Latest news

12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  1 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  6 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0

Сречко Катанец: "Осиё Кубоги саралашида биз фаворитмиз, аммо..." News

Сречко Катанец: "Осиё Кубоги саралашида биз фаворитмиз, аммо..."

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё кубоги саралаш босқичи "C" гуруҳ доирасидаги ўйинлардан олдин матбуот анжуманида қатнашди.

"Ассалому алайкум (ўзбек тилида). Жамоа эртанги ўйинга тайёр. Биз фақат эртага эмас, барча ўйинларда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Биз диққат эътиборни сақлаган ҳолда ўйнашимиз керак. Ҳеч ким ўйин бошланмасдан олдин ғалаба қозона олмайди, шу боис ўйинга футболчиларни яхши тайёрлашимиз керак. Барча жамоаларни ҳурмат қилишимиз керак, акс ҳолда футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин ва сизни жазолашлари мумкин", - деди Сречко Катанец.

"Бош мураббий айтиб ўтганидек барча ўйинларда ғалаба учун майдонга тушамиз", - деди Элдор Шомуродов.




- Бизнинг фикримизча Ўзбекистон терма жамоаси фаворит ҳисобланади. Таиланд бироз бизга қаршилик кўрсатиши мумкин. Шри Ланка ва Мальдив ороллари терма жамоалари бироз заифроқ бўлгани учун ротация қиласизми ёки асосий таркиб ўйинчиларини туширасизми? Терма жамоамизнинг асосий кучини Эрон, Япония, Австралия каби грандларга қарши баҳсда кўрамиз деб ўйлайман. Сизнинг фикрингиз қандай?
- Гап мени рақиблардан қўрқишимда эмас, аммо бундай ёндошувни ёқтирмайман. Биз ҳали ўйинларни бошламадик. Ҳозирги замонавий футбол 15 йил олдингисидан анча фарқли. Агар 100 фоиз тайёр бўлмасак, Шри Ланка ва Мальдив каби терма жамоалардан сюрприз бўлиши мумкин. Биз ҳали ғалаба қозонмадик, Япония ёки бошқа терма жамоалар Осиё кубогига чиқиб бўлган. Биз эса ҳозирда саралашдамиз. Айтганигиздек биз фаворитмиз, фаворит эмасмиз деганим йўқ. Аммо яна бир бор қайтараман ҳар бир баҳсга тайёр бўлишимиз керак. Олдин саралаш баҳслари бундай форматда ўказилмаган: 6 кун ичида 3та ўйин ўтказилмаган. Олдин битта ўйин мезбон сифатида ўйнаб, кейин сафарга борардингиз. Ҳозир нега бундай форматда ўтказилаётгани менга қоронғу. Кейин Ўзбекистон чемпионат ўйинлари анча бўлди тугаганига 6 кун танаффус бўлмоқда, бу футболчиларга бироз қийин бўлади. Аммо барчамиз бир хил ҳолатдамиз.

- Деярли барча ўйинларда гол ўтказиб юбораяпмиз. Нега 1,5 йилдан бери "Сўғдиёна"да ишончли ўйнаб келаётган Шаҳбоз Жўрабеков терма жамоага чақирилмаяпти?

- Биласиз терма жамоага келганимга кўп бўлгани йўқ. Биз олдин синаб кўрган футболчиларни чақирдик, сабаби саралаш ўйинлари янги футболчиларни синаб кўрадиган майдон эмас. Барча футболчиларни ҳурмат қиламан, лекин мен учун ҳозир энг кучли футболчилар терма жамоага чақирилган.




- Кўпчиликни қизиқтирадиган савол. Норхонов 6та гол урган, Абдухолиқов ва Ғиёсов 5тадан гол урган, Аъзамов ҳам "Пахтакор"да яхши ўйнамоқда. Сиз фақат легионерларга ишониб қолганмисиз?

- Шерзод Аъзамов? Сиз "Пахтакор" ўйинларини кўряпсизми? У нечта ўйинда майдонга тушди? Адашмасам 3та. Бизнинг ўз ишимиз бор, биз ҳамма ўйинларни кузатяпмиз. Агар ҳозир ҳар хил исмларни айтадиган бўлсак мен ҳақ, сиз ноҳақ бўлиб қолишингиз мумкин. Келинглар ишимизга жиддий ёндошайлик.





- Бобир Абдихолиқов борасидачи?

- Саралаш босқичи ўйинларида янги футболчиларни синаб кўра олмаймиз. Таркибга чақирилган футболчилар билан олдин бирга ишлаб кўргандик. Сиз ҳақ бўлишингиз мумкин. Шомуродов "Рома"да кам ўйнамоқда ва уни нега чақирдингиз дейишингиз мумкин. Аммо айни пайтда Элдор бизнинг кучли ҳужумчимиз.

- Агар вазият тақозо этадиган бўлса U-23 терма жамоасидан футболчиларни жалб этасизми?

- Уларни ҳозир чақиришга ҳаққимиз йўқ. Чунки тасаввур қилинг COVID билан боғлиқ нимадир бўлса, қоидалар бўйича мумкин эмас. Ҳозир бу ҳақда гапирмоқчи эмасман. Вазиятни борича қабул қиламиз.





Оқил Абдубарнаев Наманган шаҳридан 

Фото: Толибжон Қосимов




Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика