Latest news

15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  1 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  1 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  9 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  6 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  10 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1

Сречко Катанец: "Ўзбекистон доимгидек Осиё кубогига йўл олиши керак, бироқ ҳеч қайси ўйинни бошланмасдан аввал ютиб бўлмайди" News

Сречко Катанец: "Ўзбекистон доимгидек Осиё кубогига йўл олиши керак, бироқ ҳеч қайси ўйинни бошланмасдан аввал ютиб бўлмайди"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё кубоги саралаш босқичига ташланган қуръа, рақиблар ва мақсадлар ҳақида гапирди.

"Қуръадан аввал ҳам фаворит эдик, чунки рейтинг жиҳатдан қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон терма жамоаси бошқа терма жамоаларга қараганда юқорироқда жойлашганди. Ўйлашимча, қуръадан кейин ҳам фаворитлигимизни сақлаб қолганмиз. Лекин ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, жамоани иложи борича яхшироқ тайёрлашимиз, футболчиларни руҳлантира олишимиз ҳамда ўйин бошланмасидан олдин ютқазиш керак эмаслигини футболчиларга етказиб бера олишимиз лозим. Шу сабабдан, футболчилар билан жуда қаттиқ меҳнат қилишимиз ҳамда ўзимизни энг яхши даражада тайёрлай олишимиз талаб этилади. Акс ҳолда, биламизки, футболда ўзига хос сюрпризлар юзага келиши мумкин. 

Қисқа қилиб айтганда, Ўзбекистон доимгидек Осиё кубогига йўл олиши керак, бироқ ҳеч қайси ўйинни бошланмасдан аввал ютиб бўлмайди. Ўзбекистон фаворит сифатида кўрилмоқда, мен, мураббийлар штаби ҳамда футболчилар биргаликда олдинда кутиб турган ўйинларда ғалаба қозониб, Осиё кубогига йўлланма олиш учун зарур бўлган барча ишларни амалга оширамиз. Тез орада Тошкентга қайтаман ҳамда бошқа масалаларни ўша ерда муҳокама қиламиз. Ўзбек халқига, барча Ўзбекистон фуқароларига соғлик-саломатлик тилаб қоламан, чунки бу энг асосийси ҳисобланади. Барча яхши тилакларни билдириб, кўришгунча деб қоламан", — дейди Катанец.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика