Latest news

22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  1 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  2 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  30 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  2 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  23 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1

Шота Арвеладзе: "Трабзонспор" ҳақидаги миш-мишларга жавоб бермайман" News

Шота Арвеладзе: "Трабзонспор" ҳақидаги миш-мишларга жавоб бермайман"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.




Ўйин ҳақида

Ростини айтсам, рақиб биринчи бўлимда бизга кўп сюрпризларни тақдим этди. Қанот ҳимоячиларимизни бўш қолдирди.

Икки-учта яхши ҳужумларимизни афсуски, гол билан якунлай олмадик.

Жамоамизда чарчоқ аломатлари сезиляпти, лекин йигитларни тўғри тушунаман.

Биринчи бўлимда фаол ўйнадик ва вазиятлар ҳам кўп бўлди.

Алижоновнинг жисмоний ҳолати ҳақида

Ҳамма ҳам чарчайди. Футболда ҳеч ким дам олмайди. Клубда ҳам, термада ҳам тер тўкишга тўғри келади, мана шу топ-даража, аслида. Ёмон тўпни мен ҳам тўхтата олмайман. Унинг жисмоний ҳолатида муаммо бор деб ўйламайман.

"Трабзонспор"дан тушган таклиф ҳақида

"Трабзонспор" ҳақидаги миш-мишларга жавоб бермайман. Менда амалдаги шартнома мавжуд ва клубга, раҳбариятга нисбатан ҳурмат бор. 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика