Latest news

10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  4 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  11 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  12

Сирожиддин Пўлатов: "Биринчи лигада ҳам қатнашиш ниятимиз бор" News

Сирожиддин Пўлатов: "Биринчи лигада ҳам қатнашиш ниятимиз бор"

"Ректор Кубоги" якунлангач, мусобақа ташкилотчиларидан бири – институтнинг футбол факультети катта ўқитувчиси Сирожиддин Пўлатовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Аввало мусобақа ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

- Талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида анъанавий тарзда “Ректор Кубоги” мусобақасини ўтказиб келамиз.

- Мусобақа қачондан бери ўтказиб келинади?

- Институт ташкил топган 1956 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Турнир бир йилда бир марта ташкил этилади. 

- Институт жамоаси Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок этишидан хабаримиз бор...

- Тўғри. Институтда таҳсил оладиган талабалар, аниқроғи, профессионал клубларда тўп сурмайдиган талабалардан иборат жамоамиз Тошкент шаҳар биринчилиги бўлмиш 2-лига баҳсларида мунтазам равишда қатнашиб келади. Салкам 20та жамоа иштирок этадиган чемпионатдаги натижаларимизни ижобий баҳолаш мумкин. 

- Тошкент шаҳар биринчилигида қатнашишдан нима мақсад? Бу ҳам талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишми?

- Албатта, лекин бошқа сабаблар ҳам бор. Жумладан, институт жамоаси “Универсиада” ўйинларида қатнашади. Табиийки, биз бу мусобақада муносиб қатнашиш учун кучли жамоага эга бўлишимиз керак. Кучли жамоани шакллантириб учун эса, турнирлар бўлиши лозим. Биз талабалардан ташкил топган жамоани шаҳар биринчилигида шакллантириб борамиз. 

- Институт жамоаси шаҳар биринчилигида юқори ўринларни эгаллаб турганининг гувоҳи бўлдик. Жамоа 1-лигада ҳам қатнашиши мумкинми?

- Мумкин. Ҳозир биз бу борада ҳам иш олиб боряпмиз. Стадионимизни талаб даражасига олиб чиқсак, 1-лига учун ҳам ҳаракат қилиб кўрамиз. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика