Latest news

19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  2 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  18 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  4 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  22 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  10 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  5 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19

Суперлига ҳаками қанча гонорар олади? ЎзФҲМ раҳбари жавоб берди News

Суперлига ҳаками қанча гонорар олади? ЎзФҲМ раҳбари жавоб берди

Coca Cola Суперлигасида танаффус давом этади.


Барча жамоа ва футболчилар сингари ҳакамлар ҳам янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишди. Биз ҳам "Чиғатой" спорт-комлексида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида қатнашиб, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори Лазиз Қўчқоровнинг фикрлари билан қизиқдик:

— Келаётган мавсум стартига оз муддат қолди. Тайёргарлик жараёни қизғин кетяпти. Барча ҳакамларнинг жисмоний ҳолати ва ўйин қоидалари бўйича билимини тестдан ўтказяпмиз. Ҳар куни иккитадан ўйин бор. Шу орқали ВАР ҳакамлари ҳам синовдан ўтади.

— Ўтган йилнинг сентябрь ойида ўтган ўқув-семинарида ёрдамчи ҳакамлар "гонорар"ини кўтариш ҳақида гапирилган эди. Бу нарса амалга ошдими?

— Ҳа, ўтган мавсумдаёқ яхши томонга ўзгариш бўлган эди.

— Ниманинг ҳисобига?

— Бунга ҳомийлик шартномалари эвазига эришдик. Ҳозир каттароқ компанияларга ҳам таклиф билан чиқяпмиз. Режаларимиз амалга ошса, келажакда аёллар футболида ишлайдиган реферилар ва назоратчиларнинг "гонорар"ида ҳам ўсиш бўлади.

— Сир бўлмаса, Суперлиганинг битта ўйини учун қанча "гонорар" тўланади?

— Бугунги ҳолатда бош ҳакам 6 млн, лайнсменлар эса 3 млн сўмдан олишади. 

— Йиғин аввалида барчадан норматив тест олинди. Жисмоний тайёргарлик бўйича синовдан ўта олмаган реферилар ҳам бўлдими?

— Бўлди. Суперлига гуруҳидаги баъзи ҳакамлар жароҳат туфайли топшира олмаган бўлса, янги келган ёшларнинг аксари қониқарсиз натижа қайд этди. Уларга кейинги имконият март ойининг охирида тақдим этилади.

— Янги мавсумни ҳар доимгидек Ўзбекистон Суперкубоги очиб беради. Бу йилнинг энг муҳим ўйинларидан бири. Шунақа баҳсларга ҳакамлар қандай мезонлар асосида танланади?

— Ҳакамнинг тажрибаси ва олдинги мавсумни қандай ўтказганига қараймиз. Шунингдек, қишки тайёргарлик йиғинида кўрсатган натижалари ҳам муҳим аҳамият касб этади.

— Келаётган мавсумда ҳакамлар орасида янги номларни кўрамизми?

— Албатта. Кузатган бўлсангиз, ўтган йили ҳам ҳар турда биттадан ўйин ёшларга топширилди. Янги мавсумда ҳам йўналишимизни ўзгартирмаймиз. Ёш ҳакамларга кўпроқ эътибор беришимиз керак. Чунки улар бизнинг келажагимиз. Агар фақат тажрибали реферилар хизматидан фойдалансак, улар фаолиятини якунлаганидан кейин жуда катта қийинчиликларга дуч келамиз. Шунинг учун эртганги кун ҳақида ҳозирдан ўйлашимиз керак...

ВИДЕО  Фирдавс Норсафаров: "Намангандаги пенальти бўйича фикрим ўзгармаган" 

ВИДЕО  Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади"

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика