Latest news

17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  0 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  2 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  4 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0

Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ) News

Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Қатар - Ўзбекистон учрашуви якунланди. Терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ўйиндан кейинги матбуот анжуманиди иштирок этди.


"Биринчи бўлимда йўқ жойдан иккита гол ўтказиб юбордик. Кейин ўзимизни ўнглаб иккита гол урдик. Бу футбол, биз охирида гол ўтказиб мағлубиятга учрадик", - дейди мураббий бугунги баҳс ҳақида.

- Учта голни ҳам учта марказий ҳимоячи тактикасида тўп тепиб ўтказдик...

- (кулади) Улар ҳужумчи туширишди. Кейин биз чарчаган эдик.

- Машарипов шамоллаган бўлсада ўйинга тушди...

- У яхши савиядаги футболчи бўлганлиги учун ҳам уни туширдик. У ўйинни иккинчи бўлимда туширишни илтимос қилганди. Захира пайтида мен таваккалчиликка қўл урдим.

- Файзуллаев билан Машарипов бир вақтда майдонда ҳаракат қилишган пайт, иккиси бир нуқта атрофида ўйнаб қолди...

- Бу борада қўшимча изоҳ бермайман. Ҳамманинг ўз фикри бор.

- Учрашувда терма жамоангиз сўнгги дақиқада гол ўтказиб аламли мағлубиятга учради. Кейинги имкониятлар ҳақида гапириб ўтсангиз? (қатарлик журналист томонидан берилган савол).

- Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман. Анча пайтдан бери мағлубиятга учрамаётган эдик, шунинг учун бу мухлислар учун оғир. Олдимизда яна 5 та ўйин бор.

- Ўзгаришлар яхши бўлди, лекин 2:2 бўлганидан кейин ҳимояланиш айтилдими ёки вазият шуни тақазо қилдими?

- Йўқ, йўқ! Мен футболчиларга бундай демадим. Билмайман нима учун бундай бўлади, бошқа ўйинларда ҳам кўрсангиз ҳам шундай воқеаларни кўрасиз. Бу саволга дунёнинг энг кучли муарббийлар ҳам тушунтира олмайдилар. Бундай вазиятда футболчилар дуранг натижа қониқарли бўлади деб ўйлашади.

Rating: -29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика