Latest news

12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  4 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  28 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  7 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6

Шота Арвеладзе: "Ҳакамлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман" News

Шота Арвеладзе: "Ҳакамлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман"

"Пахтакор" - "Қизилқум" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги (1:0) учрашувидан сўнг "шерлар" устози Шота Арвеладзе иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Шота Арвеладзе: "Кубок ўйини доимо қийин ўтган. Чунки бу босқич битта баҳсдан иборат ва битта хато қимматга тушиши мумкин. Дастлабки бўлимда баъзи имкониятлардан фойдалана олмай, вазиятни оғирлаштирдик. Умуман олганда ғалабага муносиб ўйнадик дея оламан. Тақвим тиғиз, шу сабабли йигитларга раҳмат айтаман. Ўйинни назорат қилдик. Рақибга нисбатан кўп имконият яратдик. Кейинги баҳс ярим финалда ва қолган баҳслар натижаларини кутамиз".


- Жамоа икки таймда икки хил ўйин кўрсатди. Танаффусда йигитларга нималар дедингиз?

- Йигитларга кўп гапирмадим. Фақат тезроқ ҳаракат қилиб, ҳиссиётларга камроқ берилиш кераклигини айтдим.


- "Локомотив" Жавоҳир Сидиқовга қизиқаётгани ҳақида ўқидик...

- Бу миш-мишлар. Миш-мишларни муҳокама қилмаймиз, агар фактга асосланган маълумотлар бўлса, жавоб беришга тайёрман.


- Бугунги баҳсдаги ҳакамларнинг қарорлари ҳақида нима дея оласиз?

- Мен арбитрлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Ўйиндан сўнг ҳакамлардан узр сўрайман, чунки баҳс пайтида ҳиссиётларга берилиб, унга жиддий эътирозлар билдирган бўлишим мумкин. Ўйинда ҳисоб тезроқ 2:0 бўлишини хоҳладим, аммо сўнгги пас ёки зарбаларда хатоликлар юзага келди. Лекин ҳамма ҳужумларимиз истаганимиздек якунланаверганида футболга қизиқиш ҳозиргидек катта бўлмасди. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди ва уларга раҳмат айтаман.


- Сизга бир нечта клубдан қизиқишлар борлиги ҳақида эшитдик...

- Бу миш-миш ва уларни муҳокама қилмайман.


- Ҳозирги шароитда ўйинларга тайёргарлик кўриш қандай кечмоқда?

- Қиш бўлганлиги учун нафас олиш қийин. Баъзида қор ёғиб юборяпти. Клуб ходимлари туфайли майдонимиз деярли идеал ҳолатда. Улар катта ёрдам беришмоқда. ЖАРда ҳам ҳаммаси яхши. Турнир охиригача об-ҳаво яхши бўлишига умид қиламан.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика