Latest news

13:42Салоҳ Римга қайтади?! "Рома"да сенсацион трансфер муҳокама қилинмоқда  0 13:23Раҳмоналиев Россияга қайтадими?  3 12:51"Реал" ёш иқтидорларининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 12:23АПЛдан яна бир ҳимоячи "Ливерпуль" таклифини рад этиб, "Реал"ни танлади  1 12:00Бугунги ўйинлар: Янги йилни АПЛ билан бошлаймиз  0 11:41"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин  0 11:10Александр Андроникашвили: "Андижон"га ўтишим жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди"  1 10:50"Бунёдкор" ўринбосарлари мураббийи "Локомотив"га ўтди  1 10:20"Нефтчи" U-21 жамоасида украиналик мураббий иш бошлайди  4 09:58"Интер", "Барселона" ва "Ювентус" Жоау Канселуга қизиқмоқда  1 00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  3 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  11 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  5 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  4 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0

Суперлига. 14-тур лауреатлари News

Суперлига. 14-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Сурхон" клуби бу тур Бекободда "Металлург"га қарши ўйнади ва бир киши кам бўлиб ғалабага эришди. Термиз клуби 59-дақиқадан бошлаб 10 киши бўлиб қолди ва шунга қарамай сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол уриб сафардан ўта муҳим 3 очко билан қайтди. Шу боис Баҳром Ҳайдаров championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Сўғдиёна" бу тур Олмалиқда "Навбаҳор"ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди - 1:0. Ушбу баҳсда мезбонлар посбони Милан Митрович жуда яхши ўйнади. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 14-турнинг энг яхши дарвозабони Милан Митрович бўлди.  



Бу турда "Андижон" ярим ҳимоячиси Владислав Васильев бурчак зарбасидан тўпни тўғри "Қизилқум" дарвозасига киритди ва тур голи муаллифига айланди. 




Юқорида таъкидланганидек "Сурхон" бу тур "Металлург"ни сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни термизликлар сафида Жасур Холтўраев жуда фаол ўйнади ва айнан унга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин бош ҳакам "Металлург" дарвозасига пенальти белгилади. Ўша пенальтидан урилган гол эса ўйин тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа, Жасур Холтўраев championat.asia талқинига кўра 14-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.




Coca Cola Суперлига. 14-тур рамзий терма жамоаси        


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика