Latest news

13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  2 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  1 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  9 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  11

"Сўғдиёна"да синовли саҳифалар старти — Иван Бошковични олдинда нималар кутяпти? У ёзда жамоани кучайтира олдими? News

"Сўғдиёна"да синовли саҳифалар старти — Иван Бошковични олдинда нималар кутяпти? У ёзда жамоани кучайтира олдими?

Биринчи даврада кутилмаларни оқламаган "Сўғдиёна" иккинчи давра олдидан таркибини сезиларли кучайтирди. Эндиликда жамоа ўзи учун керакли очколарни жамғариши талаб этилади.

Кўраётган бўлсангиз "Сўғдиёна"нинг ўйинида секин асталик билан ижобийлик кўзга ташлана бошлади. Бунга эса бир нечта омиллар туртки бўляпти. Қуйида уларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз.

Қишда кетган Йововичнинг позицияси ёзда Жасур Жалолиддинов билан тўлдирилди. Энди жамоанинг ўйинини олдинга тўғри йўналтириб берадиган, ҳужумларни кескинлаштирадиган ижрочи ярим ҳимоячи бор.  Айнан Жасур "Сўғдиёна" ярим ҳимоясида муҳим фигура бўлиб хизмат қилади, креативлик эвазига ҳужумларни янада кескин тус олдиришига туртки бўлади. Биз эътибордан четда қолдирган Жалолиддинов бу орқали яна ўзининг кучли томонларини кўрсата олади. 

Бунинг ҳисобига Люпче Дориев олдинда хотиржам ўз ишини қила олиши мумкин, чунки орқада унга шерик келди. Йовович ўйнайдиган эркин нуқтада биринчи даврада ҳеч ким йўқ эди. Бундан ташқари Рубин Хебай ҳам яъни якунловчи тоза 16 лик ичида ўйнайдиган форвард олинди.  Хебай 3 та ўйинда 2 та гол урди, старт чакки эмас. 

Мудофаа чизиғи мустаҳкамланди. Биринчи даврада жамоа кўп гол ўтказди. Орқа чизиқда Қобилов, Жўрабоев, Иванович, Раҳмонов бор. Рақобат шаклланди. Қобилов "Машъал" билан ўйинда ўнг қанотга жойлашди. Зоир Жўрабоев чап қанотда. Қизиғи икки голга икки қанот ҳимоячилари бугун ассистентлик қилишди. Бошковичнинг бу позициядан кўнгли тўлиши аниқ. Эндиликда марказда Раҳмонов ва Иванович тўлдирилиши орқали қолган марказий мудофаачилардан қанотларда кўпроқ фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. 

Биринчи даврада жуда кўп очколар йўқотилди. Жамоа 17-турдан сўнг 12-ўринда кетмоқда, ҳисобида 17 очко бор. Натижа томонлама "Сўғдиёна"да назарий имкониятлар бор юқорига кўтарилиш учун. Лекин кўряпсизки қолганлар ҳам курашмоқда. Урушда ҳеч ким осонликча оқ байроқни кўтармайди. "Сўғдиёна"га осон бўлмайди. Қишки селекция натижаларига кўра асосий фигура ҳужумда Жон Игбарума бўлиши кутилганди. У эса жароҳат олиб сафдан чиқди ва "Сўғдиёна"да қолмайдиган бўлди. Натижада асосий юк Дориевни ўзига қолиб кетди. Ёзда яхши селекция бўлди.

Эндиликда Жиззах жамоасини кетма-кет юқоридаги жамоаларга қарши ўйинлар кутмоқда. Чилла энди бошланади. 

15 август. "Пахтакор" - "Сўғдиёна"

20 август. "Сўғдиёна" - "Динамо"

25 август. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор"

12 сентябрь. "Сўғдиёна" - ОКМК

Rating: +4   

Comments

   
12 aug 18:55:12
Salox..
Tarkib ancha kuchaydi, endi yaxshi natija boʻlib qolar
   
12 aug 15:06:06
Бахтиёр Ашуров
Сўғдиёна бунгачаям яхши ўйнаб келиятувди. Фақат найзани учи ўтмасроқ эди!
   
12 aug 15:01:38
БЕК@
Бу мақола нима учун тайёрланди. Нимага шаъма. Бақоевга боғлиқ жиҳати йўқми?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика