Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"
30 jun 01:23
News
Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"
- Ўйин биз истагандек бошлади ва режа қилгандек бўлди. Биз ўз яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Шунда футболдаги олтин қоида ишлади: сен урмасанг, сенга уришади. Рақиблар ўз вазиятларидан фойдаланиб кетишди, уларни табриклаймиз.
- "Сўғдиёна" сўнгги пайтларда кўп мағлуб бўлмоқда. Мағлубиятлар сабабли жамоа тушкунликка тушиб қолган ва бу бугун ўз таъсирини ўтказгандек кўринди.
- Менимча ундай нарсалар йўқ. Бизда ўз олдимизга қўйилган йўл ва мақсадимиз бор. Бу йўлда қийинчиликлар бўлади. Бугун кўп вазиятлар бўлди, кирмаса кирмас экан. Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти. Бизда тушкунлик йўқ, ишлашда давом этяпмиз. Бу футбол, биз охиригача курашамиз.
- Ўзбекистон кубогини кўплаб кучли жамоалар тарк этди. Бу омил "Сўғдиёна"нинг кубокни олиши учун устунлигини оширадими?
- Ҳаммасини вақт кўрсатади. Айтганингиздек, кўплаб кучли жамоалар турнирни тарк этди. Бизда кубок ва чемпионатда йўлимиз бор. Фақатгина олдинга ҳаракатланамиз.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments