Latest news

10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  4 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  10 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  117 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  9

Штефан Лихтштайнер: “Швейцарияда фахрланишга арзирли сабаблар бор” News

Штефан Лихтштайнер: “Швейцарияда фахрланишга арзирли сабаблар бор”

FIFA.com сайти билан мулоқотда Швейцария терма жамоаси ва “Ювентус” ҳимоячиси Штефан Лихтштайнер мамлакати футболи яна ишонч уйғотаётгани, футболда руҳий босимга қандай дош бериши тўғрисида тўхталиб ўтди.

"Швейцариялик экспресс" лақаби билан машҳур Штефан терма жамоаси билан 70дан ортиқ учрашувда зафар қучган. “Ювентус”да ҳам у катта ғалабаларни қўлга киритди.


- Сизни Швейцарияда энг яхши футболчи деб топилганингиз билан табриклаймиз. Бу сиз учун нимани билдиради?

- Бу шахсий соврин. Футбол жамоавий спорт тури ва ундаги шахсий ютуқлар жамоаники сингари муҳим эмас. Шу билан бирга бу ўтган ва ундан олдинги йилларда амалга оширган ишларим учун мукофотдир. Ҳимоячи учун бундай соврин олиш жуда қийин. Бундан хурсандман ва мен учун бу катта фахр.

- Италияда 7 йил ўйнадингиз ва кўплаб ғалабаларни қўлга киритдингиз. Итальянча ҳаёт тарзи сизга жуда маъқул келаётгандек.

- Италия – Европадаги энг чиройли мамлакатлардан бири. Унда кўнгил истайдиган барча нарса мавжуд. Океан, тоғлар, кўллар, мазали таомлар ва асосийси ажойиб ҳаёт бор. Италия халқининг менталитети ёқади. Улар очиқ ва хотиржам инсонлар. Футболга жуда қизиқишади ва Италияда бу ўйин тактик кураш сифатида эътироф этилади. Урғу тактикани мукаммаллаштиришга қаратилади. Натижада ҳамиша ўйин томошабоп чиқмайди. Бошқа лигаларда ўзгачароқ ҳолатни кўрамиз. Шу билан бирга итальянлар ўз футболини қанчалик яхши кўриши сезилади. Ҳар бир кишида футболга боғлиқ қарашлари бор ва у бу билан ўртоқлашишни истайди.

- Футболни севадиган яна бир мамлакат Бразилияда Швейцария ажойиб футбол кўрсатди. Оттмар Хитцфельд ва Владимир Петкович қўл остида Швейцария термасининг янги авлоди етишиб чиқдими?

- Худди шундай. Швейцария терма жамоасида фахрланишга арзийдиган сабаблар етарлича. ЕВРО-2012ни инобатга олмаса, 2004 йилдан бери ҳар бир йирик мусобақа финал босқичига йўлланма олдик. Швейцария каби кичик давлат учун бу муваффақиятдир. Жамоада иқтидорлар кўп ва биз тўғри йўлдамиз. Хитцфельд бу ишни бошлаб берганди. Ўша таркиб деярли ўзгармай, ривожланишда давом этди. Биз-бирингизни яхши билсангиз, ўйнаш осонроқ кечади. Терма жамоада ўйинчилар 2-3 ойда бир йиғилади. Шунинг учун ўйин жиҳатлари устида ишлаш қийин. Лекин кўп йиллик бирга ўйнаш туфайли бундан ўтиш осонроқ. Биз ўйин услубини ўзгартириб боряпмиз. Ёшлар қўрқувсиз ва роҳат билан ўйнашмоқда. Техник имкониятлар тарафдан ўта юқоримиз, фақат жамоа сифатида ўрганадиган нарсаларимиз кўп.

- Петкович келгач, нималар ўзгарди?

- Тактика устидан кўпроқ ишлаяпмиз. Бу тарафдан жамоа ўсди. Петкович жуда яхши мураббий, бизни бошқачароқ тайёрлайди. У билан катта ютуқларга эришдик ва бу билан тўхтаб қолмаймиз деб ўйлайман.

- Швейцария футболини яқин йилларда нималар кутмоқда? Йирик мусобақаларда муваффақият кутиш мумкинми?

- Буни айтиш қийин. Кимга қарши ўйнашинг ҳам бунда муҳим. Мен Бразилияда жуда яхши ўйнадик деб ўйламайман. Баъзи учрашувларда бемалол яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Аргентинага қарши ажойиб ўйнадик. Буни ҳисобламасак, бор кучимизни кўрсата олмадик. Йирик турнирларда ҳамиша нимчорак финалга чиқиш ва балки чорак финалда ўйнаш вазифасини олдимизга қўйишимиз керак. Бу мумкин, фақат ғолиблик менталилетини кучайтиришимиз лозим. Бугун эришган билан кифояланмасдан янада яхшироқ бўлишга интилиш шарт.

- Германия ва Испания билан солиштирганда Швейцарияга нималар етишмайди?

- Германия ва Испания – буюк клубларга эга футбол халқлари. Уларда ҳамиша катта ресурс ва сифат бор. Бироқ улар ҳар бир баҳсда ютиш керак бўлган босимда ўйнашади, Швейцарияда эса бошқачароқ. Бизни тез-тез аутсайдер сифатида қабул қилишади. Биз аста-секинлик билан соядан чиқишимиз ва ўзимизга янги мақсадлар қўйишимиз лозим. Европа чемпионатида яхши иштирок этиш биз учун имконият. Дания ва Греция сингари катта бўлмаган мамлакатлар турнирни фақат фаворитлар ютмаслигини исботлашди. Бунга бизда ҳам имконият мавжуд.

- Ўзингизни 2018 йил Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирокчи сифатида кўрасизми?

- Ҳозир эътиборимни Европа чемпионатига қаратганман. Ўша пайтда 32 ёш бўламан ва бу футбол учун каттароқ ёшдир. Бироқ ҳозир ажойиб ҳолатдаман, машқ қилишни ёқтираман. Юқори савияда кўп ўйнай олишимни ҳис қиламан. Руҳий тарафдан кучли иштиёққа эгаман. Курашга чанқоқлик ва ўйиндан завқ олиш ҳисси ҳар доимгидан кучли.

- Курашга чанқоқ ва ўйиндан завқ олишингизга шубҳа қилмаймиз. Берлиндаги “Олимпиаштадион”га Чемпионлар лигаси финалида ўйнаш учун чиқиб келаётганингизда асабийлашганмисиз? Ўша тун нималар ҳақида ўйлагансиз?

- Ўйин куни ортиқча асабийлашмадим. Ўзимни хотиржам сездим ва бўлажак финал ҳақида ўйладим. Ҳар қандай ҳолда 2 соатдан кейин барчаси тугашини билардим. Лекин ўйиндан олдинги ҳафта мобайнида асабийлашиб юрдим. Совринни қўлга киритиш тўғрисида ўйладим. Ҳамма нарса бир ўйин атрофида жамланганди, тезроқ майдонга тушиб, ўйнашни бошлашни хоҳлардим. Икки совринни қўлга киритиб, яна бир катта ғалабага эга чиқишни истардик. Мухлислар ва ўйинчилар ҳам бунга тайёр эди. Орзуни ҳаққонийликка айлантиришга тайёр эдик. “Ювенутс” Европанинг буюк клубларидан бири, бироқ унга “Реал”, “Барселона” ёки “Бавария” савиясигача ҳали бор. Бу клублар доимо финалда ўйнаб келишади. Менга бундай имконият ҳаётда бир марта бўлиши ҳақида фикр келди. Ҳозир ёки ҳеч қачон. Ўйиндан кейин жуда хафа эдим. Ортга боқиб, жамоа билан ўтган мавсумда эришганимиздан қониқаман. Ўзимдан ҳам фахрланаман. Чемпионлар лигасида барча 13 учрашувда тўлиқ ўйнадим.

- Шундай ўйинлар сиз учун футболни ўзгача қиладими? Футбол сиз учун нима?

- Ғолиблик менталитети ва интилиш биз қилаётган нарсалардир. Футболни футбол ўйнаш учун ўйнайман, уни жуда ёқтираман. Юқори савияда ўйнашга арзишимни исботлаш учун майдонга тушаман. Ўзимга қарши энг кучли рақибларни синаб кўриш ва жамоадошларим билан кўп нарсага эришишни истайман. Майдон ташқарисида ишлар мени қизиқтирмайди. Профессионал футболчи сифатида қаратилган эътибор, бой ҳаёт мен учун жуда муҳим эмас. Аксинча, пуллар замонавий футболни осон ўйланган қилиб қўймоқда. Хоҳловчиларнинг фикрини айтиши сабабли янада қийинроқ бўляпти. Шу сабабли Швейцарияга қайтишни ёқтираман. Бу ерда хотиржам бўлишим мумкин. Футболчи эканлигим туфайли қандайдир ўзгача эмасман.


Беҳзод   НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика