Latest news

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  213 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  14 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  5 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1

Шомуродов "Женоа"да қанча маош олади? News

Шомуродов "Женоа"да қанча маош олади?

"Женоа" "Ростов"га ҳужумчи Элдор Шомуродов бўйича янги таклиф берди.

Генуя клуби "Ростов" форварди учун 7,5 миллион евро таклиф қилди ва бу маблағ кейинги 3 йил давомида тўлаб борилади, сабаби "Женоа"да ушбу маблағни бир йўла тўлаб юбориш учун бюджет йўқ. Шу билан бирга, "Женоа" унинг кейинги сотувидан Россия клубига бонус беради.

Шахсий шартномага келсак, А Серия клуби Шомуродовга камида 3 йиллик ва бир мавсум учун 600-700 минг евро маошлик шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Агар "Ростов" "Женоа"нинг бу таклифини қабул қилса, битим яқин 3 кунда амалга ошади.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017 йилнинг ёзидан бери "Ростов" шарафини ҳимоя қилади. Элдор Россия жамоасида умумий барча мусобақаларда 91та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 12та ассист қайд этди. Форварднинг клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Rating: +86   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика