Latest news

17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  2 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  28 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3

Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда" News

Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"

Қатар терма жамоаси ҳимоячиси Тариқ Салмон жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Эрон билан ўйин биз учун қийин ва муҳим эди, айниқса янги мураббий қўл остида аҳамиятга эга эди. Энди бизнинг мақсадимиз ўзгарди. Биз тўғридан-тўғри саралаш босқичидан ўтмоқчи эдик. Аммо плей-оффга чиқдик ва бизда иккинчи имконият бор. Иншааллоҳ, уни қўлдан бой бермаймиз.

Ўзбекистонга қарши ўйин, шубҳасиз, қийин ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси илк бор жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Улар ҳамон муваффақиятни байрам қилишмоқда ва, албатта, мағлубиятни хоҳламасликлари аниқ.

Худди шу ҳолат бизга ҳам тааллуқли, чунки биз бу гуруҳда Эронни енгган ягона жамоамиз. Бу биз учун катта ютуқ. Ўзбекистонга нисбатан ҳам шундай таърифни ишлатишимиз мумкин. Биз Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Бундай натижалар бизнинг кучли ва ҳурматга сазовор жамоа эканлигимизни кўрсатади.

Иншааллоҳ, биз бўлажак ўйинга тайёрмиз. Муҳим учрашув олдидан жуда ҳаяжондамиз. Мураббий, албатта, мағлубиятимизни истамайди.

Биз бу ўйинга шаймиз ва мухлисларни хурсанд қиламиз", деди 27 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар учрашуви 10 июнь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. Ўзбекистон мундиал йўлланмасини муддатидан илгари ҳал қилган бўлса, Қатар плей-офф босқичида кураш олиб боради.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика