Latest news

03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   0 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  4 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  31 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  4 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  5 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2

Суперлига-2024 сарҳисоби. Барчаси 30 та факт ичида News

Суперлига-2024 сарҳисоби. Барчаси 30 та факт ичида

Суперлиганинг ортда қолган мавсумига доир маълумотларни тақдим қилишда давом этамиз. Қуйида умумий фактларга эътибор қаратинг.

1. Суперлига автоголлари - Иброҳим Йўлдошев ("Навбаҳор"), Муҳсин Убайдуллаев ("Нефтчи"), Сардор Қулматов ("Сўғдиёна"), Азизбек Пирмуҳаммадов ("Сурхон", "Металлург"), Шаҳзод Тоиров ("Олимпик"), Ислом Тўхтахўжаев (ОКМК), Акбар Абдирасулов ("Олимпик"), Суҳроб Иззатов ("Бунёдкор", "Сўғдиёна"), Илҳомжон Ваҳобов ("Қизилқум").

2. Суперлиганинг энг яхши ассистентлари - Бектемир Абдуманнонов ("Андижон") 9 та, Хуршид Ғиёсов (ОКМК) 9 та.

3. Гол+ассист бўйича энг яхши натижа қайд этганлар - Люпчо Дориев ("Сўғдиёна") 12+7=19.

4. Суперлигада майдонга тушган энг ёш футболчи - 2007 йилда туғилган Фазлиддин Омонкелдиев ("Сўғдиёна") 2024 йил Суперлигада майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди, у "Пахтакор" билан ўйинда 16 ёш 11 ой 23 кунлигида дебют қилди. 

5. Суперлигада майдонга тушган энг ёши катта футболчи - Анзур Исмоилов ("Локомотив") 39 ёш. 

6. Суперлиганинг алмаштирилмас футболчилари - 2024 йилда икки футболчи Ислом Қобилов ва Йован Жокич барча 26 та турда тўлиқ ўзгаришларсиз ўйнади. 

7. Энг кўп сариқ карточка олган футболчи - Умар Адҳамзода ("Пахтакор") 8 та.

8.Тўғридан-тўғри энг кўп қизил карточка - Хондамир Мустафоқулов ("Сўғдиёна") 2 та, Исломбек Маматказин ("Андижон") 2 та.

9.Пенальтидан энг кўп гол урган футболчилар - Драган Черан 4 та (100 %), Марко Миличкович 4 та (100%), Люпчо Дориев 3 та (100%), Элгужа Лобжанидзе 3 та (100%), Анвар Хожимирзаев 3 та (100%), Жоэль Кожо 1 та (100%), Акаки Шулая 2 та (100%), Муҳаммадали Ғиёсов 1 та (100%), Гиорги Кухианидзе 1 та  (100%), Дамьян Крайишник, Валерий Кичин 2 та (100%), Абдувоҳид Неъматов 2 та (100 %), Жавоҳир Сидиқов 2 та (100%), Марко Станоевич 1 та (100%), Жамшид Искандеров 3 та (100%), Рубен Санчес 1 та (100%), Билолхон Тошмирзаев 2 та (100%), Леван Арвеладзе 2 та (100%), Шерзод Эсанов 1 та (100%), Темурхўжа Абдухолиқов 2 та (100%), Миржаҳон Мираҳмадов 1 та (100%), Маҳмуд Маҳамаджонов 1 та (100%).

10.Пенальтидан гол ура олмаган футболчилар - Шароф Муҳитдинов, Иракли Руҳадзе, Санжар Турсунов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Ҳусайн Норчаев 1 та.

11.Суперлигада энг кўп қуруқ учрашув ўтказган дарвозабон - Абдувоҳид Неъматов 14 та. 

12.Фейр-плей - "Қизилқум". Навоий жамоаси футболчилари бу мавсум бирор маротаба тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланмадилар. 

13.Тўғридан-тўғри энг кўп қизил карточка билан жазоланган жамоа - "Бунёдкор" 6 маротаба.

14.Энг кўп сариқ карточка - "Нефтчи" 58 та. 

15.Жамоа фойдасига пенальти - "Навбаҳор" 9 та.

16.Жамоа зарарига пенальти - "Динамо" 10 та.

17.Ўз тарбияланувчиларига энг кўп таянган жамоа - "Насаф" 16 та, "Пахтакор" 15 та, "Сўғдиёна" 8 та.

18.Мухлислар ташрифи бўйича рекорд - "Бобур Арена" ҳар бир учрашувга ўртача 12 248 нафар томошабин ташриф буюрди.

19.Уйда энг кўп ғалабага эришган жамоа - ОКМК 9 ғалаба.

20.Уйда энг кам ғалабага эришган жамоа - "Локомотив" 2 та ғалаба.

21.Меҳмонда энг кўп ғалаба қозонган жамоа - "Насаф" ва "Сўғдиёна" 7 та ғалаба.

22.2024 йил меҳмонда энг кам ғалабага эришган жамоа "Қизилқум" ва "Металлург" бўлди (1 та). Навоий жамоаси 1-турда Тошкентда "Бунёдкор"ни ютган бўлса, бекободликлар охирги турда Қаршида "Насаф"ни таслим қилди. 

23.Суперлигада энг кўп дуранг "Металлург"га тегишли бўлди - 14 та. 

24.Суперлигада гол урган энг ёши катта футболчи - Санжар Турсунов 37 ёш 4 ой 22 кунлигида "Бунёдкор"га гол урди.

25.Суперлигада гол урган энг ёш футболчи - Сардорбек Ҳошимов ("Сўғдиёна") 17 ёш 10 ой 18 кунлигида "Нефтчи"га гол урди.

26.Рўзиқул Бердиев фаолиятида илк бор мавсумни чемпионлик билан якунлади. Бу борада рекордчи Юрий Саркисян ҳисобланиб, унинг ҳисобида 5 та чемпионлик бор.

27.Суперлигада энг кўп учрашувни бошқарган ҳакам - Шавкат Насибуллаев 17 та ўйин 31 та сариқ, 3 та қизил.

28.Энг узун ғалабасиз серия - "Металлург" 18 та ўйин.

29.Энг узун мағлубиятсиз серия - "Насаф" 13 та ўйин.

30.Энг узун ғалабали серия - "Насаф" 7 та ўйин.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика