Latest news

23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3

Сречко Катанец: "Ғалаба қозона олмаганимизда кейинги учрашувга қадар катта босим бўларди" News

Сречко Катанец: "Ғалаба қозона олмаганимизда кейинги учрашувга қадар катта босим бўларди"

ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи Туркманистон - Ўзбекистон (1:3) учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ва "Фатих Карагюмрюк" футболчиси Отабек Шукуров матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Биз ғалабага лойиқ эдик. Мен йигитларим намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлди. Бугунги учрашув биз учун жуда катта аҳамиятга эга эди. Агар бугун ғалаба қозона олмаганимизда кейинги учрашувга қадар катта босим бўларди, деб ўйлайман. Туркманистон терма жамоага битта зарба бериб ҳисобни очди. Натижани мени қониқтирди.

- Нима сабабдан ғалаба қозондик? Биз Туркманистонга терма жамоасига тинимсиз босим қилдик. Рақибга нисбатан кўпроқ ҳужум қилдик. Менинг жамоамнинг даражаси ҳам яхшироқ. Майдон даҳшатли ҳолатда эди. Мен бундай майдонда футбол ўйнашни тасаввур қила олмайман. Туркманистон терма жамоаси эса бундай майдонда ҳар доим ўйнайди ва улар учун бу нормал ҳолат. Менинг футболчиларим эса сунъий қопламада бир йилда бир маротаба ўйнаши мумкин. Сунъий майдонда тўп бошқача ҳаракатланади. Ўйин тезлиги тушади, тўпнинг сапчиши ҳам бошқача. Ўзбекистондан кучли терма жамоалар ҳам бундай майдонларда мағлуб бўлиши мумкин. Сунъий майдонда ҳимоявий ўйин намойиш этиш анча осон. ЖЧ-2018 саралашида ҳам КҲДРга сунъий майдонда ўйнаб ютқазганмиз. ЖЧ-2022 саралашида ҳам Фаластинга мағлуб бўлганмиз. Яна ўша сунъий майдон бизга тўсқинлик қилганди. Ўйиндан аввал йигитларга биз рақибдан кучлироқ эканлигимизни, аммо биз буни майдонда яна бир исботлашимиз кераклигини айтгандим.

Отабек Шукуров: - Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Бундай майдонда ўйнаш осон эмас. Биз характер намойиш этдик. Бош мураббий айтиб ўтганларидек, аввалги саралаш босқичларини мағлубият билан бошлаганимизга айнан сунъий майдон сабабчи бўлган. Бундай майдонда футбол ўйнашнинг имкони йўқ. Бунга жавобгар ташкилот, футболчининг соғлигини ҳам ўйлаши керак. Бу муҳим учрашув эди ва бундай муҳим учрашувларни табиий майдонда ўтказиш керак. Шунда ҳақиқий футбол бўлади.

- Биз тикланиб олишимиз керак. Бундай ҳолатда Эронга қарши ўйнай олмаймиз. Бизга вақт керак. Ҳали олдинда 5 кун бор. Туркманистонга қарши ўйиндан аввал мен машғулот ўтказмадим. Эрон терма жамоаси жуда тажрибали, аммо Эронга қарши қандай ўйнаш кераклигини биламан. Эрон терма жамоаси билан уч марта тўқнаш келганман ва 1та ғалаба ва 1та дуранг қайд этганман.

- Бугун иккита гол урдингиз. Голларингизни кимга бағишладингиз?

Отабек Шукуров: Голни дадамга бағишлайман.

Сречко Катанец: - Мен бугун хато қилибман. Отабек ҳужумда "девятка" бўлиб ўйнаши керак эди(кулади)

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика