Latest news

09:48"Барселона" бир шарт билан Маркус Рэшфордни сотиб олиши мумкин  1 09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  5 08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 08:26АПЛда навбатдаги истеъфо рўй берди  0 07:57Суперлига. Тошкент дербиси билан тур якунланади  8 07:45Ла Лига. "Бетис" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Антони иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди  3 07:30Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" навбатдаги турини ўтказади  5 02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  6 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  5 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  31 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  18 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  7

Суперлига. Клубларнинг U-21 жамоаларини бошқараётган мураббийлар. Анвар Ғофуров, Андрей Пятницкий ва бошқалар (2-қисм) News

Суперлига. Клубларнинг U-21 жамоаларини бошқараётган мураббийлар. Анвар Ғофуров, Андрей Пятницкий ва бошқалар (2-қисм)

Бир неча кун олдин жорий йилда Суперлига клубларининг ўринбосарларини бошқарадиган мураббийлар ҳақида ёзган эдик.

 Бугун ушбу мақоланинг давомини эълон қиламиз. 

"Сурхон" - Анвар Ғофуров

Ўтган йили "Бунёдкор"нинг асосий ва U-19 жамоаларини бошқарган Анвар Ғофуров бу мавсумда "Сурхон"га қайтди. Аслида у 2023 йил ҳам термизликларнинг ўринбосарлар жамоасида ишлаган эди. Ғофуров ўзи учун бегона бўлмаган жойга келди деб айта оламиз. Ушбу мураббий бошчилигида "Бунёдкор" U-19 жамоаси чемпионатда финалгача етиб келди, якунда "Пахтакор" билан ўйинда бироз омад етишмади. Ҳозирча Анвар Ғофуров шогирдлари U-21 чемпионатида яхши кетишмоқда. 

"Динамо" - Андрей Пятницкий

Узоқ йил Россия клубларида, футбол академияларида фаолият олиб борган Андрей Пятницкий 2024 йилда Абрамов таклифига биноан "Динамо"га келди. Унга клуб ўринбосарлари ишониб топширилди. Самарқандлик ёшлар ўтган мавсум U-21 чемпионатида олтин медаллар учун кураш олиб боришди ва якунда бронза медаллари насиб қилди. Бу мавсумда ҳам улар дадил қадам ташлашмоқда ва ҳали мағлубиятга учрашгани йўқ. Жамоа 11 очко жамғарган ҳолда тўртинчи поғонани эгаллаб турибди. 

"Андижон" - Абдурашид Исмоилов

Клубнинг асосий таркибдан кейинги ўринда турадиган ўринбосарларини 54 ёшли тажрибали мураббий Абдурашид Исмоилов зиммасига олган. Мураббийлик фаолиятини 1997 йилда бошлаган мутахассис шу вақтгача "УзДонгЖу", "Андижон" бош жамоаси катта мураббийи, ўринбосарлар мураббийи, "Андижон СГС" спорт директори лавозимларида фаолият олб борган. Абдурашид Исмоилов ўтган йили мавсум бошида клубга қайтди ва U-21 жамоасини бошқаришга киришди. 

"Сўғдиёна" - Элбек Имомназаров

Аввалги йилларда "Сўғдиёна" мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган Улуғбек Боқиев бош жамоа билан биргаликда ўринбосарларда ҳам ишлаётган эди. Бу йилдан эса клубнинг U-21 жамоасига маҳаллий мураббий Элбек Имомназаров таклиф қилинди. 

"Шўртан" - Акмал Саитқулов

Акмал Саитқулов "Шўртан"да турли ёш тоифасидаги жамоалардаги фаолиятидан яхши биламиз. Орада маълум вақт Асрор Алиқуловга бош жамоада яқиндан ёрдам берди. Узоқ танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган ғузорликлар U-21 жамоасини Акмал Саитқуловга ишониб топширишди. 

"Машъал" - Отабек Нарзуллаев

Собиқ тўп тепар Отабек Нарзуллаев бир неча йиллардан буён "Машъал" тизимида мураббий сифатида фаолият юритиб келмоқда. Ўтган йили у клубнинг U-19 жамоаси билан турнир жадвалида тўртинчи бўлди ва чорак финал баҳсларида "Олимпик" U-19 жамоасига енгилди. Бу йил эса муборакликларнинг ўринбосарлар жамоасида меҳнат қилмоқда. 

"Қизилқум" - Акмал Рустамов

Акмал Рустамовни футболчилик фаолиятидан яхши биламиз. Мудофаа чизиғи вакили бўлган футболчи бутсаларини михга илганидан сўнг ўзи учун қадрдон клубда қолди. Сўнгги мавсумларда собиқ ўйинчи "Қизилқум" ўринбосарларига мураббийлик қилмоқда. Ўтган мавсумда Рустамов шогирдлари U-21 чемпионатини тўртинчи ўринда якунлашди. Аммо жорий мавсумда жамоа ҳали ғалаба қозонганича йўқ, 1 дуранг, 3 мағлубият. 

"Хоразм" - Маъмуржон Хожиев

2024 йилда U-19 жамоасига масъул бўлган Маъмурхон Хожиев бу мавсумда "Хоразм" ўринбосарлар бошқарувини қўлга олди. Жамоа маҳаллий ёшлардан шакллантирилган, мураббий ҳам хоразмлик ҳисобланади. Ушбу мураббий аввалроқ "Хоразм" футбол академиясида ёшларга футбол сир-асрорларини ўргатган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика