Latest news

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  0 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

Шукуров: "Америкадаги сунъий майдон яхши эди, кечаги эса..." News

Шукуров: "Америкадаги сунъий майдон яхши эди, кечаги эса..."

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров бугун сайтимизга кечаги Туркманистон билан ўйин ва бўлажак Эрон билан баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.

— Кечаги ғалаба билан тарбиклаймиз. Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

— Авваламбор ассалому алейкум, ғалаба билан бутун Ўзбекистондаги футбол мухлисларини табриклайман. Кўрганингиздек оғир ўйин бўлди. Бу ЖЧ саралаши доирасидаги биринчи ўйин эди ва майдон муаммоси бор эди. Бундай жойда футбол ўйнаш оғирроқ ва футболчиларнинг соғлиги учун хавфли. Нима бўлган тақдирда ҳам уч очко учун боргандик ва ғалабани қўлган киритганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Иншоаллоҳ, бугундан бошлаб олдимизда турган Эронга қарши жиддий ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.


— Футболчи сифатида сиз учун табиий ва сунъий майдоннинг фарқлари нимада?

— Сунъий майдонда чим бетоннинг устига ётқизилади. Масалан, Америкадаги майдонда ўйнаса бўларди, сабаби унда резина бор эди. Кечагида эса бу нарса йўқ. Бундай майдонда тез югура олмайсиз ва югурсангиз ҳам ўзингизни тўхтатишингиз қийин. Футболчи доим табиий майдонда ўйнаб юргандан сўнг бундай жойда ўйнаса жуда оғир бўлади. Бу боғламлар, бўғимлар ва белларга қийинчилик туғдиради. Бундай майдонда тўп юрмайди ва пас берган жойингизга етиб бормайди. Мексика билан ўйнадик, аммо у сунъий майдонни ярмини табиий деса ҳам бўлади. Шунингдек, унга сув қуйилган ва бу тўпнинг ҳаракатланишига ёрдам беради, кечагида эса сув ҳам қўйилмаган. Майдондаги тешиклар ҳеч нарса эмас, унинг қаттиқлиги энг катта салбий тарафи эди.


— Эронга қарши тайёргарлик ҳақида нима дея оласиз?

— Иншоаллоҳ, бугундан бошлаб организмимизни тиклаш бўйича иш олиб борамиз. Эрта ва индин кунидан эса жиддий тарзда тайёргарликни бошлаймиз. Ўзингиз айтганингиздек, Эрон жисмоний жиҳатдан кучли ва ўйинга муносиб тайёргарлик кўрамиз. Уйдаги ўйин, саралаш баҳси, бир сўз билан айтганда жуда муҳим беллашув. Ҳамма йигитлар тушуниб турибди ва мухлисларнинг олдида юзимиз ёруғ бўлади деб ўйлайман.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика