Latest news

03:05АПЛ. "Арсенал" бурчак зарбаларидан урилган голлар эвазига "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  11 02:59ЛаЛига. Мбаппе пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Реал" мағлуб бўлди  26 02:30АПЛ. "Манчестер Сити"да ниҳоят ғалаба, "Ньюкасл" — "Ливерпуль" ўйинида 6та гол ва "Челси"дан йирик ғалаба  17 01:57Турк футболчисига МЮ, "Ливерпуль", "Арсенал" ва ПСЖ қизиқмоқда  0 01:32Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Пахтакор" янги бош мураббийи ва Максим Шацких иштирокидаги матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 00:37Куртуа "Реал" билан шартномани узайтирмоқчи. Дарвозабоннинг вакиллари Саудия Арабистонидан қизиқиш ҳақида билишмайди  1 00:04АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  15 23:56"Атлетик" — "Реал". Беллингем, Мбаппе ва Родриго асосий таркибда  20 23:15Озарбайжон кубоги. "Сумқайит" кейинги босқичга чиқди, Жалолиддинов 120 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:54ОЧЛ-2. "Насаф" навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олиб, мусобақани тарк этди  122 22:34"Байер" Вирцнинг нархини белгилади  3 21:40АПЛ тўртта топ клуби Испания терма жамоаси юлдузига қизиқмоқда  1 20:47"Боруссия Д" қишда Маленни қўйиб юборишга тайёр  0 20:18"Шабаб Ал Аҳли" — "Насаф". Таркиблар маълум  8 19:54Илёс Қурбонов: "Қаршида ўйнаб қайтганимиз сабабли тайёргарлик кўриш учун бизда 1 кун вақт бўлди"  5

Суперлиганинг сўнгги тур ўйинларида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди? Россиялик экспертимиздан ҳакамлик фаолияти таҳлили News

Суперлиганинг сўнгги тур ўйинларида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди? Россиялик экспертимиздан ҳакамлик фаолияти таҳлили

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали муаллифи) Суперлиганинг 26-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилиб чиқди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги тур ўйинлари бир вақтнинг ўзида ўтказилган ва уларнинг барчаси ҳам телевидение орқали намойиш этилмаган. Шу сабабли, баъзи ҳолатларда экспертимиз ҳакам томонидан қабул қилинган қарорнинг тўғрилигини аниқлаш учун қўшимча ракурслардан фойдалана олмади.


"Насаф" - "Металлург"

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ

Ҳакамнинг "Металлург" голини бекор қилиш ва "Насаф" фойдасига жарима белгилаш қарорини қўллаб-қувватлайман. Ҳужумчи рақибининг орқасида туриб, тўп учун курашда қўлларидан фаол фойдаланди. "Ушлаб туриш" узоқ давом этди (ҳам гавда, ҳам либосдан), шу сабабли "Металлург" ҳужумчиси позиция учун курашда устун келди. Бу ҳолат ҳужумдаги қоида бузилиши эди.


"Насаф" - "Металлург"

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ

Қизил карточка тўғри бекор қилинди, ВАР эпизодга ўринли аралашди. Ўтган турда ҳам худди шундай ҳолат юз берган эди. Қоида бузилиши кўзга ташланмаган: "Металлург" футболчиси тўпни тепганидан сўнг, унинг оёғи ерга тушаётганди. У рақиб ўйинчиси билан бўлажак тўқнашувдан қочиб қутула олмасди. Ўйинни карточкасиз давом эттириш лозим.


"Насаф" - "Металлург"

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ

"Насаф" дарвозасига пенальти белгилаш қарори тўғри бўлган, ВАР ҳам вазиятга тўғри ҳолатда аралашган. "Насаф" ўйинчиси рақиби билан курашаётганда, унинг орқасида турган ҳолда қўлини олдинга чўзиб, шу орқали тана майдонини кенгайтирган. Бундай вазиятда футболчи ўз қўлларининг ҳаракатига жавобгар ҳисобланади. Пенальти ҳеч қандай санкциясиз (карточкасиз) белгиланиши лозим. Шунингдек, ҳакам яхши позицияда турганини таъкидлаш керак, аммо негадир дастлаб ўзи бундай қарор қабул қилмади.


"Сурхон" - "Олимпик"

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ

Бу ҳолатда ҳам ҳакам яхши позицияда турган бўлса-да, унинг дастлаб қўлини юқорига кўтариб эркин зарба белгилаганини тушуниш қийин. VAR бу эпизодга тўғри аралашди. "Олимпик" жамоаси ўйинчиси тўп учун курашга кеч киришди, оёғини баланд кўтарди ва тўғридан-тўғри оёғининг таг қисми билан рақибининг тизза қисмига тегди ва қоидаларни жиддий равишда бузганлиги сабабли майдондан четлатилди.


"Локомотив" - "Нефтчи"

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ

"Локомотив" дарвозасига белгиланган пенальти нотўғри қарор эди. Икки жамоа ўйинчилари бир-бирига параллел равишда югурган, "Локомотив" ҳимоячиси оёқ ташлаб, тўпни чиқариб юборишга уринган. Ҳужумчи буни пайқаб, чап оёғи ва танасини атайин ҳимоячи томон ҳаракатлантирган ва шу тариқа тўқнашувнинг ташаббускори бўлган.


"Навбаҳор" - "Андижон"

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ

"Андижон" дарвозасига пенальти белгилаш қарори тўғри бўлган. "Андижон" ҳимоячиси тўпга етиб бормаслиги аниқ эди, унинг эҳтиётсизлиги туфайли қоида бузилиши содир этилган. Сариқ карточка тўғри кўрсатилди, чунки "Навбаҳор" ўйинчиси гол уриш имкониятидан маҳрум этилганди.


Шу тариқа, Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлар битта хатога йўл қўйишди.

Rating: +1   

Comments

   
04 dec 18:11:43
Привет
"Шу тариқа, Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлар битта хатога йўл қўйишди"
Мавсумнинг охирги турига келиб сал бушашибдида хакамларимиз бутун мавсум давомида битта хам хато килишмаган эди, майли буларни хам тушунишимиз керак булар хам инсонку хамма инсонлар катори буларнинг хам хаклари бор хато килишга!!!
   
04 dec 17:21:29
mirabzal
Бу эксперт бизаникиладан нимаси устун фикирлаши бир хилку бизани хакамлани киган ишларини макуллаб турибти
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика