Latest news

22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  10 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  31 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0

Шуҳрат Мақсудов: "Фарруҳ Икромовнинг жароҳати билан боғлиқ харажатларни ЎФА қоплади" News

Шуҳрат Мақсудов: "Фарруҳ Икромовнинг жароҳати билан боғлиқ харажатларни ЎФА қоплади"

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун оғир ва қийин ўйин бўлишини аввалги турдан кейин тушуниб етгандим. Чунки "Насаф"га қарши баҳсдан сўнг 3 та асосий футболчимиз қатнаша олмаслиги аниқ бўлди. Миржаҳон Мираҳмадов жароҳат олди. Шунингдек, айнан 3 та сариқ карточкаси бор футболчиларимизга сариқ карточка беришди. Таркибга кўп ёш футболчиларни жалб қилишга мажбур бўлдик. Мен ёшларга имконият беришни яхши кўраман. Футболчиларимизга катта раҳмат айтаман. Иродали ўйин кўрсатишди. Голли вазиятни қайта кўришим керак. Ҳозир бирор нарса дея олмайман. Лекин телевизорда кўрганлар телефон қилиб айтишди. Ўша вазиятда қайтанга бизнинг футболчимизга нисбатан қўполлик ишлатилган экан. Ҳакамларни гапиришга ҳаққим йўқ, чунки назоратчи эмасман. Инсоф берсин, дейишдан бошқа чорам йўқ", – дейди Шуҳрат Мақсудов.

- Нурилло Тўхтасиновнинг аҳволи қандай? Мажбурий ўзгариш ўйинга қай даражада таъсир қилди? 

- Учрашув бошидан беш нафар асосий футболчилармизсиз ўйнадик. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади. Эртага тиббий кўрикдан сўнг ҳаммаси аниқлашади. Жароҳатланган ўйинчилариримиз кўпайиб кетди. Олдиндаги танаффусда тикланиб олишади, деб ўйлайман. 

- Фарруҳ Икромов яқинда жарроҳлик амалиётини ўтади. Унинг харажатларини клуб бўйнига олдими ёки ЎФА? 

- Яхши савол бердингиз. Фурсатдан фойдаланиб, ЎФА раҳбарларига катта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу нарсани эътиборсиз қолдиришмади. Ҳаттоки бош мураббий Сречко Катанец ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳол-аҳвол сўрагани унинг уйига боришди. Клубдагилар, қолаверса, ўзим ҳам ҳар куни у билан алоқадаман. Бу харажатларнинг барчасини ЎФА кўтарди. Эътибор дегани, шундай бўлади. Барибир футболчининг фаолияти қисқа. Бундай эътибор бўлиб турса, футболчи кўчада қолмайди. 

- Турнир жадвалида 2-3-ўринлар учун рақобат кескин кечяпти. "Бунёдкор"нинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бу – футбол. Билиб бўлмайди. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агар билганимда, ҳозир асабийлашмасдан, хотиржам ўтирган бўлардим. Худо билади ҳаммасини. 

- Раҳбарият олдингизга аниқ вазифа қўйганми?

- Худога шукур, раҳбарият барчасини тушуниб турибди. Босим бўлаётгани йўқ. Бироқ "Бунёдкор"нинг ўз номи бор. Мақсадимиз — ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва имкон қадар совриндорлар қаторига кириш. Худо хоҳласа, мухлисларга ёқадиган футбол кўрсатамиз. Натижа эса охирида билинади. Айни пайтда барча жамоалар очко учун курашишмоқда.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика