Latest news

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  11 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

Шуҳрат Тошпўлатов: "Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтилмаган" News

Шуҳрат Тошпўлатов: "Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтилмаган"

Суперлига 22-турдан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912"(1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Йигитларимизга миннатдорчилигимизни билдирамиз. Рақибнинг стандарт вазиятларда ҳавфли ўйнашини билардик. Мавсум давомида стандарт вазиятлардан кўплаб голлар уришган. Футболчилар ҳимояда тартибли ўйнашди. Ҳужумда юзага келган имкониятларнинг биридан унумли фойдаландик. Фурсатдан фойдаланиб кўп сонли мухлисларимизни ишончли ғалаба билан табриклайман",- дейди Шуҳрат Тошпўлатов.

- Бугунги учрашувнинг ҳақиқий қаҳрамони жамоа дарвозабони бўлди...
- Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтилмаган. Ўйин ҳақиқий марказий номига мос бўлди. Йигитларга яна бир бор бутун вужуди билан ҳаракат қилгани учун раҳмат айтиб қоламан.

- Шерзод Насруллаевнинг жароҳати жиддий эмасми?
- Шерзод Насруллаев ва Дилшод Саитовнинг жароҳати қай даражада жиддий эканлигини билмаймиз. Ўйлайманки, ҳавфли эмас. Ечиниш хонасида кўрганимизда ҳам яхши эди. Жамоага бир неча кун таътил берамиз ва ўз қароргоҳимизда йиғиламиз.

- Бош мураббийнинг ёнингизда бўлмагани қийинчилик туғдирмадими?
- Албатта қийинчилик туғдиради. Рўзиқул Бердиевнинг тавсияларини ўйиндан олдин ва танаффус пайтида тинглаб футболчиларга етказиб беришга ҳаракат қилдим. Барибир озгина бўлсада ҳаяжон бўлди.

- Бугун "Насаф"нинг мавсумдаги энг оғир финалга тенг ўйини бўлдими?
- Шундай деса ҳам тўғри бўлади. Барча шу вақтгача ўтказган учрашувларимиз ичида энг оғир ғалабани қўлга киритдик. Ҳисоб ҳам буни айтиб турибди. Ғалаба қозониш учун рақибдан битта кўп гол уришинг керак.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика