Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)
04 oct 20:10
News


Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)
Суперлига. 24-тур
"Бунёдкор" – "Насаф" 2:2
04.10.2025. "Олимпия" стадиони.
Бош ҳакам: Достон Раҳмонов
Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров, Аваз Абдуллаев
Захира ҳаками: Фарруҳ Юсупов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
VAR: Иброҳим Исмоилов
AVAR: Данил Яценко
Комиссар: Бекзод Арипов
Голлар: 1:0 – 14, Имеда Ашортиа, 1:1 – 20, Алибек Давронов (Ойбек Бозоров), 2:1 – 41, Амир Тўрақулов (Асадбек Раҳимжонов), 2:2 – 58, Ҳусайн Норчаев (Ойбек Бозоров)
"Бунёдкор": 22.Валижон Раҳимов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 77.Музаффар Олимжонов, 15.Марко Бугарин, 2.Николоз Мали, 23.Асадбек Раҳимжонов, 66.Азизбек Тўлқинбеков, 25.Итсуке Урата, 11.Темирхўжа Абдухолиқов, 57.Амир Тўрақулов, 9.Имеда Ашортиа
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 18.Наримон Аҳмаджонов, 17.Оллоберган Каримов, 10.Расул Йўлдошев, 5.Александр Зевадинов, 8.Мартин Шролер, 21.Носир Абдусаломов, 54.Миркомил Муродов, 28.Матия Кривокапич
"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 92.Умар Эшмуродов, 14.Шароф Муҳиддинов (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 11), 10.Драган Черан, 77.Ойбек Бозоров, 24.Сардор Баҳромов, 19.Стефан Чолович (8.Зафармурод Абдураҳматов, 46), 18.Ҳусайн Норчаев
Захира: 1.Олександр Воробей, 22.Игор Голбан, 33.Баҳодир Халилов, 71.Жавоҳир Убайдуллаев, 17.Суҳроб Нуруллоев, 55.Диёр Абдуназаров, 20.Юсуф Отубанжо
Огоҳлантириш: Николоз Мали (6)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
58. ГОЛ! Норчаев ҳисобни тенглаштирди! "Насаф" ҳужумчиси Бозоровнинг узатмасини бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди!
58. Насруллаевнинг зарбасидан сўнг тўп рақибга тегиб, майдонни тарк этди.
57. Мезбонларнинг томонидан йўлланган зарбани Неъматов эгаллади.
53. "Насаф"нинг стандарт вазияти бесамар якунланди.
51. Ашортианинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
50. Баҳромовнинг зарбасига аниқлик етишмади.
49. Неъматов олдинга чиқиб, тўп учун курашга киришди ва ноқулай йиқилди.
46. Иккинчи бўлим бошланди. "Насаф"да ўзгариш.
Тайм якунланди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
41. ГОЛ! Амир Тўрақуловдан супергол! "Бунёдкор" футболчиси аввалги турда ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйганди.
38. Насруллаевнинг чап қанотдан узатмасини Бугарин бартараф этди.
35. Охирги 5-6 дақиқада ўйин, асосан, майдон марказида ўтди.
29. Чоловичнинг зарбаси ноаниқ.
28. Тўлқинбековнинг зарбасига аниқлик етишмади.
25. Бозоровнинг зарбасини Раҳимов ушлаб олди.
20. ГОЛ! "Насаф" ҳисобни тенглаштирди! Бурчакдан узатилган тўпни юқори сакраган Алибек Давронов бош билан рақиб дарвозасига жойлади!
18. "Насаф" стандарт вазияти Давроновнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.
14. ГОЛ! "Насаф" ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланган Имеда Ашортиа жарима майдони ичида кучли ва аниқ зарба йўллаб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди!
11. "Насаф"да мажбурий ўзгариш. Ғайбуллаев Муҳиддинов ўрнига туширилди.
9. Муҳиддиновга тиббий ёрдам кўрсатилди. Насруллаевнинг узатмасини Урата бартараф этди.
6. Мали қўполлик учун сариқ карточка билан жазоланди.
5. Бозоровнинг чап қанотдан узатмасини Раҳимов уриб юборди.
3. "Насаф"нинг комбинацион ҳужуми Норчаевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.
1. Учрашувга старт берилди.
Ўйин Сергей Арслонов вафоти туфайли бир дақиқалик сукут билан бошланди.
Жамоалар майдонга чиқишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Насаф" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.
Similar news

Comments