Latest news

07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  3 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  2 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  84 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  25

Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди News

Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди

Суперлига 10-тури доирасидаги учрашув поёнига етди.

Суперлига

10-тур

"Бухоро" – "Динамо" 2:2 

Тошкент. "Жар" стадиони. 18:00

Голлар: Шаҳбоз Жўрабеков 65', Фране Икич 74' – Анвар Ҳожимирзаев (Ойбек Ўрмонжонов) 34', Хислат Халилов 87'

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев

Захира ҳаками: Анвар Исмоилов

Назоратчи: Маъмур Саидкасимов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Кристина Середа

Комиссар: Ойбек Икромов 

"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатилло Пўлатов, 5.Сардор Қулматов, 6.Равшан Хайруллаев (94.Фране Икич, 64), 7.Муҳаммадсафо Фозилов (97.Шаҳбоз Жўрабеков, 36), 10.Шоҳруз Норхонов (14.Маҳмуд Жўрабоев, 90), 17.Жавоҳир Рўзиев (8.Анвар Жўраев, 90), 19.Билол Туплиев (77.Асилбек Қаюмов, 64), 25.Фране Чирьяк, 27.Муҳаммад Йўлдошев, 93.Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Жавоҳир Ўтамуродов, 9.Ҳусайн Эргашбоев, 23.Азамат Шомуродов.

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 9.Миржаҳон Мираҳмадов (37.Фирдавс Абдураҳмонов, 65), 10.Анвар Ҳожимирзаев, 16.Ричард Фрайдей (5.Дуглас Майкон, 65), 17.Салим Мустафоев (8.Санжар Қодирқулов, 77), 18.Олександр Кучеренко, 22.Улуғбек Абдуллаев, 25.Ойбек Ўрмонжонов, 88.Марко Станоевич (11.Хислат Халилов, 77).

Захира: 27.Эдем Неманов, 14.Баҳодир Насимов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 24.Муҳсин Бозоров.

Огоҳлантириш: Фране Икич (86).

МАТНЛИ ТРАНЛСЯЦИЯ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+2. Тўп Жўрабековнинг зарбасидан кейин Ўрозовнинг қўлига теккан бўлиши мумкин. Бироқ VAR ҳакамга пенальти йўқлиги ҳақида хабар берди. 

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшилди. 

90. "Бухоро"да 2 та алмаштириш: Норхонов ўрнига Жўрабоев, Рўзиев ўрнига Жўраев учрашувни тугатиб қўяди. 

87. ГОЛ! Хислат Халилов ҳимоячидан қайтган тўпни ўнг оёқда дарвоза томон йўллади, чамаси 13 метрдан дарвоза ишғол қилинди – 2:2! 

86. Фране Икич қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 

86. "Бухоро" ҳатто "аут"ни отишга ҳам шошилгани йўқ. "Динамо" томони бундан норози бўлмоқда. 

83. Жавоҳир Рўзиев Ратиньога нисбатан фоль ишлатди. Бу пайтда эса Боймуродовга тиббий ёрдам зарур. У елкасини ушлаб ўтирибди. 

82. Энди Сардор Қулматов майдонда ётибди, такрорий лавҳага Абдураҳмонов ҳатто унга тегмаганини кўрсатди. 

80. Қаюмов тўқнашувда иштирок этди ва тиббий ёрдамга муҳтожлик сезди. 

77. "Динамо"да 2 та ўзгариш: Мустафоев ўрнига Қодирқулов, Станоевич ўрнига Халилов майдонга тушди. 

74. ГОЛ! Қаюмовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Икич дарвозага киритди – 2:1! 

72. Ҳожимирзаев тўп билан кураш чоғида Пўлатов билан тўқнашиб кетди, Ҳожимирзаев бурчак зарбаси сўради, бироқ ҳакам эркин зарбани кўрсатди. 

70. Қаюмов тўпни ўзлаштириш вақтида қўли билан ўйнади, ҳакам буни пайқаб қолди. 

65. ГОЛ! Ҳимоячилардан қайтган тўпни Жўрабеков кучли зарбаси орқали дарвозага жойлаб қўйди – 1:1!

65. "Динамо"да 2 та алмаштириш: Мираҳмадов ўрнига Абдураҳмонов, Фрайдей ўрнига Майкон баҳсни давом эттиради.  

64. "Бухоро"да 2 та ўзгариш: Туплиев ўрнига Қаюмов, Хайруллаев ўрнига Икич туширилди.  

62. Хайруллаевнинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

60. Зарба! Ҳожимирзаевнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рикошет орқали Боймуродовга кучсиз ҳолда етиб борди. 

59. Уууух! Станоевичнинг бурчак зарбасидан берган зарбасини Отабек Боймуродов қайтаришга эришди. 

57. Майдонга қайлардандир турли целлофанлар учиб келмоқда. 

55. Зарба! Хайруллаев зарбаси орқали Ягудиннинг ҳушёрлигини синаб кўрди. Дарвозабон пастки бурчакка кетаётган тўпни илиб олди. 

53. Ҳожимирзаевнинг ичкарига ошириб берган пасини ҳимоячилар бартараф этишди. 

50. Норхоновдан қўполлик. Ҳужумчи Ратиньонинг оёғини босиб олди. 

49. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Пўлатов дарвозага йўллашга уриниб кўрди, зарба анча ноаниқ.

47. Кучли шамол орқали бутун Тошкент чанг остида қолди. Бу нарса "Жар" стадионида ҳам сезилмоқда. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+5. Чирьякнинг жарима зарбаси орқали оширган пасидан сўнг тўп ҳеч кимга тегмай майдондан чиқиб кетди. 

45+3. "Бухоро"нинг ҳужумдаги ишлари бироз юришмаяпти, аммо илинж бор. 

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Норхонов ва Ўрозов майдон ташқарисида тўп учун талашиб, бироз баҳслашди. Ҳакам ҳар икки футболчига тушунтириш берди. 

40. Норхонов майдон марказига яқин жойда Кучеренкога нисбатан қўполлик ишлатди. 

36. "Бухоро"да ўзгариш: Фозилов ўрнига Жўрабеков туширилди. 

34. ГОЛ! Ўрмонжоновнинг ерлатиб берган пасидан кейин Ҳожимирзаев тўхтатмасдан зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди – 0:1!

31. Ууух! Ўрмонжоновнинг пасидан кейин кутилмаганда Фрайдей чап оёқда зарба йўллаб қолди, ноаниқ. Аслида пас Ҳожимирзаев томон келганди, бироқ Ричард буни инобатга олмади ва Анвар билан туртилиб кетди. 

28. Ойбек Ўрмонжоновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг тўп тўғри бориб Отабек Боймуродовга келиб тушди. 

24. Футболчиларга сув ичиб олиш имконияти берилмоқда. 

21. Сардор Қулматов Анвар Ҳожимирзаевни йиқитишга мажбур бўлди. 

19. Ууух! Чирьяк стандартни ўзи амалга ошириб, ичкарига пас узатди. Норхоновнинг зарбаси хавфли чиқди, аммо аниқлик етишмади.

18. Мустафоев Чирьякка нисбатан қоидани бузди ва жарима белгиланди. 

17. Бухоролик мухлислар севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Ўйин темпи эса у қадар юқори эмас. 

14. Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе учрашувни бевосита "Жар"да кузатиб бормоқда. 

12. Боймуродовга ёрдам кўрсатилди ва жарима зарбаси белгиланди, Фрайдейга дарвозабонга нисбатан қоида бузган деб топилди. 

10. Отабек Боймуродов тўпни илиб олиш чоғида жарима майдончаси ичидан ташқарига чиқиб кетди, аммо жабрланганини айтиб, шифокорларни ёрдамга чақирди. 

9. Жаҳонгир Ўрозов ўнг қанот ҳужумидаги Ричард Фрайдейга узун пасни амалга оширди, ноаниқ. Легионер футболчи шеригига зўр деб қўйишни унутмади. 

7. Пўлатов майдон марказига яқин ҳудудда тўпни эгаллаётган Ҳожимирзаевга нисбатан қўпол ўйнади. 

3. Зарба! Қанотдан ошириб берилган тўпни Қулматов дарвозага тўғрилаб қўйишга уринди, аммо тўп дарвозага қадар етиб бормасдан ҳимоячига тегиб қайтди. 

2. Ўрозов катта тезликда олдинга бораётган Норхоновни ушлаб қолди, ўйиндаги илк фоль. 

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 18:00 да старт олади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика