Latest news

14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  7 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  2 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  8 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0

Суперлига-2023. Илк турда тоза ўйин вақти қанча эди News

Суперлига-2023. Илк турда тоза ўйин вақти қанча эди

Ҳар турнинг тоза ўйин вақтларини эълон қиламиз.

Ўқувчида таққослаш имконияти бўлиши учун машҳур Опта статистикасидан фойдаланамиз. У орқали Ла лига, АПЛ ҳамда А серияънинг 2022/23-йилги мавсумидаги барча ўйинларнинг ўртача тоза ўйин вақтини кўриш мумкин. Бунда албатта тезлик эмас, вақт масаласи назарда тутилган.

Суперлига илк турида Насаф — Андижон ўйини 66 фоизлик кўрсаткич қайд этган. Вадим Агишев бошқариб борган учрашувда тўхталишлар 87 тани ташкил қилади. Шу турдан ўрин олган ҳамда Фирдавс Норсафаров бошқариб борган Турон — Бухоро учрашувда тўхталишлар сони янада камроқ — 82. Бу эса фоизларда мазкур икки беллашув тоза ўйин вақти масаласида яхшироқ натижа қайд этишига замин яратган.

Бунда яна бир жиҳатга эътибор қаратиш мумкин. Учрашув фаворити ҳисобланган Насаф мавсумни 3 очко билан бошлаш илинжида фаолликни дақиқама-дақиқа ошириб борган. Ўз навбатида Андижон ҳам учрашувни ортиқча чўзиш учун ҳаракат қилмаган ва якунда ғалаба голини уришга ҳам эришган.

Бекободда кечган ва Раҳимбек Каримов бошқариб борган Металлург — Нефтчи баҳсида турдаги энг паст кўрсаткич қайд этилган. Нефтчи биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 2 та гол фарқи билан олдинга чиқиб олади. Сафарда ўйнаётганидан ва ҳисоб ўзини қониқтирадиган кўринишда эканлигидан келиб чиқиб, меҳмонлар иккинчи бўлимда темпни ортиқча оширишга интилмаган. Бу эса табиий ҳолат.

Маълумот учун, Туркия Суперлигаси етакчилари бўлган Фенербаҳче ва Галатасарой бир неча кун аввал ўзаро тўқнаш келишди. Туркия нашрлари мазкур беллашувда тоза ўйин вақти 43 дақиқани ташкил қилганига эътибор қаратди. Бир таймдан ҳам кам бу кўриниш сабабли учрашув мухлислар кутганидек ёрқин кечмади: қоида бузишлар, кўп тўхталишлар ва дуранг натижа.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика