Latest news

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  8 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  25 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  102 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Суперлига. Олмалиқда байрам ёхуд бир киши кам АГМК "Бунёдкор"ни таслим қилди, Турсуновдан дубль! News

Суперлига. Олмалиқда байрам ёхуд бир киши кам АГМК "Бунёдкор"ни таслим қилди, Турсуновдан дубль!

Ўзбекистон чемпионати 8-туридан ўрин олган сўнгги учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

OKMK

Sanjar Tursunov - 58', Sanjar Tursunov - 74', Sardor Rakhmanov - 77'

Superliga. Round 8

14/05/2021, 18:55

1
:
3
Finished

Bunyodkor

Hurshid Giyasov - 38'

45'
90'
34'  Йован Жокич
46'  Alvin Fortes (Husniddin Gofurov)
46'  Mirjamol Kasimov (Dilshod Juraev)
58'  Sanjar Tursunov
74'  Sanjar Tursunov
77'  Sardor Rakhmanov
79'  Aleksandr Kasian (Zafar Palvanov)
85'  Shohruh Gadoev (Murodjon Toshmatov)
88'  Sanjar Tursunov (Abbos Otakhonov)
12'  Ibrohim Ibragimov
23'  Mirjakhon Mirakhmadov
38'  Hurshid Giyasov
60'  Farrukh Ikramov (Lutfulla Turaev)
73'  Sukhrob Izzatov (Ibrahim Tomiwa)
88'  Ibrohim Ibragimov (Sunnatilla Abdullajonov)
88'  Hurshid Giyasov (Sanjar Rashidov)
88'  Mirjakhon Mirakhmadov (Shakhboz Erkinov)

Coca-Cola Суперлига. 8-тур

14 май, жума

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Илья Ильин

Назоратчи: Марат Исмаилов

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов

VAR назоратчи: Валентин Коваленко

Оператор: Шерали Жоналиев

Техник мутахассис: Муҳитдин Қамбаров

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

АГМК – БУНЁДКОР 3:1 

Голлар: пенальти Санжар Турсунов 58', 74', Сардор Раҳмонов 77' – пенальти Хуршид Ғиёсов 38'

АГМК — 1.Ботирали Эргашев - 77.Дилшод Аҳмадалиев, 7.Сардор Раҳмонов, 8.Бобур Йўлдошев, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (15.Аббос Отахонов, 88), 4.Миржамол Қосимов (5.Дилшод Жўраев, 46) - 94.Элвин Фортес (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 18.Александр Касьян (9.Зафар Полвонов, 79), 28.Шоҳруҳ Гадоев (11.Мурод Тошматов, 85).

Захира: 35.Валижон Раҳимов - 20.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 29.Владимир Козак.

"Бунёдкор" — 1.Равшан Ягудин - 4.Даврон Эргашев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 9.Фарруҳ Икромов (13. Лутфулло Тўраев, 60), 10.Хуршид Ғиёсов (8. Санжар Рашидов, 88), 11.Расул Йўлдошев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (22. Шаҳбоз Эркинов, 88), 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов (49. Иброҳим Томива, 73), 35.Иброҳим Ибрагимов (7. Суннатилла Абдуллажонов, 88).

Захира: 71. Сарвар Каримов, 5. Хуршидбек Убайдуллаев, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 17. Одилжон Абдураҳмонов.

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ибрагимов (12), Миржаҳон Мираҳмадов (23), Акром Комилов (72), Дилшод Жўраев (90+4).

Четлатиш: Йован Жокич (34).


Учрашув якунланди! 

90+4. Дилшод Жўраев огоҳлантирилди. 

90+2. Ботирали Эргашевга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. АГМКда ўзгариш: Турсунов ўрнига Отахонов тушди. 

88. "Бунёдкор"да 3 та ўзгариш: Иброҳим Ибрагимов ўрнига Суннатилла Абдуллажонов, Хуршид Ғиёсов ўрнига Санжар Рашидов, Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Шаҳбоз Эркинов тушди.  

85. АГМКда алмаштириш: Гадоев ўрнига Тошматов ўйинга қўшилди.

83. Миржаҳон Мираҳмадов жарима майдони чизиғи олдида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини айтди. 

79. АГМКда алмаштириш: Касьян ўрнига Полвонов ўйинни давом эттиради.

77. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Ғофуровнинг бурчакдан амалга оширган узатмасидан сўнг Раҳмонов бош билан гол урди – 3:1! 

74. Гол ВАРда текшириб чиқилди ва инобатга олинди. 

74. ГОООООООООООООООООООООООООЛ!  Санжар Турсунов ҳаводан келган тўпдан сўнг зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди – 2:1!

73. "Бунёдкор"да ўзгариш: Иззатов ўрнига Томива ўйинни давом эттиради. 

72. Комилов Тўхтасиновга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди. 

68. Йўлдошевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси Эргашевга қийинчилик туғдирмади.

65. Тўраевнинг жаримадан берган зарбаси аниқ бўлмади. 

65. Ғофуров Ибрагимовга нисбатан қоидани бузди, тахминан 18 метрдан жарима тўпи тепилади. 

63. Ғофуровнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси муваффақиятсиз чиқди.

61. Зарбааа!  Ғиёсовнинг зарбасини Эргашев қайтаришга эришди

60. "Бунёдкор"да алмаштириш: Фарруҳ Икромов ўрнига Лутфулла Тўраев майдонга тушди. 

58. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Санжар Турсунов пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1! 

57. Футболчиларга тиббий ёрдам кўрсатиляпти. 

55. ПЕНАЛЬТИ!  Бу гал АГМК фойдасига. Ҳусниддин Ғофуровнинг узатмасидан кейин тўпга чиқиб келган Ягудин Касьяннинг бошига зарба бериб юборди. 

54. Ҳусниддин Ғофуров Иброҳим Ибрагимов томонидан йиқитилди, жарима тўпи.

52. Дилшод Жўраев Миржаҳон Мираҳмадовга нисбатан қиодани бузишга мажбур бўлди.

49. Зарбааааа!  Нурилло Тўхтасиновнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинини титратди!  

48. Зарба!  АГМК ҳимояси хатога йўл қўйди, Расул Йўлдошевнинг зарбасини Ботирали Эргашев қайтарди ва жамоасини қутқариб қолди!  

46. АГМКда 2 та ўзгариш: Миржамол Қосимов ўрнига Дилшод Жўраев, Фортес ўрнига Ҳусниддин Ғофуров тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+1. Фарруҳ Икромов бирга-бир ҳолатдан фойдалана олмади, аммо бу вазиятда офсайд борлиги маълум қилинди.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

43. Ууух! Ибригимовнинг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди. 

38. ГООООООООООООООООЛ!  Хуршид Ғиёсов пенальтини голга айлантирди – 0:1! 


36. ПЕНАЛЬТИ!  Бобур Йўлдошев жарима майдони ичида Авазбек Ўлмасалиевни йиқитди ва пенальти белгиланди. 


34. Жокичга қизил карточка кўрсатилди!


33. Вазият ВАРда кўрилмоқда. 

32. Йўлдошевга нисбатан қўполлик ишлатган Йован Жокич огоҳлантирилиши мумкин.

30. Чап қанотда Фарруҳ Икромов Бобур Йўлдошев томонидан йиқитилди, жарима зарбаси белгиланди. 

29. Зарба!  Миржамол Қосимовнинг дарвоза томон зарбаси аниқ чиқмади.

28. Аҳмадалиев ўнг қанотдан ҳужумга ўтди ва йиқилиб тушди, ҳакам қоида бузилмаганини билдирди.

26. Зарба!  Гадоевнинг зарбаси анча кучсиз ва ноаниқ бўлди.

25. Мираҳмадовдан тирсак зарбасини қабул қилиб олган Йўлдошевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

23. Миржаҳон Мираҳмадов қўполлиги боис сариқ карточка олди.

22. Ибрагимовнинг зарбаси!  Тўп манзилга, яъни дарвозага қадар етиб бормади ва ҳимоячилардан бирига тегди. 

20. Бобур Йўлдошев ҳимоядан туриб, Шоҳруҳ Гадоевни олдинга бошлади, аммо пас жуда ноаниқ чиқди. 

18. Кескин курашларга бой ўйин кўрмоқдамиз, бироқ ҳозирча бирорта вазият юзага келмади.  

15. Зарбааааа!  Мираҳмадовнинг жаримадан берган зарбаси хавфли кўриниш олди.

14. Дастлаб, Жокич, кейин эса Фортес Расул Йўлдошевга нисбатан қўпол ўйнади, жарима тўпи. 

12. Иброҳим Ибрагимов Шоҳруҳ Гадоевга нисбатан қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди. 

11. Зарба!  Ибрагимоввнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

10. Майдон марказида Миржаҳон Мираҳмадов Бобур Йўлдошевга нисбатан қоидани бузди. 

7. "Бунёдкор" Нурилло Тўхтасинов бошчилигида олдинга борди, Фарруҳ Икромов зарба беришнинг уддасидан чиқмади, якунда ҳужум барбод бўлиб, тўп ҳимоягача қайтди.   

4. Фортес ва Жокич ўнг қанотда фаоллик кўрсатди, Иззатов уларга қаршилик қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, "аут".

1. Ўйинга старт берилди!

- Учрашув 18:55 да бошланади. 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика