Latest news

23:23АПЛ. "Тоттенхэм" - "Ноттингем Форест" учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  1 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   74 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  2 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  14 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  10 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  5 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  14 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  2 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  3

Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди News

Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлига 6-турини якунлаб берувчи "Сурхон" – "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

Суперлига

6-тур

"Сурхон" – "Навбаҳор" 1:0

Термиз. "Сурхон Арена". 20:00

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Фарҳод Усмонов, Элнур Дониёров

Захира ҳаками: Шоҳинур Бойматов

Назоратчи: Зокир Қодиров

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Зилола Раҳматова

Комиссар: Ойбек Икромов

Гол: 1:0 – 87, Кирилл Колесниченко (Диёр Рамазонов)

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов (5.Жамалдин Ходжаниязов, 46), 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов, 10.Дмитрий Плетнев (15.Диёр Рамазонов, 79), 19.Муҳаммад-Али Абдураҳмонов (11.Абдуғафур Ҳайдаров, 59), 24.Шерзод Комилов (88.Дмитрий Кратков, 64), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳрўз Шайдулов, 99.Суннатилла Поёнов (9.Кирилл Колесниченко, 59)

Захира: 16.Дилшод Йўлдошев, 18.Нодир Абдухолиқов, 22.Жавоҳир Жўраев, 77.Асадбек Каримов  

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 7.Азим Аҳмедов (8.Шоҳмалик Комилов, 46), 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (37.Алишер Одилов, 46), 11.Пўлатхўжа Холдорхонов (9.Забиҳилло Ўринбоев, 46), 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Бенжамин Тейди, 17.Русланбек Жиянов, 33.Сергей Карпович, 36.Гильерме Гедеш, 70.Аббос Ғуломов (29.Педро Аугусто, 73), 99.Игор Габриэл.

Захира: 1.Умид Эргашев, 4.Шаҳзод Таиров, 21.Риан Исломов, 55.Комилжон Тожиддинов, 71.Наврўзбек Иминжонов.

Огоҳлантиришлар: Гильерме Гедеш (70), Игорь Габриэль (90+5)

Урилмаган пенальти: Кирилл Колесниченко (84, дарвозабон)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+5. Игорь Габриэль қўполлиги учун огоҳлантирилди. Ҳакам ВАР орқали эҳтимолий четлатишни кўриб чиқиб, шу қарорга келди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. ГОЛ! "Сурхон" ҳисобни очди! Бироз аввал пенальтидан гол уролмаган Кирилл Колесниченко узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди!

84. "Навбаҳор" дарвозабони Шукрон Йўлдошев туғилган кунида Кирилл Колесниченконинг пенальтидан йўллаган зарбаси йўналишини аниқ топиб, тўпини ушлаб олди! Айтганча, бугун "Навбаҳор" дарвозабонининг туғилган куни экан.

Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўрди ва қарорини ўзгартирмади. 

81. "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди. Комилов ўз жарима майдонида Ҳайдаровга нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди.

79. "Сурхон" яна бир ўзгаришга қўл урди.

77. Зарба! Одилов томонидан йўлланган зарбани Потапов қайтарди.

73. ГОЛ! "Сурхон" дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозани ишғол қилди, аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани маълум бўлди.

70. Гедеш рақиб дарвозабонига халақит бергани учун огоҳлантирилди.

69. Плетнёв яна ўз омадини синаб кўрди. Ноаниқ. 

64. "Сурхон" яна бир ўзгаришга қўл урди.

61. Зарба! Одилов Жияновнинг узатмасини бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўймоқчи бўлди, ноаниқ.

59. "Сурхон" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

56. Зарба! Абраҳмонов рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир вазиятда зарба йўллай олмади, қолаверса, ёрдамга келган "Навбаҳор" ҳимоячиси унга халақит беришга улгурди.

54. Габриэл рақиб ҳужумини йўққа чиқарди.

50. Комиловнинг кучли зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

49. "Навбаҳор" бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатма тўғри Потаповнинг қўлларига бориб тушди.

47. Турсунов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Тайм аввалида "Сурхон" битта, "Навбаҳор" учта ўзгаришга қўл урди. Шунингдек, "Навбаҳор" дарвозабони қўриқлайдиган дарвоза тўри тартибга келтирилди.

Тайм якунланди.

45+3. Плетнёвнинг бурчак нуқтасидан рақиб дарвозасини ишғол қилишга уриниб кўрди, тўп дарвоза тўрининг юқорисидан тушди. 

45+2. Жумаев томонидан йўлланган зарба Йўлдошевдан қайтди, мезбонлар кейинги зарбани йўллай олмади.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

41. Турсунов томонидан йўлланган зарба Йўлдошевдан ўтмади.

38. Поёновнинг зарбаси кучли чиқмагани боис Йўлдошевга муаммо туғдирмади.

35. ГОЛ! Йўқ, Турсунов "Навбаҳор" рақиб дарвозасини ишғол қилди, бироқ унга пас берган Ҳамиджонов офсайдда қолиб кетгани боис гол инобатга олинмади.

32. Абдураҳмонов тепган тўп Йўлдошевнинг қўлларига бориб тушди.

31. Холдорхонов бурчакдан узатилган тўпни бош билан "Сурхон" дарвозасига тўғрилаб қўймоқчи бўлди, ноаниқ.

29. Хавфли вазият! Ҳамиджонов томонидан йўлланган зарбаси Йўлдошев қайтарди, ундан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

24. Мирсаидовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

19. Мезбонларнинг навбатдаги зарбаси ноаниқ. 

14. Комиловнинг жаримадан йўллаган зарбаси рекошет орқали майдонни тарк этди.

11. Жиянов томонидан йўлланган зарбани Потапов қайтарди.

10. Плетнёв тепган тўпни Йўлдошев эгаллаб олди.

5. Турсунов зарба бера олмади, Габриэл қаҳрамонлик кўрсатди.

1. Ўйин бошланди. 

Rating: +10   

Comments

+13   
21 apr 21:59:39
Akmal
Абдулло Шархловчи савиясиз шунинг учунам усмеди Навбахор хужум килса бакиряпти билдириб куябти Навбахорга ишкибозлигини уят
+12   
21 apr 21:44:09
Фахриддин Эргашев
Шархловчи Наманганликми дейман
+11   
21 apr 21:52:28
Akmal
Шархловчи га кушиб тикворди гоооолди Сурхон шу шархловчи гирт навбахорчи
+9   
21 apr 22:06:08
bekaka
Бу турда водийни 3та жамоаси хам ютказди
+8   
21 apr 22:04:20
NavBars
SURXON HAQLI G'ALABAGA ERISHDI. TABRIKLAYMIZ!!! HARAKAT QILDI VA YUTDI. O'YINI HAM MAZMUNLI. NAVBAHORIMIZ O'YINI HAR GALGIDEK "0".
+8   
21 apr 21:52:22
Ўзбек футболининг муҳлиси
Лушчан яна ўтирди, Лушчан оут!
+6   
21 apr 22:14:15
Azamchik Guidelines
СУРХОН МУХЛИСЛАРИГА ГАЛАБА МУБОРАК
+6   
21 apr 21:53:08
Akmal
Шархловчи Навбахорди жуда яхши кураркан
+6   
21 apr 20:40:19
Илхомжон Сайфуллаев
Хакам яхши ишлаяпти. Уйнагани беряпти. Сурхонда шижоат кучли, Навбахор эса кутяпти пайтини
+4   
21 apr 22:39:10
Azamchik Guidelines
Reply to comment by Sardorbek..
Azimchik alixon degan xezalaklar kecha andijondi yutqazganiga rosa bayram qiludilaring nech puldan tushdi buyog'i darrov qaytiptiyu
НИМА КИЛАЙЛИК БИЗ ХАМ ТОШ ОТАЙЛИКМИ ХАКАМГА АЛАКИМЛАГА ОХШАБ
+4   
21 apr 22:07:13
Zohidjon Usarov
Аввалги клубларида захирада утирган футболчилардан йигилган Навбахор бу йил лигада жон саклаш учун курашадиганга ухшайди Комиловни Насаф бекорга хайдамаган экан.
+4   
21 apr 22:03:48
Максуд Умаралиев
Водий жамоалари утириб куйган тур деган макола чикса ажабмас
+4   
21 apr 22:01:01
Akmal
Сурхон чемпион шархловчига кушиб тикворди
+4   
21 apr 21:50:49
Sho‘rchidan
Golni qarang, golni. Voh voh voh...
+4   
21 apr 20:02:15
Muhammadjon andijon pfc
Navbaxorga omad. Faqat ĝalaba.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика