Latest news

23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  44 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  15 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0

Шуҳрат Мақсудов: "Кимгадир шу нарса керакки, гап-сўз тарқатяпти" News

Шуҳрат Мақсудов: "Кимгадир шу нарса керакки, гап-сўз тарқатяпти"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ўз қароргоҳида машғулотларни давом эттирмоқда.

Жамоа аъзолари бугун "Металлург"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Биз мазкур ўйин олдидан "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудовга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Жамоанинг натижалари, турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни яхши эмас...

- Ёш футболчиларимиз ўйинни яхши олиб боришмоқда. Қайсидир ўйинларда омад етишмаяпти. Гоҳида тўп дарвозага киришни истамаяпти. Ўтган турларни ёмон ўтказдик, демаган бўлардим. Фурсатдан фойдаланиб "Бунёдкор" клуби раҳбарияти ва бош ҳомийимизга, ҳамда мухлисларга бизга ишонч билдираётгани учун миннатдорчилик билдираман. Суперлигадаги танаффус бу - кўпга келган тўй.

- Олдинда терма жамоамизни масъулиятли учрашувлар кутмоқда. Барибир истаймизми йўқми асосий рақиб Саудия Арабистони. 2015 йил Осиё кубогида Миржалол Қосимовнинг мураббийлар штабида бу терма жамоага қарши баҳсда иштирок этгансиз. Демак уларнинг кучи ва имкониятларидан хабадорсиз...
- Ушбу баҳсдан сўнг орадан 6 йил ўтди. Кўп нарса ўзгарди. Лекин Саудия Арабистони жиддий бўлиб қолган. Терма жамоамизга омад тилаб қоламан. Мураббийлар штабидан тортиб, футболчиларгача юртимизга ёруғ юз билан қайтишларини чин дилдан тилайман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади.

- Сўнгги пайтларда сиз томонингизга бўлаётган танқидларга муносабатингиз...
- Кимгадир шу нарса керакки, гап сўз тарқатяпти. Шу пайтгача нечта тур ўтган бўлса, мухлислар ёки ҳакамлар билан тортишганим йўқ. Қаердан бундай гаплар чиқяпти ҳайронман. Афсуски, шундай одамлар бор. Инсоф берсин, деб қоламан.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика