Latest news

20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  14 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  30 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  4 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Сирдарё вилояти кубоги. “Университет” жамоаси ғолибликни қўлга киритди News

Сирдарё вилояти кубоги. “Университет” жамоаси ғолибликни қўлга киритди

30 октябрь куни Сирдарё вилояти кубоги финал учрашуви ўтказилди.

Финал баҳсида “Университет” ва “Лочин” жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Дастлабки бўлимда “Лочин” сафида тўп тепаётган Зафар Қорақулов икки маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди, 0:2.

Танаффусдан сўнг “Университет” жамоаси ўйинга бурилиш ясай олди ҳамда рақиб дарвозасини уч маротаба ишғол қилди. Шу тариқа, 2021 йилги Сирдарё вилояти кубоги ғолиблигини қўлга киритди. 

Учрашувданг сўнг ғолиб ва совриндорларни вилоят туризм спорт бошқармаси бошлиғи, вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Рустам Қодиров ва ассоциация болалар ва фаҳрий футболи мутахассиси Шуҳрат Норқуловлар томонидан тақдирланишди. 

Сирдарё вилояти кубоги-2021. Финал

“Университет” – “Лочин” – 3:2

Голлар: Шоҳруҳ Мўминов (60, пен), Маҳмуд Норқўзиев (76,90) – Зафар Қорақулов (28,30).

“Университет”: Камрон Қаландаров, Илҳом Назаров, Жамшид Абдуллаев, Шоҳруҳ Мўминов, Ёрмалик Умарқулов, Достонбек Турдиқулов, Шоҳруҳ Ҳайруллаев, Ўктам Хазратов, Алишер Собиржонов, Рустам Хазратқулов (Маҳмуд Норқўзиев, 51),  Муҳаммаджон Норбоев. 

“Лочин”: Асадбек Каримов, Бобурмирзо Усмонов, Жонибек Қурбонбоев, Дониёр Хайруллаев  (Достон Каримов, 64), Шоҳруҳ Ғаниев (Мирза Файзуллаев, 71), Бобир Хатамов (Жаҳонгир Абдурашитов, 71), Суҳроб Саримсоқов, Жаҳонгир Муродқосимов, Нурбек Чоршанбиев, Лазиз Бозорбоев, Зафаржон Қорақулов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика