Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"
		
		25 apr 21:54
        News	
	 
				 
				Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"
"Ҳар кимнинг ўз фикри бор. Бу дунёда ўз фикрингини бошқалар билан баҳам кўра оласиз. Бу жуда ижобий ҳолат.
Мен бу ерда эндигина бир йил бўлдим. Менимча, олдинлари топ-4 ёки топ-5да якунлаш бу даражада ҳаяжонли бўлмаган. Ўтган йилларда қайси клублар биринчи учта ёки тўртта ўринни эгаллаши деярли аниқ билинарди. Фикримча, бу ҳақиқатан ҳам мураккаб лига. Чунки бу ерда ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмаган.
Биз лигада 3 ёки 4та гол фарқи билан ғалаба қозона оладиган ягона жамоа эмасмиз. Балки бу иш 3–4 йил аввал анча осонроқ бўлгандир.
Ёки лигадаги барча жамоалар кучсизланиб қолган ёки биз — “Ливерпуль”, “Манчестер Сити” ва “Арсенал” жуда кучлимиз. Лекин бошқа жамоалар рақобатбардош бўлиш учун хатто биздан кўп маблағ сарфлай оладилар", – деди "Ливерпуль" бош мураббийи.
Слот жамоаси чемпионатнинг 34-турида якшанба куни “Тоттенхэм”га қарши ўйинда мағлуб бўлмаса, АПЛ чемпионлигини муддатидан аввал расмийлаштириши мумкин.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
                    Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments