Latest news

21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  0 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  2 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  4 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  15 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  10 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0

Суперлига-2021. Кетказилган мураббийлар... News

Суперлига-2021. Кетказилган мураббийлар...

2021 йилги мавсум сарҳисоби давом этади.

1) Олдига чемпионлик вазифаси қўйилган "Навбаҳор"ни мавсумга Нўъмон Ҳасанов тайёрлади. Бироқ, унга 1-турдаги мағлубиятдан кейин чиқиш эшиклари кўрсатилди. Ҳасановнинг ўрнини эгаллаган Виктор Жалилов ҳамкасби йиғган таркиб билан ишлашда қийналди. Натижада "лочинлар" 7 турдан кейин атиги 6 очко тўплай олди. Бу омадсизликлар мавсумнинг кейинги қисмига ҳам таъсир қилди...

2) Суперлигада "эртак ёзиши" кутилган "Турон"да 2021 йилда 4 нафар бош мураббий ишлади: Исмоилов, Баниак, Шквирин ва Ҳакимов. Натижа ўртада: 26 ўйинда 17 очко — сўнгги ўрин.

3) "Андижон"ни мавсумга Отабек Ғуломхўжаев тайёрлади. Унинг ишини Ёрқин Назаров давом эттирди, Кумиков тугатиб қўйди. Натижа: "Про лига йўлланмаси".

4) "Металлург"ни мавсумга тайёрлаган Андрей Шипилов 2-турдан кейин "қувилди". Бунга жамоанинг биринчи мағлубияти сабаб бўлганди. Натижа: мавсум охирига қадар яна 15 та мағлубият қабул қилиб олинди.

5) Мавсум давомида "устоз алмаштирган" "Сурхон" ҳам Суперлигада аранг "илиниб қолди". 

ФАКТ: Мавсумни турнир жадвалининг юқори бешлигида якунлаган жамоаларнинг барчаси йил давомида фақат битта мутахассисга ишонч билдирган клублардир.

Қўшимча: Про лигада ҳам худди шу ҳолат содир бўлди. Нисбатан кучли таркибга эга бўлган "Бухоро" 12 ойда 6 бор мураббий алмаштирди. Бироқ, элита йўлланмасини "Динамо" ва "Олимпик" жамоаларига ютқазиб қўйди.

Самандар Файзуллаев тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика