Latest news

12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  7 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   5 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  9 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  38

“Шўртан”да уйғониш даври. Клуб яна ўз академиясига эътибор беришни бошлади News

“Шўртан”да уйғониш даври. Клуб яна ўз академиясига эътибор беришни бошлади

Tags :  Шўртан
Яқин икки йил “Шўртан” учун осон бўлмади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси клубдаги муаммолар, қарздорликлар масаласида жиддий иш олиб боришига тўғри келди. 

Узоқ йиллар давомида “Насаф” футбол клуби тизимида ишлаган, клуб академиясини кўтариш, стадионни замонавий кўринишга келтириш каби масалаларда жонбозлик кўрсатган мутахассис Шамил Ярулин “Шўртан”да иш бошлагач, муаммолар ҳал этила бошланди. 

Бугунга келиб “Шўртан” барча қарзларидан қутилгани эътиборга молик. Шунингдек, ўтган мавсум таъмирдан чиққан академия биноси фойдаланишга топширилди. Албатта пандемия даврида “Шўртан” клубига қарашли база ва академияларга осон бўлмади. Вилоят ҳокимияти унинг айрим объектларидан шифохона сифатида фойдаланди. 

Ўтган ҳафтада “Шўртан” ва ниҳоят академияни ислоҳ қилишга кенг урғу бера бошлади. Клуб биринчи навбатда ёш футболчиларни кийим-бош билан таъминлади. Эндиликда академиянинг барча ёш футболчилари киши ҳавасини келиради — уларнинг эгнида бир хилда спорт формаси бор. 

Клуб академия фаолияти билан таништириш, тарбияланувчиларга яратилган шароитлар, овқатланиш ва машғулот жараёнлари ҳақида батафсил маълумот бериш ниятида ёш футболчиларнинг ота-оналарини ҳам таклиф қилди. 

Айни вақтда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ узоқ йиллар муаммолар гирдобида қолиб кетган “Шўртан”га катта амалий ёрдам бериб келаётгани эътиборга молик. Ўз навбатида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу борада ташкилотга миннатдорчилик билдиради. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика