Latest news

12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  1 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  1 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  14 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  22

Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди News

Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

"Пахтакор" ҳамда "Машъал" ўртасида ўтказиладиган Суперлиганинг қолдирилган 1-тур учашуви якунланди.

"Пахтакор" — "Машъал" 5:0

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Самандаров, Акмал Султонов

Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов

Ҳакам назоратчиси: Олег Дачев

ВАР ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР ҳаками: Кристина Середа

Ўйин комиссари: Диёр Хотамқулов

Голлар: 1:0 – 12, Игорь Сергеев (Достон Ҳамдамов), 2:0 – 45, Фламарион (Ҳожиакбар Алижонов), 3:0 – 45+4, Игорь Сергеев, 4:0 – 58, Отабек Жўрақўзиев (Диёр Холматов), 5:0 – 75, Дилшод Раҳматуллаев (автогол) 

"Пахтакор": 19.Жонатан Луис, 22.Умар Адҳамзода (44.Маҳмуджон Маҳаммаджонов, 64), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Хожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 27.Сардор Собирхўжаев ((9.Иброҳим Ибрагимов, 46), 17.Достон Ҳамдамов (6.Муҳаммадали Ўринбоев, 64), 8.Диёр Холматов (23.Абдурауф Бўриев, 80), 47.Жонатан Лукка, 50.Фламарион (30.Отабек Жўрақўзиев, 46), 11.Игорь Сергеев.

Захира: 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 21.Муҳаммад Ресан, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

"Машъал": 12.Достонбек Тўхтабоев, 34.Шаҳбоз Жўраев, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 24.Авазхон Маматхўжаев, 6.Жавоҳир Абдуалимов, 9.Иброҳим Ғанихонов (17.Анвар Муродов, 46), 7.Исломбек Баратов (96.Иброҳим Нумонов, 75), 5.Самандар Очилов, 8.Сардор Абдураимов (19.Ислом Шарипов, 46), 2.Салифу Мудасири (18.Дилшод Рахматуллаев, 34), 10.Ҳумоюн Муртозаев (30.Шоҳназар Норбеков, 68).

Захира: 1.Умиджон Ҳамроев, 22.Нуржаҳон Музаффаров, 27.Зафарбек Акрамов, 37.Шерзод Файзиев.

Огоҳлантириш: Исломбек Баратов (61), Авазхон Маматхўжаев (77), Абдулла Абдуллаев (79)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+2. Шариповнинг зарбасига аниқлик етишмади.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

85. Бўриев ҳам Алижоновнинг ортидан "гап"га кетди. Ярим ҳимоячига ҳам саломатлик тилаб қоламиз. "Пахтакор" майдонда 9 киши бўлиб қолди.

Жароҳат олган Алижонов ҳисобни кўриб, ўйинни давом эттиришни ҳоҳламади ва дўстлари билан "гап" томон йўлга отланди. "Пахтакор" 10 киши бўлиб қолди.

80. "Пахтакор"да ўзгариш: Холматов ўрнига Бўриев майдонга туширилди.

79. Ҳакамга эътироз билдирган Абдуллаев ҳам огоҳлантирилди.

77. "Машъал" футболчиси огоҳлантирилди.

75. ГОЛ! Бурчак узатмасидан сўнг ҳимоячилардан қайтган тўпга Ибрагимов аниқ зарба йўллаб, ҳисобни янада йирик кўринишга келтирди!

75. "Машъал" таркибида ўзгариш: Баратов ўрнини Нўъмонов тўлдирди.

72. "Машъал" ҳужумчиси офсайдда қолиб кетди.

Бугунги учрашувни 4000 нафар томошабин бевосита стадиондан кузатиб бормоқда.

68. "Машъал" таркибида ўзгариш рўй берди: Муртозаев ўрнига Норбеков ўйинга қўшилди.

68. ГОЛ! Маҳаммаджоновнинг чап қанотдан узатмасидан сўнг Сергеев навбатдаги голини урди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини маълум қилди.

66. Раҳматуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

64. "Пахтакор" таркибида яна икки ўзгариш амалга оширилди: Ҳамдамов ва Адҳамзода ўрнига Ўринбоев ва Маҳамаджонов майдонга туширилди.

61. "Машъал" футболчиси Баратов майдони марказида фол ишлатгани учун огоҳлантирилди.

58. ГОЛ! Захирадан майдонга тушган Жўрақўзиев туғилган кунида "Пахтакор"нинг тўртинчи голига муаллифлик қилди!

56. Холматовнинг ажойиб узатмасидан сўнг рақиб жарима майдонида турган Алижонов зарба йўллашга бироз кеч қолди.

56. Муртозаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

55. Холматовнинг узатган тўпига Ҳамдамов тўхтатмасдан зарба йўллади, "Машъал" ҳимоячиси блок қўйди.

Ҳамдамов ўйинга қайтди, у майдонни тарк этишни хоҳламади). Стадион диктори Ҳамдамов майдони тарк этганини билдирганди, аммо Собирхўжаев майдонни тарк этгани маълум бўлди.

49. "Пахтакор" бурчак зарбаси ишлаб олди. Алижоновнинг узатмасини "Машъал" дарвозабони ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Иккала жамоа таркибида иккитадан ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45+4. ГОЛ! Сергеев дублни расмийлаштириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди!



45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. ГОЛ! Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Фламарион дарвозага тўғрилаб қўйди!

44. Алижоновнинг чап оёқда тепган тўпини Тўхтабоев қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

41. "Машъал" футболчилари рақиб жарима майдонига кириб боришга ҳаракат қилди, аммо Ҳамралиев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

34. "Машъал" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

33. ГОЛ! Сергеев дубль қайд этди! Аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди ва голни инобатга олмади.

31. Ғанихонов "Пахтакор" дарвозабонининг олдинроққа чиқиб кетганидан фойдаланмоқчи бўлди, аммо унинг олисдан йўллаган зарбаси ўхшамади.

27. Зарба! Яна Алижонов–Сергеев тандими зарбага айланди, бу гал Тўхтабоев маҳоратини намойиш этди.

26. Зарба! Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Сергеев бош билан дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, аммо унга аниқлик етишмади.

23. Баратов олис масофадан ўз омадини синаб кўрди, аммо унинг зарбаси аниқ чиқмади. "Машъал" футболчиси ўтган турда "Сўғдиёна" дарвозасига чиройли гол урганди.

23. Холматов бир неча рақиби орасидан ўтиб кетди ва рақиб жарима майдонига кириб боришга уриниб йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

19. Ҳамдамов Сергеевни бирга-бир вазиятга чиқариб юборишга ҳаракат қилди, аммо унинг паси муваффақиятли чиқмади.

16. "Пахтакор"да яна бир ҳужум ташкил этилди. Аммо якуний зарба кучсиз чиққани боис рақиб посбонига қийинчилик туғдирмади.

12. ГОЛ! Ҳамдамовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Сергеев деярли бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди!



9. Ғанихоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

7. "Машъал" ҳимоячиси шеригини олдинга бошлади, аммо тўп Жонатан Луисга келиб тушди.

3. "Пахтакор"нинг чап қанотдан ҳужумини Очилов қайтарди.

1. Ўйин бошланди. "Пахтакор" тўқ  бинафшаранг, "Машъал" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика