Latest news

20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  24 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8

Станислав Андреев - "Навбаҳор" футболчиси! News

Станислав Андреев - "Навбаҳор" футболчиси!

Станислав Андреев "Навбаҳор"га ўтди.

Тажрибали ҳимоячи Станислав Андреев жамоамиз билан шартнома имзолади. Андреев 1988 йил 6 майда  Тошкент шаҳрида туғилган. 

Футболчилик фаолиятини 2006 йили Сариосиёнинг “Тўпаланг” жамоасида бошлаб, мазкур клуб таркибида 2 та ўйинда майдонга тушган. 

Станислав 2007-2018 йиллар давомида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида ўйнаб, “шерлар” таркибида 210 та баҳсда майдонга тушиб, 25 та гол урган ҳамда пойтахтликларнинг ўша мавсумлардаги муваффақиятларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. 

2018 йилнинг 2-даврасида Бекободнинг “Металлург” клуби таркибига қўшилган Андреев ушбу клуб таркибида ўтган мавсум якунигача тўп тепиб, бекободликлар таркибида 90 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 12 та гол урди. 

Станислав Андреев 2009-2017 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйнаб, бош жамоамиз таркибида 39 та баҳсда  майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Станислав Андреевга янги мавсумда жамоамиз таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, “лочинлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз. 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

2021 йилнинг 11 декабрь кунида Станислав Андреевнинг "Навбаҳор"га ўтиши мумкинлиги борасида маълумот бергандик.

Эшитдик-да! Андреев "Навбаҳор"га ўтмоқда

Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика