Latest news

17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  0 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  2 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  4 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0

Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот News

Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Қатарга қарши тўп тепди (2:3).

Мазкур беллашувда икки етакчи футболчимиз Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров жароҳат олди. Якунда эса уларнинг иккиси ҳам Лаосга бормаслиги ойдинлашди. Бу борада уларнинг жароҳати ҳақида тўлиқ маълумот олишга муваффақ бўлдик. 


"Муҳим ўйинларда етакчи футболчиларнинг жароҳат олиши доимо оғриқли. Аммо бу ҳам футболнинг бир қисми. “Сон ички мушагининг қисман узилиши” ташхиси ила Элдор Шомуродов ҳамда “тизза бўғими ички бойламининг чўзилиши” ташхиси қўйилган Отабек Шукуровнинг кейинги ўйинга олиб борилмаслиги борасида тўғри қарор қилинди.

Остон Ўруновнинг реабилитация жараёнини ўз назоратига олган ассоциация ва тиббий штаб мазкур футболчиларни ҳам тезроқ соғайтириш, шунингдек, шамоллашдан кейинги Машарипов ва  сон мушакларида толиқиш сезган Турғунбоевни кейинги ўйингача сафга қайтариш учун зарур чора-тадбирларни белгилаб олган.

Жароҳатдагиларга тезроқ соғайиш, қолганларга куч-қувват тилаб, мухлислик қилишда давом этамиз. Барчаси олдинда",- дейди шифокор, ЎФА тиббий қўмитаси бош мутахассиси Аброр Пирриев ўзининг телеграм каналида. 

Маълумот учун, КХДР билан учрашув 19 ноябрь куни 17:00да бошланади. 

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика