Latest news

01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:23Франция. ПСЖ - "Тулуза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:52Бундеслига. "Бавария" - "Аугсбург" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  13 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак" News

Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги КХДР — Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

 Учрашувдан кейин матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда терма жамоамиз бош мураббий Сречко Катанец ҳамда дарвозабон Ўткир Юсупов иштирок этди.

Сречко Катанец: Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, рақибда имконият бўлмади. Иккинчи бўлимда Бобир Абдихолиқов вазиятдан фойдаланганида ўйин енгил кечиши мумкин эди. Ҳимояланаётган вақтда жарима майдончаси ичида тўп қўлга тегиши бўлиб туради. Бахтимизга Ўткир Юсупов пенальтини қайтарди ва биз ўзимизга керакли натижани қайд эта олдик.

Ўткир Юсупов: Ўйиндан қониқдик. 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман. Бир кун олдин йигитлар билан гаплашган эдик. Тактикани йиғиштириб ҳамма юракдан ўйнаса ютишимизни айтгандик. 

- Терма жамоамиз ҳар бир ўйинда фақатгина бир тайм яхши ўйнамоқда. Бугун иккинчи бўлимда рақиб тўлиқ устунлик қилди, Қатарга қарши баҳсда эса жуда ёмон биринчи бўлим. Фақатгина бир тайм футбол ўйнайдиган жамоа бўлиб қолмадикми?

Сречко Катанец: 90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак, балки 1-2 та топ жамоаларни инобатга олмаса. Бугун қийин шароитда ўйнадик. Юқори намлик, вақтдаги фарқлар. Қатарга қарши ўйинда охирги сонияларда ўтказиб юборилган гол футболчиларни руҳиятига таъсир қилмасдан қолмасди. Шунга қарамай, йигитлар ўзига келишга муваффақ бўлди. Тан олиш керак бугун айрим етакчи футболчиларсиз келдик. Уларнинг ўрнига тушганлар жуда яхши ўйин кўрсата олишди. ОФКга мурожаат қилмоқчи эдим. Бундай майдонда ўйнаш футболчиларнинг соғлиғи учун хавфли. Машғулот майдонимиз бундан ҳам ёмон ҳолатда эди. Бу ердаги ташкилий қўмитага эътирозим йўқ, фақат майдонни гапирдим.

- КХДРга қарши кечган ўйинларда иккита 11 метрлик зарбани бартараф этдингиз. Бу эса терма жамоага 6 очко тақдим этганингизни англатади. Сизни кўпчилик пенальтилар устаси эмас дея қабул қилади. Пенальтиларни қайтариш қобилиятингизни қандай яхшилаб олдингиз? КХДР футболчиларини ўрганиб чиққандингизми?

Ўткир Юсупов: КХДР футболчиларини қаердан ўрганасиз? Уларнинг чемпионатини кўра олмайсиз ва бунинг имкони йўқ. Пенальтига келсак, дарвозабонларда ички ҳиссиёт бўлади. Қаерга тепишини сезиб туради. Муҳими 3 очко қўлга киритдик. Халқимиз хурсанд бўлса бўлди. Биз шунинг учун ўйнаймиз.

- Аваллари терма жамоа ЖЧнинг сўнгги саралаш босқичларида муаммолар гирдобида қолиб кетар эди. Қаттиқ танқид, мураббийлар алмашинуви ва ўйиндаги муаммолар ва турли хил бошқа сабаблар мундиалга чиқишимизга тўсқинлик қилган. Бу сафарги саралашда эса футболчиларнинг ўзи ва ассоциация сизга ишонч билдирмоқда. Сизга билдирилаётган ишончни ҳис этаяпсизми? Масалан, авваллги саралашларда бундай ҳолат бўлганида бош мураббий истеьфога чиқарилган бўлар эди...

Сречко Катанец: Мен ўз ишимни қиляпманФутболчиларга қўллаб-қувватлаш учун раҳмат айтаман. Қатар билан ўйиндан сўнг яхши вазиятда эмасдик. Олдинги мураббий алмашинувларига келсак, билмайман. Буни раҳбарият билади. Ҳозирги ҳолатимизга келсак, мавжуд 6 та ўйин ичидан 18 очконинг 13 тасини тўплашга муваффақ бўлдик. Бизни яна 4 та ўйин кутмоқда. Энди кейинги 12 очко учун ҳаракат қилишимиз керак. Футболчиларга доим кураш охиригача бўлишини айтаман. Эртароқ ҳал қиламиз деган руҳият бўлмаслиги керак. Албатта, мундиал йўлланмасини эрта қўлга киритсак яхши бўларди. Аммо биз охиригача курашишга тайёрмиз. 10 та ўйинни ютиш осон эмас, айниқса муҳим футболчилар иштирок эта олмаса.

Rating: +41   

Comments

+20   
19 nov 20:19:26
Ardus 2012
Trener , toʻp nazoratida koʻproq ishlash kere. Aniq pas kam. Mayli keyingi oʻyinga yashiro tayyorgarlik koʻrish kerak.
+17   
19 nov 20:53:35
barselona7
Бобур жуда кўп вазиятларни кўкга сўвирди. Агар 10 та вазиятдан лоқал битта гол урганида Қизил картичка бўлмаслиги мункун еди.
Акмал Мазгавойни хаяжон босдими , жарохати борми , ўзини кўрсата олмади. Аббос ва Ўткир бир аммалаб бизга ғалабани олиб беришди. Рахмат сизларга.
+15   
19 nov 19:52:02
Узбекистон1111
Хеч нарса демайман......ютдик булди
+15   
19 nov 19:50:36
ОЙБОТ
Асосий ўйинчиларимиз йўқ, 1-0 ғалаба яхши натижа. Катанец хозирча хаммаси яхши. Сен кетма, кетсанг ҚАРИНДОШ, ТАНИШ БИЛИШ ни боллари уруғлаб кетади.
+14   
19 nov 20:39:19
VodiySoft
Reply to comment by Abat Berdimuratov
Mozgovoy tarkibizdagi eng yaxshilardan boldi
Mazgavoy oʻyinda yoʻqolib qoldi. Uni oʻziyam tushunmadi, nimaga tushganini. Sharhlovchilyam etdi buni. Buni butun Oʻzbekiston koʻrdi faqat Nasafchila koʻrmadi. xD
+13   
19 nov 19:57:12
Абдугаффор . N
Бир нарсага тушинмиман. Нима учун бир ойогимиз мундиалда булса хам мураббийни кет йукод дейишади.. бундан ортик нима клищ мумкин биз Бразилия эмасммзку Эронни 3-0га ютиб Катарга 4 та урадиган. Ёки аввалги натижалариммздан паст курсаткич кайд этиляптими. Манимча Узбекистон бунака кучга эга булолмаган хеч кайси даврда.
+12   
19 nov 19:57:51
SO'G'DIYONA Jizzax
Катанец молодец! Босинг ака. Миясини чанг босганлага эътибор бермимиз. Бизни гурухдеги холатимизга карашсин кейин Саудияни холатига карасин балки шукр килишар. Айтгандача Индонезия- Саудия 2-0. КНДР- Узбекистон 0:1 кайси яхши
+12   
19 nov 19:56:15
Temur Jumayev
Ha bu o'yindan keyin Katanetsni ketgizish haqida biror marta ham o'ylashmasa kerak. Shoma Oston Shukurovlarsiz o'ynab yutdik. Masharipov chiqib ketganidayam g'alabani ushlab qoldik. 5 kun ichida trener mexnat qilgani ko'rindi bugun
+11   
19 nov 20:00:49
Marco Polo Travel Service
Katanes yaxahi boshqaryaptiku.
Himoya yaxahi.
13ochko oldin.4yil oldin xuddi shu tarkib edi.Jaloliddin va boshqa o’yinchilar yosh edi.
Iltimos baraka topgurlar murabbiy ishiga aralashmanglar.Agar Katanes ketsa tanish bilishchilik boshlanadi.Kuninglar Babayanga qoladi.Katanesdan yaxshisini topa olmaysilar.
+11   
19 nov 19:51:24
SHAKHRISABZ
BARCHA FUTBOLCHILARGA RAHMAT! OHIRIGACHA JANG QILISHDI, BORINI BERISHDI
+11   
19 nov 19:50:43
UFA bu UFA
Toʻgʻri. Bu jismoniy holat bilan qiyin masala. Eldor xam vaqti kesa yurib oʻynadi. Qaysi murabbiy kelsa xam futbolchila oʻzgarmidi. Tinch qoʻyib k*ti qisish payti
+11   
19 nov 19:49:41
Muhsin 1986
Мухими натижа, шимолий корея эронга иккита гол ургани эсдан чикмасин
+10   
19 nov 20:05:24
VodiySoft
Katenes, keyingi oʻyinda yutqizishi hohglamesen, Mazgaboy bilan Boburi tushurma. Bugun Oʻtkir sani sharmandalikdan qutqardi. xD
+10   
19 nov 20:05:06
Кодир
У эди бу эди деган гаплари хеч ким эсламиди мухими натижа 3 очко шунчаки рахмат йигитлар шунча.йил футбол куриб бугун терма жамоамиз химояда хисобди ушлаб колганини курдим олга Узбекистон давом этамиз
+10   
19 nov 19:53:59
Tohir P
O'tkir Yusuppvni o'tirishini qarela,QAHRAMON ! Molodets.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика