Latest news

02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  0 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  217 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  14 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  14 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3

Таҳлил. Шомуродовнинг жароҳати қандай? Катанец Сергеев ва Абдихолиқовга асосий таркибда ишонч билдирадими? News

Таҳлил. Шомуродовнинг жароҳати қандай? Катанец Сергеев ва Абдихолиқовга асосий таркибда ишонч билдирадими?

Қатардаги Осиё кубоги олдидан Ўзбекистон терма жамоасида жиддий йўқотиш юзага келди. Элдор Шомуродовнинг жароҳати Катанец ва терма жамоанинг бўлажак режаларига истаймизми ёки йўқ таъсир қилади.

Шомуродов муҳим фигура, терма жамоани ўйини бевосита унинг атрофида қурилган. У нафақат соф ҳужумчи бўлиш билан бирга ўйин давомида функциясини ўзгартириши, қанотларда, ҳужумчи ортида, эркин футболчи сифатида ўзи билан бир нечта футболчини олиб юради. Табиийки, Элдордаги бу ҳислат муҳим фактор ҳисобланади. Хўш, унинг ўрнига асосий таркибда ким майдонга тушади? Номзодларга тўхталишдан аввал Шомуродовнинг жароҳатига тўхталсак. Кеча унга товон синиши, дастлабки ташхиси қўйилган эди. 

Унинг жароҳати ҳақида мутахассис, спорт шифокори Аброр Пирриев қуйидагича фикрларини билдирди: "Элдор Шомуродовнинг жароҳат олгани борасидаги хабарлар мухлислар дилини бироз хира қилгани тайин. Товон суяги, деб қандай маълумот олинган билмадим. Балки тиббий терминда хато қилишгандир. Билишимча, унинг ўнг оёқ 2-кафт суяги (плюсневой кость) синган. Белгиланган қайта текширув ҳам ушбу ташхисни тасдиқлайдиган бўлса, синиш тури ва танланадиган даво усулига қараб,  ҳужумчимизни ўртача 1,5 ой футбол майдонида, ўз-ўзидан бўлажак Осиё Кубогида ҳам кўра олмаймиз. Иккинчиси уни қандай даволаш. Жойидан силжимаган бўлса, шундоқ гипс қўяди ёки пластинка. Ташхис ва даволаш усулига қараб ундаги муддат ўзгаради. Товон суяги жиддий жароҳат. У анчага чўзилади.  2-кафт суяги (плюсневой кость) майдонга чиқиш давригача 1,5-2ой кетиши мумкин. Суяклар битиши учун 1 ой зарур. Ундан кейин реабилитация ҳам шунча вақтни олади".

Катанецда 1 ой вақт бор. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи шу вақтгача деярли барча ўйинларда Элдордан фойдаланган бўлсада, у майдонга тушмаган учрашувларда бошқа вариантларни ҳам синовдан ўтказиб олди. Дейлик CAFA турнирида олдинги чизиқда Остон Ўрунов ва Жалолиддин Машарипов, Мексика билан ўйинда Бобир Абдихолиқовни асосий таркибда ҳужум чизиғида синаб кўрди. Эндиликда бир ой ичида янада мукаммаллаштириб олиши керак бўлади. Жароҳат олгани билан Элдор таркибда бўлади ва катта эҳтимол билан тикланиб улгурса, 1/8 финал ўйинларидан қўшилиши мумкин. Бунгача эса гуруҳни унинг иштирокисиз муваффақиятли тугатиб олиш керак бўлади. 

Асосий номзод Остон Ўрунов - Остоннинг индивидуал сифатлари, борган сари Катанецнинг муҳим фигурасига айланиб бораётгани бунга сабаб, деб ўйлайман. Жисмонан бақувват, яхши техникага эга ва ҳужумни якунлаш хусусиятига эга. Остон ҳужумчи бўлмасада бу йил барча мусобақаларда аксарият ҳужумчилардан кўп тўп киритди, 10дан ошиқ гол урди. Юқорида айтганимдек, Ўмон билан ўйинда Остон чизиғига жойлашди. Осиё кубогининг илк ўйинида ҳам Ўмон билан учрашувдаги тактик-услубни кўрсак ажабланмайман. Остон миллий терма жамоада биринчи, асосий план футболчиси. Дейлик уни захирада олиб қўйиб, ўйинни ўзгартириш, "Б" план олиб қўйишдан фойда йўқ. Словениялик мутахассис рақибдан келиб чиқиб яна бошқа вариантларни ҳам қўллаш эҳтимоли йўқ эмас. Қирғиз Республикасига қарши кечадиган назорат учрашуви кўп нарсаларга аниқлик киритиб беради. 

Остон Ўруновнинг асосий таркибда Шомуродовнинг ўрнида майдонга тушиш эҳтимоли: 70/30


Игорь Сергеев ва Бобир Абдихолиқов - Ўзбекистон терма жамоаси исталган рақиб билан 3та марказий ҳимоячи тактикасидан воз кечмаслигини биламан. Сергеев ва Абдихолиқов иккинчи бўлимда битта ҳимоячининг ўрнига майдонга тушиб, ўйинни кучайтирадиган восита сифатида хизмат қилиши мумкин. Игорь соф тўққизлик ҳужумчиси ва у фақат жарима майдончаси ичидагина фойда келтира олади. Кучли томони ҳам шунда.  Қанотларда, ярим ҳимояда катта самара бермайди. Иккинчи бўлимда ярим ҳимоячилар, вингерларнинг фаоллиги ҳисобига бизда вазиятлар кўпаяди ва бунда гол урадиган яққол ҳужумчига эҳтиёж сезилади. Игорь эса "сеҳрли таёқча" ролида пайдо бўлишини кутмоқдаман. Игорь 2015 йил Австралиядаги Осиё кубогида қатнашган ва илк ўйинда КХДР дарвозасига ғалаба голини урганди. Унда яна бир бор шундай имконият бор. 


Катанец Бобир Абдихолиқовга фақат Мексикага қарши ўйиндагина асосий таркибда имконият берди ва у гол урди. Абдихолиқовда тезлик, техника, тўп билан ҳаракат қилиш, очиқ зоналарда очилиш сифатлари бор.  Айнан шунинг эвазига Катанец 3та учрашувнинг бирида Бобирни асосий таркибда майдонга тушириши мумкин. Катанецнинг услубида индивидуал томондан кучли ижрочилар муҳим роль ўйнайди. Агарда Остон ҳужумчи вазифасини зиммасига олса, Бобир ва Игорь "Б" план қуроллари бўлишади. 

Игорь Сергеев ва Бобир Абдихолиқовнинг асосий таркибда тушиш эҳтимоли: 40/60


Яна кимлар бор ҳужумчилардан?

Ҳозирда йиғинда "Насаф"дан жалб қилинган Азиз Амонов ҳам иштирок этмоқда. Клублар, "Насаф" фонида кучли кўринган бўлиши мумкин. Бундай катта турнирда уни асосий ҳужумчи сифатида майдонга тушириш катта таваккал ҳисобланади. Катанец БАА йиғинига чақирилган рўйхатида Суперлигадан бирорта ҳужумчи жалб қилмаганини эътиборга олсак, юклама Остон Ўрунов, Игорь Сергеев, Бобир Абдихолиқов гарданига тушади. 

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. Элдорнинг қанча эрта сафга қайтишига ҳам кўп нарса боғлиқ. 

P.S: Юқоридаги таҳлилларнинг барчаси муаллифнинг шахсий фикрлари ҳисобланади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика