Latest news

17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Сон ошиб сифати тушиб кетган мусобақа ҳақида News

Сон ошиб сифати тушиб кетган мусобақа ҳақида

ЎзПФЛ ўтказаётган мусобақалардан бугунги кунда асосий эътибор Суперлига бўлиб қолди. Буни мен айтмасам ҳам билиб бўлдингиз.

Про лига ва Биринчи лигадаги аҳвол ҳақида аввалги мақолада эълон қилган эдик. Энди ҳали тўғри йўлга тушиб олмаган U-19 чемпионати ҳақида гаплашсак. 

U-19 чемпионати ким учун?

U-19 жамоаси аслида тизимли равишда U-21, асосий таркибга футболчи етказиб берадиган база бўлиб хизмат қилиши керак. Бу жамоаларнинг эртаси учун муҳим омил ҳисобланади. Клуб исталган пайтда ўзини кўрсатган футболчини асосий таркибга жалб қилиш имконига эга бўлади. Лекин бу мусобақа 5-6та жамоадан ташқари ҳеч кимга керакмас. Шунчаки регламентдаги мажбурият учун очиб қўйилган жамоа бўлиб қолган. Иккинчидан бу чемпионат орқали Ўзбекистон U-21 терма жамоасига номзод футболчилар етишиб чиқиши керак эди. Лекин амалда бу U-19 чемпионатидан терма жамоага ҳеч ким чақирилмади. Асосий жамоа бош мураббийлари, селекционерлар ўйинларни катта қизиқиш билан кузатади, дейиш ҳам қийин. 

Ўйинлар вақти 

Мавсум бошида шундай пайтлар бўлдики, жамоалар поезддан тушиб майдонга чиқиб келишди. Мисол келтираман. 

3-тур 

16:00, 27.04 "Нефтчи" – "Бухоро" 6:1

15-тур   

11:00, 29.04. "Қўқон-1912" – "Бухоро" 3:1

Худди шундай ҳолат "Арал" U-19 билан. 

1-тур 

16:00, 12.04 "Навбаҳор" – "Арал" 6:0

3-тур 

11:00, 14.04  "Навбаҳор Фарм" – "Орол" 9:0

"Навбаҳор" билан ўйин 12.04 16:00да бошланиб, 18:00да тугаган бўлса, "Навбаҳор Фармга" қарши баҳс 14.04 11:00да бошланган. Яъни 41 соатдан кейин.

U-19 чемпионатининг 8-турида "Арал" - "Олимпик" учрашуви тонг 8:30да бошланганди. Тушуняпсизми? Энг қизиғи, “Аралнинг рақиби “Олимпик” соат 7:00да поездда Нукусга етиб келган. Бу мавсум бошидаги ҳолат. 

Сон кўпайди. Лекин сифатчи?

Бугунги кунда мазкур чемпионатда 25та жамоа қатнашяпти. Аввалги йилдан фарқли равишда бу йил 11тага кўпайди. Чемпионатда жамоалар сони кўпайгани яхши. Тўғри, бунга қарши эмасман. Лекин буни тўғри тизимга солмас эканмиз, жамоалар сонини 30тага етказганда ҳам сифат ололмаймиз. Аввал ҳам айтганман, бу нарса кўпчилик ҳамкасбларимиз томонидан янграмоқда. Чемпионатни икки ҳудудга ажратган ҳолда ўтказиш тизимига ўтиш вақти етиб келган. Жамоалар сонини жуфт кўринишга келтирган ҳолда икки минтақада 13тадан жамоа иштирокида ташкил қилиш мумкин. "Арал" учун "Андижон"га бориб келиш икки карра харажат ва муаммо. Энди қолдирилган ўйинларга қарайдиган бўлсак, 24-турда "Бухоро" Наманганга, "Арал" Тошкентга келмасликни лозим топди. 20-турда "Андижон-SGS" Ғузорга бормаган. 8 октябрь куни қолдирилган 8-тур учрашувида "Турон" Термизга ташриф буюрмади. Худди Биринчи лигадаги сингари қолдирилаётган ўйинлар орасидаги масофалар жуда узоқлиги бош сабабчи бўляпти. Узоқ масофани босиб ўтиб, юклама билан майдонга чиқиш орқали ўйинлар сифатига путур етказиб қўймоқдамиз, холос.

Қолдирилган ўйинлар

U-19 чемпионати. 24-тур 

"Локомотив U-19" - "Арал U-19" 3:0 (техник ғалаба)

"Навбаҳор U-19" - "Бухоро U-19" 3:0 (техник ғалаба)

20-тур

"Шўртан U-19" -  "Андижон-SGS U-19" 3:0 (техник ғалаба)

9-тур

"Сурхон U-19" - "Турон U-19" 3:0 (техник ғалаба)

U-19 чемпионати клубларнинг келажаги учун деяпмиз-ку, лекин мусобақани тўғри тизимга сололмаяпмиз. Кейинги мавсумда бу масалани обдон ва қайтадан ўйлаб чиқиш керак, деб ўйлайман. Бўлмаса, жамоаларни шунчаки қийналгани қолади. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика