Latest news

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  0 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  1 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  7 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  2 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

Суперлига. "Андижон" мавсумдаги илк ғалабасини "Машъал" билан ўйинда қўлга киритди News

Суперлига. "Андижон" мавсумдаги илк ғалабасини "Машъал" билан ўйинда қўлга киритди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.

06.04.2025
“Андижон”  “Машъал” 1:0 ТУГАДИ
Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов
Ёрдамчи ҳакамлар: Максим Нехочин, Шоҳруҳ Аъзамов
Захира ҳаками: Исроил Имомназаров
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
VAR: Рустам Лутфуллин
АVAR: Руслан Серазитдинов
Комиссар: Ойбек Давлетмуродов

Гол: Илҳом Абдуғаниев (Абдулвоҳид Ғуломов) 7, 1:0

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 4.Ислом Маматказин, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 6. Алтин Крезиу ( 8. Искандар Шайқулов,83), 10. Илҳомжон Абдуғаниев (18. Дамир Темиров,68), 11. Ислам Машуков ( 7. Рустам Турдимуродов,68) , 17. Фарҳоджон Соҳибжонов ( 22. Усмонали Исмоналиев,57) , 23. Дониёр Абдуманнопов (71. Бектемир Абдуманнонов, 57) 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 33. Олег Зотеев, 66. Миомир Журикович

Захира: 25. Валижон Раҳимов, 13. Сардорбек Азимов, 14. Абдураҳмон Комилов, 32. Лука Ускокович, 

"Машъал": 35. Достонбек Тўхтабоев, 5. Самандар Очилов (37. Шерзод Файзиев,46), 6. Жавоҳир Абдуалимов, 7. Исломбек Баратов (17. Анвар Муродов, 46), 9 Иброҳим Ғанихонов, 10. Ҳумоюн Муртозаев (30. Шоҳназар Норбеков, 82), 15. Муҳаммадали Алиқулов, 18. Дилшод Раҳматуллаев ( 8. Сардор Абдураимов, 62), 19. Ислом Шарипов ( 96. Иброҳим Нўъмонов,89) 24. Авазхон Маматхўжаев, 28. Эргаш Исмоилов

Захира: 1. Умиджон Ҳамроев,  22. Нуржаҳон Музаффаров, 27. Зафарбек Акрамов, 34. Шаҳбоз Жўраев, 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди.

90+3. "Машъал" бутунлай олдинда. Адҳамов хавфни бартараф этди.

90+2. ЗАРБА. Омад келмаса қийин экан. "Машъал" ҳисобни тенглаштириш учун қулай имконият юзага келганди. Абдуалимовнинг узатмасидан сўнг Норбеков боши билан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳосил қилиб дарвоза ёнидан ўтиб кетди. 

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Ислом Шарипов ўрнига Иброҳим Нўъмонов тушди.

83. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Алтин Крезиу ўрнига Искандар Шайқулов тушди.

82. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Ҳумоюн Муртозаев ўрнига Шоҳназар Норбеков тушди.

82. УХ. Миомир Журикович "Машъал" футболчиси билан тўқнашиб кетди. 

78. Устунлик муборакликларда. Файзиевнинг зарбаси дарвоза тўсинидан ўтиб кетди. 

71. "Машъал" мувозанатни тиклаш учун ҳаракат қиляпти. Аммо самара йўқ. 

68. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Илҳом Абдуғаниев ўрнига Дамир Темиров, Ислам Машуков ўрнига Рустам Турдимуродов тушди.

62. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Дилшод Раҳматуллаев ўрнига Сардор Абдураимов тушди.

60. ЗАРБА. "Машъал" футболчиси Ғанихоновнинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси ўта ноаниқ чиқди.

57. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Дониёр Абдуманнопов ўрнига Бектемир Абдуманнонов, Фарҳод Соҳибжонов ўрнига Усмонали Исмоналиев тушди.

54. ЗАРБА. Тоировнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Исломбек Баратов ўрнига Анвар Муродов, Самандар Очилов ўрнига Шерзод Файзиев тушди.

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

40. ЗАРБА. Илҳом Абдуғаниевнинг зарбаси хавфли кўриниш олди. Бугун "Андижон" ярим ҳимоячиси анча фаол ҳаракат қилмоқда.

38. Абдуманнопов олдинги чизиқда кескинлик яратишга уринди. Жарима майдончаси ичида гол урадиган футболчи топилмади.

37. ЗАРБА. Муртозаевнинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

34. ЗАРБА. Ислам Машуков ўнг қанотдан келган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Тўхтабоев тўпни ушлаб олди.

32. Достон Тўхтабоев тўпга вақтида чиқиб келиб хавфни бартараф этди.

32. Зотеевнинг қанотидан юриш қилинди.  Якун самарасиз.

24. Кичик устунлик меҳмонлар томонида. Мезбонлар ҳимояда бўшлиқлар қолдирмаяпти.

20. Дилшод Раҳматуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилди. Унда ҳаммаси жойида. 

12. Зарбани Абдуғаниевнинг ўзи йўллади. Жуда ноаниқ. Ўйин яхши темпда давом этмоқда. 

11. "Бургутлар" жуда қулай нуқтада жарима зарбасини ишлади. Фарҳод Соҳибжоновни "Машъал" ҳимоячилари жарима майдончасига чизиғи устида йиқитишди. 

7. ГОЛ. "Андижон" учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очди. Абдулвоҳид Ғуломовнинг ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига юқорилатиб берган зарбасини Илҳом Абдуғаниев икки ҳимоячи орасидан боши билан дарвозага йўллади. Ажойиб узатма ва шунга монанд гол, 1:0

1. Илк дақиқалардан тўп назорати майдон эгалариди. 

- Ўйинга старт берилди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- "Бобур Арена"да чиройли муҳит ҳукмронлик қилмоқда. Мухлислар аренада байрамона кайфият яратишяпти.

- Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда. 

- Ўйин 17:45да бошланади. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика