Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир ўйин олдидан рақиб жамоага қарши тайёрланамиз, лекин ички рақиб..." News

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир ўйин олдидан рақиб жамоага қарши тайёрланамиз, лекин ички рақиб..."

"Бунёдкор" - "Пахтакор" ўйинидан сўнг (3:2) мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида гапирсак, футболчиларга раҳмат айтмоқчиман. Уч кун олдин Ўзбекистон кубогида жуда қийин ва оғир, 120 дақиқалик ўйин ўтказганимизга қарамай, пенальтилар сериясидаги аламли мағлубиятдан кейин икки кун ўтиб, мана шундай қийин ўйин бўлди. "Пахтакор"да таркиб деярли 80 фоиз ўзгарди. бизда эса ўша таркиб ўйнади. 

Аммо шунга қарамай футболчилар, такрорлайман, айнан футболчилар ғалаба қозонишди. (Тушунган одам тушуниб олади - дея қўшимча қилди Мақсудов).

- Мавсум давомида қайсидир вазиятда сизга, жамоага ишонмаганлар бўлди. "Абрамов жамоани бошқармоқда" деганлар ҳам бўлди. Мана шундай шароитдан сўнг мавсум қандай ўтди деб ўйлайсиз?

- Яна қайтараман. Ҳар бир ўйин олдидан рақибларга қарши тайёрланамиз. Лекин, ички рақиб ваҳимали бўлади. Бугун ҳам ютқазаёган пайтимизда хурсанд бўлиб, бизга қарши мухлислик қилганлар бўлди. 

Барчасини айта олмайман, вафодор мухлисларимиз ҳам бор. Аммо афсуски, оилада шундайлар ҳам бўлади. Ишонмаганлар учун йигитлар бугун яна бир бор ўзларини кўрсатишди ва ўйлайманки, бундан ҳам яхшироқ натижага эришсак бўларди. Аммо шунисига ҳам шукр, насиб қилгани шу экан. 

Бизга ҳақиқатдан ҳам мухлислик қилганларга катта раҳмат айтиб қолмоқчиман. 



- 26 та тур ниҳоясига етган бўлсада, тўпурар марказий ҳужумчи чиқмади. Ўзингиз ҳам ҳужумчи бўлгансиз. Нима деб ўйлайсиз, голлар сони йил сайин камайиб кетгани нимага боғлиқ?

- Билмасам, балки бу иқтидорли ҳужумчиларнинг йўқлигидандир. Бизда Шомуродов каби йигитлар бор. У тезда хорижга ўйнагани кетди. Масалан, "Пахтакор"да ҳам яхши ёш футболчилар кўп. Барча жамоада ўзига яраша иқтидорлар бор. Ўйлайманки, келажакда яхши футболчилар етишиб чиқади. Чунки, Ўзбекистон истеъдодларга бой. 

Шуни қўшимча қилишни истардимки, бизга ишонч билдирган ҳомийимизга, ишлари тиғиз эканлигига қарамай Меҳриддин Раззоқовичга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мана шундай инсонлар кўп бўлсин. Юзта мухлисдан биргина мана шундай инсон бўлгани яхши. Раҳмат. 

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика