Latest news

09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   0 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  2 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  110 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10

⚡️ Шомуродовдан Денисовгача — Ўзбекистон чемпиони бўлмаган ўзбек футболи юлдузлари News

⚡️ Шомуродовдан Денисовгача — Ўзбекистон чемпиони бўлмаган ўзбек футболи юлдузлари

Марко Ройс, Антуан Гризманн, Стивен Жеррард, Фернандо Торрес.

Бу юлдузлар қанчалик машҳур бўлишмасин, фаолияти қанчалик ютуқларга бой ўтган дея баҳоланмасин афсуски уй музейида ўзи тўп тепган, тепаётган клублар билан қўлга киритган чемпионлик олтин медаллари йўқ. Наҳотки? Худди улар сингари ўзимизда ҳам бундай йирик номлар етарлича топилади. Биз кўпроқ ҳозирда тўп тепаётган футболимиз юлдузларидан келиб чиқиб топ 10 рўйхатни тузишга ҳаракат қилиб кўрдик. Уларнинг аксарияти легионер сифатида бошқа мамалакатларда олтин медалларга эга чиққанига қарамай, уларга шу ишни ўзимизда амалга ошириш насиб қилмаган. 


Элдор Шомуродов - Топ 5 чемпионатларидан бирида ягона ўзбекистонлик футболчи бўлиб турган Элдор Шомуродов катта футболга "Машъал"даги ўйинлари орқали кириб келган. 2013 йил у муборакликлар билан Про лигада (аввалги Биринчи лига) чемпион бўлган, лекин Суперлигада эмас. 2015 йил пойтахтга кўчиб ўтган форвард орзуларидан бирини амалга ошириши мумкин эди. Бундай бўлиб чиқмади, у "Бунёдкор" билан фақат 2016 йил кумуш медаллари билан кифояланди. 2017 йил иккинчи даврасида Ўзбекистондаги саргузаштларини якунлаб Европа томон йўлга отланди. 

Мавсумлари: 2013, 2014, 2015, 2016, 2017

Статистикаси: 76та, 18та гол 

Санжар Турсунов - ОКМКнинг бугунги кундаги сардори ва ҳақиқий етакчиси Санжар Турсуновнинг совринлар коллекциясида фақатгина кумуш ва бронза медаллари ўрин олган. Етишмаётган ягона нарса бу - Ўзбекистон чемпионлиги. 2013 йил бир давра "Локомотив", 2019 йил бир давра "Бунёдкор"да тўп тепди. Қаҳрамонимиз кўпроқ легионер сифатида ва терма жамоадаги ўйинлари билан танилган, дея оламиз. Фаолиятини катта қисмини ҳам хорижда ўтказди. Ҳали Бутсаларини михга илишга шошилмаётган Турсунов балки "кончилар" билан чемпионликни қўлга киритиб чиройли якун ясар. 

Мавсумлари: 2013, 2019, 2020, 2021, 2022, 2023...

Статистикаси: 90та ўйин, 10та гол

Отабек Шукуров - Отабек Шукуровнинг фаолияти ҳам Шомуродовникига ўхшаш. 2014 йил "Машъал" сафида катта футболда дебют қилган ярим ҳимоячи 2015 йил дўсти билан бирга "Бунёдкор" сафига кўчиб ўтади. Ўша йили у "қалдирғочлар" сафида муқим ўрин топиб кета олмаган, иккинчи даврани "Бухоро"да ижарада ўтказганди. 2016 йилдан бошлаб Шукуров Лушчаннинг муҳим фигурасига айланди, Қосимов билан ишлаган қисқа даврда ҳам ўрнини йўқотиб қўйгани йўқ. Ўзбекистонда 4 йил ичида фақат кумуш медалларини қўлга киритди. 2018 йил йўлларини "Шаржа" билан боғлади ва 2018/2019 йилги мавсумда БАА чемпиони бўлди. 

Мавсумлари: 2014, 2015, 2016, 2017

Статистикаси: 73та ўйин, 7та гол

Рустам Ашурматов - Ашурматовларнинг давомчиси ҳисобланган Рустам "Бунёдкор"даги ишончли ўйинлари орқали мухлислар назарига тушди. 4 мавсум давомида пойтахт клубида тўп тепди, 2016 йил илк бор клуб миқёсида кумуш медаль соҳибига айланди. Орадан 5 йил ўтиб бу сафар "Навбаҳор" билан бу натижа такрорланди. Чемпионликка эса бор йўғи 1 очко етмай қолди, холос. Бу йил "Рубин"га кўчиб ўтган Ашурматов ФНЛ чемпиони сифатида РПЛга қайтишига ҳисса қўшганини айта оламиз. 

Мавсумлари: 2015,2016,2017,2018,2022

Статистикаси: 116 ўйин 7 гол 

Эркин Байдуллаев - Самарқанд футбол мактаби тарбияланувчиси фаолияти давомида "Динамо", "Гулистон", "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Локомотив", "Насаф", "Қизилқум" ва ОКМК клублари шарафини ҳимоя қилган. Аммо уларнинг ҳеч бири билан мавсумни чемпион сифатида якунлай олмаганлигини айтишимиз мумкин. Ярим ҳимоячи 2007 йил "Бунёдкор"да қолиб чемпионлик ва юлдузлар билан тўп тепишдан кўра, "Локомотив"га йўл олишни афзал кўрган. 

Статистикаси: 435та ўйин, 27та гол 

Вагиз Галиулин - Андижонлик Вагиз Галиулинни ҳам бугунги авлод ўзбек клубларида ўйнаганини билмаса керак. 2006 йил "Рубин"га ўтганида у 21 ёшда эди. Бунгача "Андижон", "Бухоро" жамоаларида кам ўйин ўтказган, умумий ҳисобда 4та. Легионер сифатида 2008 йил Қурбон Бердиев бошчилик қилган қозонликлар билан Россия чемпионлигини тантана қилган. Вагиз юртимизда чемпионлик учун курашадиган жамоаларда тўп тепмагани ҳам унинг бу совринни олишига тўсқинлик қилган бўлиши ҳам мумкиндир. 

Мавсумлари: 2002,2003, 2004,2005

Статистикаси: 4та ўйин

Азиз Ғаниев - Яқиндагина "Шабаб Ал-Аҳли" сафида БАА чемпионига айланган Азиз Ғаниевни рўйхатимизга қўшишимиз мумкин. У фаолиятида биринчи маротаба олтин медалларни тақди, аммо легионерга айланганидан сўнг бу амалга ошди. "Насаф" билан кумуш, бронза медалларини ўзиники қилган, бироқ чемпионликни нишонлаш орзулигича қолиб кетди. Азиз ҳозир ўйнайдиган даврда, балки фаолиятини тугатиш арафасида ортга қайтиб чемпионлик учун курашаётган жамоа сафига келиб қўшилар. Буни эса вақт кўрсатади. 

Мавсумлари: 2015,2016,2017,2018,2019 

Статистикаси: 92та ўйин, 7та гол

Виталий Денисов - Денисов Галиулин сингари жуда эрта хорижга кетган. "Пахтакор" тарбияланувчисининг Ўзбекистондаги илк жамоаси 2022 йил иккинчи даврасида "Сўғдиёна" бўлди. Буни ким ҳам ўйлабди дерсиз. Виталий "Локомотив" билан Россия чемпиони, ЦСКА билан Европа Лигасида ғолиб чиққан. Отаси Генаддий Денисов Ўзбекистонда 1996 йил "Навбаҳор" билан чемпионлик шоҳсупасига кўтарилганидан хабардормиз. Ҳозирча ўғли бу вазифани ўзимизда уддалаганича йўқ. 

Мавсумлари: 2022, 2023...

Статистикаси: 12та ўйин

Ўткир Юсупов - "Навбаҳор" ва Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги йиллардаги биринчи рақамли посбони чемпионликка жуда яқин келяпти. Унда жорий мавсумда бу мавзуга нуқта қўйиш имконияти яхшигина бор. Ўткир Юсупов "Машъал", "Насаф", "Қўқон-1912", "Нефтчи"да бунинг иложи топилмаганди. Ҳозирги жамоасининг даражаси, жамоадошлари, натижалари чемпионликка мос. 

Мавсумлари: 2012 - 2023...

Статистикаси: 192та ўйин, 64та қуруқ учрашув, 180та ўтказиб юборилган гол

Зафар Холмуродов - Келинг энди бироз тарихга юзланамиз. Қашқадарё ва ўзбек футболининг топ ҳужумчиси, бош билан голларни рақиб дарвозасига таҳлаган Зафар Холмуродов чемпионлик орзусида Бутсаларини михга илган. Энг ёрқин онларини шубҳасиз "Насаф" ва "Машъал"да ўтказган, дея оламиз. Ўзбекистон чемпионати тўпурарлари рўйхатида Анвар Бердиевдан сўнг 200та гол билан иккинчи ўринни банд этиб турибди. Ҳозирда унинг ўғли Азиз Холмуродов "аждарлар" аъзоси ҳисобланади. Балки келажакда отаси эришмаган ютуқларга Азиз ҳаракат қилиб кўрар. Бунинг учун унда ҳали фурсат етарлича. Зафар Холмуродов билан бир қаторда Рўзиқул Бердиевни ҳам келтирсак бўлади. Футболчи сифатида "Насаф" билан чемпион бўлмаган Бердиев эндиликда мураббий сифатида мана бир неча йиллардан бери "аждарлар"ни олтин медаллар сари бошлашга ҳаракат қилмоқда. 

Тўп тепган жамоалари: "Ҳисор", "Машъал", "Насаф", "Динамо", "Хоразм", ОКМК

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика