Latest news

22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  0 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  5 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0

"Сўғдиёна"да Суперлиганинг энг кучли футболчисини кўришни истаётган мураббий билан суҳбат News

"Сўғдиёна"да Суперлиганинг энг кучли футболчисини кўришни истаётган мураббий билан суҳбат

Яқинда Сергей Лушан ПФЛ эълон қилган иш, яъни "Бунёдкор" билан судлашиб юргани ҳақида тушунтириш бериш учун "Championat.asia" сайтига ташриф буюргани ҳақида маълум қилгандик.

Ўшанда "Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушан нега "Бунёдкор" билан судлашаётгани ва унга клуб 800 миллиондан ортиқ маблағни тўлаб бериши кераклигини таъкидлаганди. Қуйидаги ҳавола орқали мазкур иш ҳақидаги Лушаннинг фикрлари билан яна батафсил танишиб чиқишингиз мумкин. Ўшанда суҳбатнинг иккинчи қисмида биз ўзимизни қизиқтирган футболга, хусусан "Сўғдиёна" жамоасидаги фаолиятида оид саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассисдан фикрларини сўрагандик. Ҳозир Сергей Лушаннинг ўтган мавсум ва яқин келажакда "Сўғдиёна"ни қандай қиёфага киритмоқчилиги ҳақидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мураббий дастлаб Жиззах футболи, хусусан "Сўғдиёна" қайтадан оёққа турғазиш учун қилиниши керак бўлган кўплаб ишлар ҳақида тўхталди.

- "Сўғдиёна"га келганимда бу ерда футбол учун қилинган ишлар ниҳоятда кам бўлганини кўрдим. Ўтган 7 ой ичида биз барча ишлар бўйича режа тузиб чиқдик ва ҳаммасини бошқаттан бошлашга қарор қилдик. Мен жамоага келганимда машғулотлар учун атиги 20 дона фишкадан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Клубда оддий инвентар нарсалар ҳам муаммо бўлган. Клуб президенти Ўктам акага клубни ривожлантириш учун аввало пул тикиш кераклигини айтгандим. Жиззахда футбол тушунчасини яхши тарафга ўзгартириш лозим. Бир кунлик ғалабалар учун эмас, балки келажак учун фойда берадиган ишларни амалга ошириш лозим. Аввало барчасини академиядан бошлаш керак. Клуб раҳбарияти айнан шу борасида жуда катта ҳажмдаги ишларни бажармоқда. Билишимча, яқин орада "Сўғдиёна" клуби академиясини барпо этиш учун катта пуллар ажратилади. Жиззахда футболни кўтариш керакми, унда академия орқали яхши рақобатбардош жамоани тузиш зарур. Фақат бугунги кун билан яшашдан маъно йўқ. Академиядан жамоа келажакда мўмайгина пул ҳам ишлаб олади. Клубга фойда келтирадиган асосий манба бу академия. Олдимизда турган асосий вазифа янги жамоа тузиш", - дея гап бошлади Сергей Лушан.


"Сўғдиёна" янги мавсумда катта ўзгаришларга қўл уради

- "Айни пайтда келаси мавсум таркиб қанчалик ўзгариши ҳақида аниқ маълумот беролмайман. Ҳозир селекция ишлари олиб борилмоқда. Агарда биз ўзимиз хоҳлаган футболчилар билан келишувга эришсак, унда таркиб яхшигина ўзгаради".


Легионерлар ишончни оқладими? Янги мавсумда улардан қай бири қолади?

- "Улар билан ҳам музокаралар давом этмоқда. Якунда қандай қарорга келинишига ҳақида ҳозирдан бир нарса дейиш қийин. Легионерлар мавзуси очиқ турибди. Мен кутган натижани беришди. Қаердадир хатолар, камчиликлар бўлгани аниқ. Умуман олганда улар ишончимни оқлашди. Легионерларнинг тажрибаси, жамоадаги ички муҳитни яхши томонга ўзгарганида уларнинг ҳам роли катта бўлди. Уларсиз Суперлигада қолишимиз муаммога айланарди".


Суперлига формати ҳақида

- "Биз учун ҳеч нарса ўзгармади. Фақатгина чемпионат ўтказилиш тартиби ўзгарди холос. Мураббий сифатида эса жамоани ўйинга аввалги йилларда бўлгани каби одатий тайёрладим. Янги формат ва олтин очколар қанчалик наф келтиришини вақт кўрсатади. Бир мавсумдан якуний хулоса чиқаришга эртадир. Фойда келтирадими ёки йўқ, бу ҳақида ҳозир бир нарса дейиш мушкул. Масалан мен футболчи сифатида доим 16 жамоали форматда ўйнаб келганман ва бу биз учун яхши таниш. Ўша эски, биз учун таниш ва оддий форматда қаердадир кераксиз учрашувлар бўлган бўлиши мумкин. Лекин янги чемпионатдаги ўзимизнинг иккинчи босқич доирасидаги иккита ўйнимиз очиқчасига кераксиз ўйинга айланди. Мен буни аввал ҳам айтгандим. Ўша ўйинларда нима учун майдонга тушганимизни ҳалигача тушунмадим. Форматда камчиликлар бор ва буларни тўғрилаш керак. Бизни, яъни мураббийларни иши жамоани ўйинга тайёрлаш".


Энг яхши дарвозабон, ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи ҳақида

- "Менга "Пахтакор"даги Тиаго Безерра жуда ёқди. "Қўқон-1912"да Жавоҳир Сидиқов ўзини яхши тарафлама кўрсатишга эришди. "Локо"да Марат Бикмаев энг фаол бўлди. Яхши футболчилар кўп бўлди. Деярли барча жамоаларда ўзининг етакчи футболчилари бор. Аммо чемпионатда яққол порлаб чиққан юлдуз футболчи деб ҳеч кимни алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Чунки Суперлигада бундай футболчига кўзим тушмади. Ўзимизнинг дарвозабон Милан Митрович жамоага келиши биланоқ ўзини кўрсата олмади. Жамоага мослашиш ва кўникиш жараёнини ўтказди. Умуман олганда Милан ажойиб дарвозабон. Футбол тушунчаси юқори, даражаси ҳам яхши. Аммо биз охирги поғоналарда борганимиз учун Миланни энг зўри дея олмайман. Энг кам гол ўтказган ва қуруқ ўйинлар сони бўйича Элдорбек Суюнов мавсумдаги энг яхши дарвозабон бўлди. Бекорга дарвозабонни ярим жамоа дейилмайди. Бу позиция умуман бошқа олам. Улар бир рақибга қарши эмас, иккита жамоага қарши ўйнашади. Ҳимоячи? Милош Симоновични алоҳида кўрсатаман. Бу ҳимоячи яккама-якка курашда тенгсиз".


Безеррани "Сўғдиёна"да кўришни истардим

- "Тўғриси, менга бразилиялик футболчи жуда ёқди. Унинг шартномаси тугамоқда? Лекин биз унинг шартларини қанчалик бажара оламиз? Гап шунда. Менимча, Тиаго Безерранинг шартномасидаги шартларни бажаришга "Сўғдиёна"нинг қурби етмайди. Бизни унга бероладиган пулимиз йўқ".


"Сўғдиёна"нинг янги қиёфасини қачон кўрамиз?

- "Ҳозирдан бир нарса дейиш мушкул. Чунки ҳали таркиб борасида якуний тўхтамга келингани йўқ. Кўп нарса жамоанинг биринчи йиғинидан сўнг маълум бўлади. Баъзи футболчилар бизнинг талабларимизга жавоб бермайди. Янги жамоа 3 йил ичида қурилади. Шу вақт мобайнида кимдир келади, кимдир кетади. Мураббий ўзини услубига тушадиган футболчиларни синаб кўради. Айнан шу жараёнлар ўтиши учун 3 йил вақт талаб этилади. "Бунёдкор"да ишлаганимда, мени олдимга янги жамоа қуриш вазифаси қўйилганди. Биз 3 йил ичида буткул янги ва ёш жамоани туздик. Деярли "Бунёдкор" академиясидан ташкил топган жамоа билан чемпионатнинг кумуш медалларига эгалик қилгандик. Ёш болалар билан кумуш медалини ютгандик. Жамоани ўшанда 90 фоизга ёшартиргандик. "Бунёдкор"да балки ким биландир ёмонроқ хайрлашганмиз, ким билан эса яхши муносабатни сақлаб қолишга эришганмиз. Мен бу ерга ишлагани келаманку, тўғрими? Дўстлашгани эмас. "Бунёдкор" мени қўл остимда деярли клуб академиясидан ташкил топган футболчилардан иборат жамоа бўлган. Менинг сиёсатим шундай".


"Сўғдиёна"да ички муҳит қандай?

- "Мен келганимда жамоадаги муҳит жуда ёмон эди. Шунчаки даҳшат. Жамоа футболчилари алоҳида гуруҳларга бўлинган, мухлислар ўзаро ҳар хил гуруҳга бўлиниб олишганди. Тушунарсиз ҳолат вужудга келганди. Келганимдан кейин вазиятни тўғрилашга ва ҳолатни яхшилашга эришдим. Муҳитни бузган футболчилардан воз кечдик. Биз келганимизга қадар жамоанинг етакчи футболчиси дея ҳисобланган ижрочиларни кетказдик. Жамоага келганимдан сўнг 4-5 ой ичида ҳаммасини жойига қўйишга эришдим. Чемпионат якунига келиб жамоадаги ички муҳит шунчаки ажойиб бўлди. Нафақат ўйинда, балки машғулотларда ҳам буни сезиш қийин эмасди. Мухлислар билан ҳам учрашдик ва уларга нимани хоҳлаётганимни тушунтирдим. Шундан сўнг ҳаммаси яхши тарафга ўзгарди. Клуб ичида ҳам бўлинишлар юзага келганди. Ҳозир барчаси аъло даражада. Ҳамма бир бўлиб жамоа манфаати йўлида меҳнат қилмоқда. Натижа керакми? Унда биргалик ишлаш ва жамоа манфаати йўлида бирлашишимиз кераклигини ҳамма тушунди".


Янги мавсум режалари ҳақида

- "Биз январнинг илк ҳафтасида йиғиламиз ва тиббий кўрикдан ўтамиз. Дастлабки йиғин Жиззахда ўтади. Кейин Тошкентга ўтамиз. Агарда ҳаммаси яхши бўлса ва пул билан муаммо юзага келмаса, унда учинчи йиғинни хорижда ўтказиш режаси бор. Хорижда йиғин ўтказишга эришсак, кучли рақиблар билан ўйнаш орқали жамоани яхшилаб чарҳлаб оламиз. Балки Туркияга борармиз. Кўрамиз. Янги йилга қадар "Сўғдиёна" йиғилмайди. Ўйлашимча, мавсум тақвими одатга кўра бошланади. Дастлаб ОЧЛга старт берилиши керак. Яна ким билади дейсиз, ПФЛ чемпионатни февралда бошлаймиз деб қолса жамоани янги йилгача йиғишга тўғри келиб қолиши ҳам мумкин. Шундай бўлган тақдирда ҳам мен ҳайрон қолмасдим".


Тактик жиҳатдан ноқулай рақиблари ким?

- "Ўзбекистонда тактик кучли мураббийлар кўп. "Машъал"даги Александр Хомяковни алоҳида эътироф этаман. Рўзиқул Бердиев ажойиб мутахассисни. "Насаф"ни неча йиллардан буён чиройли ўйнатади. Масалан кучли жамоаларни мураббийлари билан солиштириш бироз мушкул. Чунки "Пахтакор" ва "Локо"да футболчилар танлови ва уларнинг маҳорати бирмунча юқори даражада. Улар буткул бошқа даражадаги футболни ўйнашади. Шу боисдан уларга ҳозир тактик жиҳатдан баҳо бериш қийинроқ. Биз эса кўпроқ тактик жиҳатдан ўйнашга уринамиз. Чунки маҳоратни фақатгина тўғри тактика орқали ютиш мумкин. Бизнинг вазифалар турлича. Кучсиз жамоалар шу боисдан ҳам иккинчи рақам остида ўйнашади. Агарда мени қўл остимда "Локомотив" ёки "Пахтакор" жамоаларидаги сифатли футболчилар бўлганида мен ҳам бошқача ўйнардим".


Толибжон Қосимов ва Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашишди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика