  5 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

​Тавсия қиламиз. "Сер Алекс мени илк қадамларини ташлаётган болакайга ўхшатганди". Де Хеа билан катта интервью News

​Тавсия қиламиз. "Сер Алекс мени илк қадамларини ташлаётган болакайга ўхшатганди". Де Хеа билан катта интервью

"Daily Mail" нашри "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеадан катта интервью олди.

Унда у жамоага эндигина борган вақтлари ва "иблислар" таркибидаги ўтган мавсумлари ҳақида гапирди.

Давид Де Хеа Испаниядаги машғулотлар ўтайдиган қароргоҳда ўтириб, диққатини мониторга қаратганди. У ўзининг АПЛдаги илк ўйини видеосини томоша қилмоқда. МЮ 2:1 ҳисобида ғалабага эришган бўлса-да, ўйин ёш посбон учун жуда қийин ўтди. "Вест Бром" футболчиси Шейн Лонгнинг зарбаси дарвозабондан ўтиб, голга айланди. Рақиб жамоа мухлислари эса Давиднинг устидан кулишди ва "ҳеч нимани эплай олмайдиган" деб аташди. Ўшанда "Sportsmail" журналисти Жейми Реднапп ўшанда шундай фикр билдирганди: "Бу иш де Хеага тўғри келмайди".

"Ё, Худо", - деди Давид, кўзларини ёпган ҳолда ва АПЛдаги оғир дебюти ҳақида у шундай деди: "Қаттиқ курашларга бой ўйин бўлганди. "Вест Бром" ёш дарвозабонни кўриб, ундан фойдаланишни ўйлади. Узоқдан зарбалар бериб, диққатимни синашди. Ўз устимда ишлашим кераклиги ва яхши дарвозабон бўлишим учун вақт кераклигини билардим. Дебютим бўлганлиги учун ўша ўйинда менга жуда оғир бўлганди. Янги мамлакат, янги жамоа, ўзим билмаган бегона тил. Жуда ёш эдим. Тенгдошларим ҳали ўқув юртларида билим олишса, мен дунёнинг энг кучли клубларидан бирида ўйнаётгандим. Бизда жуда тажрибали ҳимоячилар кўп эди - Рио Фердинанд, Неманья Видич ва Патрис Эвра. Ёдимда, Рио ва Пэдди менга: "Ҳа, сен ҳали ёшсан, бироқ бу "Манчестер Юнайтед" ва биз фақат энг зўрларини қабул қиламиз".

Фергюсон испанияликнинг суянган тоғига айланди. Ферги уни Эдвин ван дер Сарнинг ўрнига трансфер қилганди. Шартнома имзолангунига қадар Ферги дарвозабонлар мураббийини де Хеанинг ўйинларини кузатиш учун юборарди. Кейинчалик афсонанинг ўзи Испанияга ташриф буюрди. Унгача Давид жамоаси билан учрашувларда иккитагина гол ўтказиб юборганди. Сер Алекс 2000 йилда ўғлининг тўйи туфайли Манчестер дербисида қатнашмаганди, 1998 йилда эса оиласидаги муаммолари сабабли "Мидлсбро"га қарши баҳсга бора олмаган. Бу сафар у Англия лига кубоги доирасидаги учрашувдан воз кечди ва "Атлетико" - "Валенсия" учрашувига борди. Қайтишда у ёрдамчиларига Давид "Манчестер Юнайтед"га ўтишини маълум қилганди.

Де Хеа ўша пайтларни шундай эслайди: "Фергюсон вазиятдан фойдаланишга қарор қилди. Мени жамоага олиб кетиш учун катта жасорат керак эди. Фергюсон жасоратли инсонлардан бири. У менга қараб, жамоага ўтганимдан кейин мослашиш учун вақт кетишини ва айрим муаммолар бўлишини айтди. Унга қадар менга "Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумотларни ўқигандим, бироқ бунга ишонмагандим. Ван дер Сер 40 ёшга кирганди ва унга ворис изланаётганлиги аниқ эди. Аммо мен футбол оламидаги кичик болакай эдим".

Ҳақиқатдан ҳам, Давидни муаммолар ҳар бир қадамиида таъқиб қилди. 2011 йилда трансфер қилинганидан кейиноқ у Англия Суперкубогида қатнашди ва кетма кет хатоларга йўл қўйди. "The Sun" нашри ўша ўйин борасида шундай деганди: "Бесўнақай "Юнайтед" дарвозабони". Унинг илк мавсуми якунланаётганида бир вақтлар "Юнайтед"да ўйнаган дарвозабон Массимо Таиби интервью берди ва уни ўзига тенглаштирди.

Айни дамда Давид де Хеа дунёнинг энг зўр дарвозабонларидан бири. У кетма кет уч мавсумдан буён "Манчестер Юнайтед"да энг яхши футболчи бўлмоқда. Кетма кет 5 мавсумдан буён ПФАнинг йил рамзий терма жамоасидан ўрин олди ва Англияда йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод бўлиб турибди. У АПЛда "қуруқ ўйин" ўтказиш борасида энг яхши натижа қайд этиб, "Олтин қўлқоп"нинг амалдаги эгаси сифатида Англия кубоги финалига тайёргарлик кўрмоқда.

Жамоадошлари Давиднинг ўйинларидан ҳайратдалар. Андер Эррера табассум-ла: "Давид ҳам "Special One". Машғулотларда унга шундай зарба бераман-у, кейинчалик голни испаниялик шарҳловчилар каби нишонламоқчи бўламан. Бироқ унинг қўли қаердандир пайдо бўлади. Қийин ҳолатда ҳам у тўпни қайтариб юбормайди, биттада ушлаб олади. Ажойиб сейвларни амалга оширади, шунинг учун ҳам мухлислар уни севишади ва у ҳақида қўшиқлар куйлашади. Телевизорда у ҳақда ҳар куни 5-6 кўрсатув тайёрлашади, "Twitter" эса томидан кетмоқда. Бироқ Давид ҳеч нима бўлмаётгандек, ҳар доимги ишини бажаради"

Эррера қўшимча тарзда: "Ўйинлардан олдин асабий бўлиб қоламан. Миямга ташқи кучлар зарба бергандек ва тинч тура олмайман. Шундай пайтларда Давид менга: "Андер, тинчлан. Барчаси яхши бўлади. Улар бизга гол ура олишмайди, чунки дарвозада мен турибман", дейди. 2016 йилда Англия кубогининг ярим финалида у Ромелу Лукакунинг пенальтисини қайтарди ва ўйиндан кейин менинг олдимга келиб: "Мана, барчаси бажарилди. Эртанги кун ҳақида ўйлашни бошлайвер". Давид шундай инсон. Унинг бошқачалиги мана шунда".

У ўзини дунёдаги энг яхши футболчи деб биладими? "Мен яхши ўйнайман. Ўзимга ишонаман, бироқ ишлашда давом этишим ва совринларни қўлга киритишим керак".

Де Хеа фаолияти давомида биринчи марта бир мавсумда зарбаларни қайтариш борасида энг яхши натижасини қайд этди – 80,45 %.

Испаниялик фаолиятини Мадридда бошлади ва ёшлигида ҳужумда тўп тепди. Де Хеанинг устози Мануэла Инфанте у ҳақида шундай дейди: "Дарсда болалар ўзларининг режалари ҳақида ёзишлари керак эди ва Давид шундай ёзди: "Петер Шмейхель каби бўлишни истайман".

Икки дарвозабоннинг услуби бир-биридан ажралиб туради. Петер зарбаларга асосан қўлларини ташларди, Давид эса оёқлари билан ҳам тўпларни қайтараверади. Унга оёқларида тўпни қайтарганлари ҳақида эслатсам, Давид кулди: "Тўп менинг олдимга учиб келса, оёқларим ҳам қўлим каби бўлиб қолади. Айрим мураббийлар буни ўзгартиришимни исташди, бироқ барчаси фойдасиз бўлди. Бу менинг ноодатийлигим. Бу эса ёмон эмас назаримда", - деди Давид. У тўпни оёқда қайтариш дарвозабонлар учун ёмон одат эканлигини тан олди.

Де Хеани "Олд Траффорд"да бирданига қабул қилишмади. Илк мавсумда у кутилганидан кўпроқ голлар ўтказиб юборди. Кўпчилик Ферги уни жамоадан кетказиб юборади деб ҳисоблаганди. Давид турган ўйинда "Юнайтед" дербида 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Испанияда оила аъзолари ва дўстлари Давиднинг машғулотларини кўришга бориб туришарди. Унинг отаси Хосе эса илк марта "Юнайтед" машғулотларига ташриф буюрганида, Ферги буни тақиқлаб қўйди. "Юнайтед" раҳбарияти дарвозабоннинг ўсиши ва ривожланиши учун барчасига тайёрлигини шу билан кўрсатгандек бўлди.

Де Хеанинг касаллиги бор эди, узоқни кўра олмасди ва шу боисдан ўйинларга линзалар билан майдонга тушарди. У ўзининг илк машғулотида линзалар тақишни унутди. Сэр Алекс Фергюсон майдонда тўп тепадиган футболчилар каби дарвозабонлар билан ҳам бир хил мулоқотда бўларди. 

Испаниялик дарвозабоннинг "Юнайтед"даги фаолияти ўзгариш нуқтаси "Челси" билан учрашувга тўғри келди. Фергюсон ўшанда Бен Эмосдан Давидни афзал кўрди. Ўшанда 3:3 ҳисобидаги дурангни қайд этилди. Хуан Матанинг жаримадан тепган зарбасини де Хеа "ўргимчак тўри"дан қайтариб қолди: "Бу ҳолат мен учун ўзгача аҳамият касб этди. Ўйиндан ўйинга ҳаракатларим яхшиланиб бораётганди. Хуан барибир менга қарши тиш қайраб юрибди.

"Юнайтед"даги иккинчи мавсумим менда ёрқин таассуротларни қолдирди. "Шпорлар"га қарши учрашувдан кейин катта босим борлигини ҳис қилдим. Ўшанда Гари Невилл мени танқид қилганди. Ўз хатоимни тан оламан, бироқ кўпгина сейвларни амалга оширгандим. Ўша куни қор ёғганди ва шу орқали рақибнинг тезлигини ҳисобга олиш қийин кечди.

Орадан бир қанча вақт ўтиб, "Реал"га қарши баҳс олиб бордик. Фергюсон мени ўзи билан ўйиндан олдинги матбуот анжуманига олиб кирди. У Британия ва Испания матбуотига менда бошқача иқтидор борлигини айтди. У нималар деганини сўзма сўз эслайман. Сер Алекс мени илк қадамларини ташлаётган болакайга ўхшатди ва йиқилишмни, ўрнимдан туриб, йўлимда давом этишим кераклигини айтди. У матбуот анжуманини шундай сўзлар билан якунлади: "Бу болакай йўлида давом этади". У: "Мен билан ёнма ён ўтирган инсонга ишонаман", деб бутун дунёга айтди. У бақириб юбормади, қўполлашмади. У менга ишонч ва вақт кераклигини биларди".

Де Хеа мураббийнинг ишончини оқлади ва фаолиятидаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Кетма кет голлардан сақлаб қолган учрашувда "Юнайтед" 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди. 

Шотландиялик мураббий "Тоттенхэм"га қарши учрашувда Гари Невиллнинг ўйинларидан қаноатланмади ва уни танқид қилди. Ўйиндан кейин Фергюсон футболчиларга майдонга қор ёққани туфайли ўйинни баҳолаш қийин бўлганини барчага тушунтирди. Давид кийиниш хонасига кирганида футболчилар уни ўраб олишди. Стил ва Фергюсон уни ҳимоя қилди. Эрик Стил ҳар доим Давидни ҳимоя қиларди. "Вест Бром"га қарши учрашувдан кейин бўлган ҳолатда ҳам Давидни ўз "қаноти остига олганди".

"У хато қилди ва унга шундай дедим: "Сен ўзингга ўхшамаяпсан". Ўша зарба ноодатий тарзда йўлланди. У билан буни муҳокама қилдим ва Давиднинг кўнглини кўтарадиган айрим гапларни айтдим. У гол уриш учун яқинлашиб келаётган икки футболчига қарши чиқса ҳам вазиятни тўғри баҳолаб, тўпни ушлаб олмоқда. Маҳорат - жасоратни талаб қилади. Жасорат эса йиллар давомида орттирилган тажриба эвазига келади".

Менга бир нарса жуда ҳам қизиқ. Давид ҳам қийин вазиятга тушиб қолганида қандай ҳисларни ҳис қилади? Давид ўйлаб туриб: "Тўрисини айтсам, ўзимга ҳар доим ишонаман. Ҳар вақт дунёнинг энг яхшиси бўлиш учун интилганман. Зарба эса қандайдир сониянинг кичик лаҳзасида менга етиб келади. Бу вақт ичида ҳеч қандай ҳиссиётни туйиб бўлмайди".

Фергюсон жамоадан кетганидан кейин "Юнайтед"даги омадсизликлар кўпайди. Клуб ривожланишдан тўхтаб қолгандек кўринди. 2015 йилнинг ёзида, Луи ван Галнинг иккинчи мавсуми бошланаётган бир вақтда булутларнинг қаттиқроқ қорайди. "Реал" де Хеани сотиб олиш учун қаттиқ киришди. Трансфер ишлари тарихи анча муддат давомида ёзилган бўлса-да, ойнанинг сўнгги кунларига қадар бу ҳал бўлмади. Давид оиласи билан Мадридга кетиб қолди. Бироқ трансфер қай тарзда амалга ошмаганини барча билса керак.

Ван Галнинг тасдиқлашича, дарвозабон ўшанда дастлабки икки учрашувда қатнашишдан бош тортган ва шу боисдан захира жамоасига жўнатиб юборилган. Де Хеа ҳам буни тан олди. Амалга ошмаган трансфердан кейин жамоага қайтди. "Ўша мавсумдаги "Олд Траффорд"даги илк ўйиним "Ливерпуль"га қарши бўлганди. Мени эса бир жиҳат ташвишга солаётганди: Мухлислар мени қандай кутиб олишаркин... Ҳар доимгидек, улар мени яхши қарши олишди ва мен ҳақимда қўшиқ куйлашди. Бу эса мен учун энг муҳим ҳолат эди".

Ван Гал ҳақида гапирар экан, дарвозабон уни "pesado" деб атади. Бу сўзни испанчадан таржима қилсак - "зерикарли" деган маънони беради. Агарда бу сўзни позитив томондан ишлатсак - "эхтиёткор" дегани.

Давид Жозе Моуриньо билан яхш ишлади. Португалиялик мутахассис дарвозабон билан Евро-2016 вақтида илк марта суҳбатлашганди. Давиднинг тавсиясига кўра, МЮга Эмилио Альварес дарвозабонлар мураббийи этиб тайинланди. Альварес де Хеа билан "Атлетико"да бирга ишлаганди. Айнан у Давиднинг юқори реакцияли бўлишига катта ҳисса қўшган. Альварес яқин масофалардан тўпни қандай қайтариш кераклигини уқтира олган.

Давиднинг отаси Хосе – "Хетафе"нинг собиқ дарвозабони бўлган. "Ёшлигимда у мен билан қўполроқ гаплашарди. Кейинчалик унинг муомаласи яхши томонга ўзгарди ва мен ҳам янада кучлироқ бўлишни бошладим. Отам мени ҳозир ҳам танқид қилади, камчиликларимни яшрмайди, ҳар бир деталга эътибор беради. У ёшлигимдан мени шуғуллантирган. Отам мен учун муҳим инсон.

"Ван Гал қўл остида 4-ўринни эгаллаш - мен учун қўрқинчли эди. Мен ғалабалар қозонишни истайманю. "Юнайтед"га ғолиблик менталитети сингган мураббий керак. Фергюсон даврида биз шундай эдик, ўртада ўша руҳни йўқотдик ва Моуриньо бизга буни қайтара олди. Евро-2016 вақтида у билан гаплашганимда, Моуриньо мени энг керакли инсон деб айтганди ва совринларни ваъда қилганди ва бунинг устидан чиқмоқда. Фергюсон кетганидан кейин биз оғир даврларни бошимиздан ўтказдик. Энди у пайтлар ортда қолди. Биз олдинги "Юнайтед"ни қайтаришимиз, ЕЧЛ ва АПЛ совринини қўлга киритишимиз керак. Албатта бунга кучимиз етади".

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика