Latest news

20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  110 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  25 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1

Суперлига. "Сўғдиёна"нинг "кумуш" сари йўли News

Суперлига. "Сўғдиёна"нинг "кумуш" сари йўли

Суперлиганинг 2021 йилги мавсуми ниҳоясига етди.

"Сўғдиёна" 29 йиллик танаффусдан кейин медал ютганидан хабарингиз бор. Улуғбек Бақоев бу йўлда 21 нафар футболчининг хизматидан фойдаланди.

Дарвозабонлар: Ширинбой Абдуллаев, Милан Митрович
Ҳимоячилар: Эргаш Исмоилов, Лука Чермель, Асилжон Бегимқулов, Элёр Орифов, Марко Колакович, Шахбоз Жўрабеков, Сардор Қулматов
Ярим ҳимоячилар: Искандар Шойқулов, Аюбхон Нўмонов, Арсланмират Амонов, Жасур Ҳасанов, Жамшид Болтабоев, Дарко Станоевич, Муҳсин Бозоров, Даниел Насриддинов
Ҳужумчилар: Саҳоб Рашидов, Шоҳруз Норхонов, Жасур Ҳакимов, Баҳодир Насимов

Жиззах клубининг мудофаа чизиғи бу йил энг яхшиси бўлди. "Сўғдиёна" 26 учрашувда атиги 15 та гол ўтказиб юборди.

Жамоанинг муваффақиятида сербиялик Милан Митровичнинг ҳиссасини алоҳида таъкидлаш керак. У 19 учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан фақат 8 та гол ўтказиб юборди (12 та "қуруқ" ўйин).

"Бўрилар" таркибидан майдонда энг кўп ҳаракатлангани Лука Чермель бўлди. 26 ёшли ҳимоячи 26 ўйинда 2 266 дақиқа ўйнади.  

Бу йилги "Сўғдиёна"нинг ҳужум чизиғини Шоҳруз Норхоновсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айнан унинг голлари жамоага 15 очко олиб берди. Шоҳруз 10 та гол билан жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди.

Жасур Ҳасанов эса голли узатмалар борасида жамоада энг яхшиси — 4.

26 ўйиннинн 12 тасида ғалаба, 11 тасида дуранг қайд этган "Сўғдиёна" барчадан камроқ енгилди - 3.

Клуб тарихидаги илк кумуш медал бевосита Улуғбек Бақоевнинг номи билан боғлиқлигини алоҳида таъкидлаш керак. "Сўғдиёна" кўплаб ўйинларда айнан унинг характери эвазига муваффақият қозонди. Агар бунга шубҳангиз бўлса, "бўрилар" таркибига эътибор қаратинг: сўнгги йилларда терма жамоада мунтазам ўйнаб келаётган бирор футболчи борми? Йўқ. Ҳаттоки, миллий жамоа либосида расмий ўйин ўтказганлар ҳам саноқли. Демак, бухоролик мутахассис "қўлидаги масаллиқлардан ширин овқат тайёрлашни" уддалади.

Мақола: Суперлига. "Пахтакор" қандай чемпион бўлди?         

Author :
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика