Latest news

02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  30 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  53 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  1 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  3 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  3 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  9 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  8

Суперлига-2025. Дастлабки иккита тур саналари маълум қилинди News

Суперлига-2025. Дастлабки иккита тур саналари маълум қилинди

1 февраль куни Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганди.

4 февраль куни эса "Пахтакор" Элит Чемпионлар лигаси доирасида майдонга тушди.

ПФЛ мавсум 7 март куни старт олишини ўтган йилнинг октябрь ойида маълум қилганди. Дастлабки икки тур саналарининг тўлиқ аниқ бўлиши масаласи "Пахтакор" клубининг халқаро майдондаги натижасига, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойидаги йиғинига боғлиқ бўлиб турганди. Боиси, "Пахтакор" Чемпионлар лигасининг 1/16 финал босқичига йўл олса, март ойининг дастлабки икки ҳафтасида 2 та халқаро ўйинида иштирок этиши лозим. Шунингдек, ЎФА ПФЛга алоқага чиқиб, 2-турдан ўрин олган айрим учрашувларни ФИФА кунига тақамасликни сўради.

ПФЛ сана белгилаётганда "Пахтакор"нинг эҳтимолий навбатдаги босқичга йўлланма олишидан келиб чиқиб, мавсумни айнан шу клуб иштирокидаги ўйин билан бошлашга қарор қилди. Шунингдек, клубнинг 2-турдаги рақиби ОКМК иштирокидаги беллашув ҳам 7 март санасига тўғри келди. Ўз-ўзидан қолган 6 беллашув дам олиш кунларига тақсимланди.

Шунингдек, 2-тур ўйинларини белгилашда ЎФА таклифидан ҳам келиб чиқилди. Март ойи миллий терма жамоанинг келгуси тақдирида муҳим палла ҳисобланади. Фақатгина ОКМК — "Пахтакор" учрашуви санасида тўлиқ қарор қабул қилишнинг имкони бўлмади. "Пахтакор" Чемпионлар лигасида навбатдаги босқичга йўлланма олса, у Суперлиганинг 2-турини 16 март куни ўтказади. Агар клуб "Ал-Садд" билан ўйинда ўзи учун керакли натижага эриша олмаса, мазкур тўқнашув 14 март куни бўлиб ўтади.

ПФЛ март ойидаги ФИФА кунларидан кейинги тақвимни ҳам ишлаб чиқмоқда. Бунда CAFA ўтказиши мумкин бўлган клублар ўртасидаги мусобақа ҳам инобатга олиниши лозим. Бироқ айрим масалалар тўлиқ ҳал этилмаганидан келиб чиқиб, мазкур мусобақа саналарида ҳам якуний тўхтамга келинмаган. Ишонамизки, жамоатчилик Лига қаршисида турган вазиятни тўғри талқин қилади.


1-тур
7 март
ОКМК - "Бухоро"
"Пахтакор" - "Машъал"
8 март
"Қўқон-1912" - "Андижон"
"Бунёдкор" - "Нефтчи"
"Қизилқум" - "Сурхон"
9 март
"Навбаҳор" - "Динамо"
"Хоразм" - "Шўртан"
"Насаф" - "Сўғдиёна"

2-тур
14 март
"Нефтчи" - "Қўқон-1912"
"Бухоро - "Қизилқум"
15 март
"Андижон" - "Насаф"
"Динамо" - "Машъал"
"Шўртан" - "Бунёдкор"
16 март
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор"
"Сурхон" - "Хоразм"
14 ёки 16 март
ОКМК - "Пахтакор"

Rating: +6   

Comments

+2   
06 feb 15:01:47
dessi anvar
АПЛ ёки ЛА лига умуман бирор клубни қош қовоғига қарамайди , бизда ЎФА ПФЛ Терма жамоа , тақвим , дам олиш кунлари барча барчаси пахтакорни илоҳ даражасида кўради а ТОП 5 да қонун ишлайди , любой клубга тупуриб қўяди гегемонмисан бошқамисан пампирсига ўтқизиб қўяди, бизда кун чиқса ҳам пахтакорга ой чиқса ҳам пахтакорга , бизни қовун лигамизда баҳор келмасдан мандраж бошланди
   
06 feb 17:52:59
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by dessi anvar
АПЛ ёки ЛА лига умуман бирор клубни қош қовоғига қарамайди , бизда ЎФА ПФЛ Терма жамоа , тақвим , дам олиш кунлари барча барчаси пахтакорни илоҳ даражасида кўради а ТОП 5 да қонун ишлайди , любой клубга тупуриб қўяди гегемонмисан бошқамисан пампирсига ўтқизиб қўяди, бизда кун чиқса ҳам пахтакорга ой чиқса ҳам пахтакорга , бизни қовун лигамизда баҳор келмасдан мандраж бошланди
Барча миллий лигалар ҳалқаро мусобақаларига қараб жадвал тузади. Хаттоки Ла лигаям олдин ФИФА ва УЕФА кунларига қараб жадвал тузади!
   
06 feb 15:48:11
Dima
Pley ofga chiqmaydi. Bemalol oylanmasdan rejani qilavering xurmatli OFA
   
06 feb 15:25:11
FANAT FC NASAF_REAL.M
Super kubok qaysi sanada edi?
-1   
06 feb 15:52:18
Баходиржон 1912
Мушугларди хаммасини итга талатиш керак
-1   
06 feb 15:21:34
CHAQMOQ
Reply to comment by dessi anvar
АПЛ ёки ЛА лига умуман бирор клубни қош қовоғига қарамайди , бизда ЎФА ПФЛ Терма жамоа , тақвим , дам олиш кунлари барча барчаси пахтакорни илоҳ даражасида кўради а ТОП 5 да қонун ишлайди , любой клубга тупуриб қўяди гегемонмисан бошқамисан пампирсига ўтқизиб қўяди, бизда кун чиқса ҳам пахтакорга ой чиқса ҳам пахтакорга , бизни қовун лигамизда баҳор келмасдан мандраж бошланди
Тўппа-тўғри.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика