Latest news

02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  13 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  0 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  3 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14

Шоҳруз Норхонов: "Собиқ ҳужумчи Бақоевдан кўп нарса ўрганяпман" News

Шоҳруз Норхонов: "Собиқ ҳужумчи Бақоевдан кўп нарса ўрганяпман"

Суперлиганинг 10-турида "Сўғдиёна" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ўйинда мезбонлар ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов дублга эришди. Бу мавсумда 4та гол урган ҳужумчи билан суҳбатлашдик.

- Суперлиганинг 10та тури ортда қолди. Таассуротлар қандай?

- Аввало барчани рамазон ойи билан табриклайман. Тутган рўзалари қабул бўлсин илоҳим. Саволингизга келсак таассуротлар яхши. Мавсум бошини яхши бошлагандик, бироқ кейин керакли очколарни йўқотдик. Сўнгги ўйинларда ўз ўйинимизни топиб бораяпмиз деб ўйлайман.

- Лушчанга нима етишмади деб ўйлайсиз.

- Тўғриси мураббийни муҳокама қилишни истамайман. Сергей Лушчанни кучли мураббий деб биламан. Ундан кўп нарсалар ўргандим, у билан бирга ишлаганимдан хурсандман.

- Жамоага Улуғбек Бақоев келгач натижалар яхшиланди. Бу нима билан боғлиқ?

- Улуғбек Бақоев ўз вақтида "Бухоро"ни бешинчи ўринга олиб чиққан мураббий ҳисобаланди. Ушбу мураббий келгач бизга кучли бўлиш ва олдинга қадам ташлашни ўргатдилар. Ҳозир яхши ўйинлар кўрсатиб натижамиз ҳам яхшиланиб бормоқда. Бақоев футболчилик пайтида ҳужумчи бўлган, шу боис ўзим учун кўп нарса ўрганаяпман.



- Ўтган мавсумда жами 4та гол ургандингиз, бу йил 10та турни ўзида 4та гол урдингиз. Олдинги Норхонов қайтдими?

- (Кулади) Худо хоҳласа, ишлашда давом этаман. Буёғини вақт кўрсатади. Дастлабки турларда ҳам имкониятлар бўлганди, аммо гол уриш насиб қилмаган экан.

- "Пахтакор" билан ўйинда қизил карточка олдингиз. Ўша вазиятда нима бўлганди?

- Ўша вазиятда қўпол ўйнагандирманки, бош ҳакам мени майдондан четлатди.

- "Сўғдиёна" ҳужум чизиғида рақобат қай даражада?

- Бизда яхши ҳужумчилар бор. Достон Тошматов, Ойбек Нурматов ва бошқалар. Шундай экан ҳужум чизиғида рақобат кучли.

- Жамоаингиз сафарда 4та ўйин ўтказиб атиги бир марта ғалаба қозонди. Бунга сабаб нима? Сафарда нима етишмаяпти?

- Сафарда ютиш доим оғир бўлади. Биз ҳам сафарда ютишни хоҳлаймиз. Агар ўз ўйинимизни кўрсата олсак исталган жойда ғалаба қозонса бўлади. Айтишадику ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деб.




- 1 июнь куни "Сўғдиёна" Лига Кубоги доирасида "Шўртан" меҳмони бўлади. Ушбу ўйин ва мусобақада жамоанинг мақсади қандай?

- Бизнинг мақсад фақат ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилиш. Лига Кубогида ҳам узоқроққа бориб, насиб қилса балки кубокни қўлга киритишга ҳам эришармиз. Ахир бу мусобақада тарихда илк бор ўтказилмоқда, доим биринчи бўлиш яхши.

- Нима деб ўйлайсиз Эктор Купер сизга ҳам эътибор қаратадими?

- Билмадим, буни боя айтганимдек вақт кўрсатади. Мен ҳозир "Сўғдиёна"ни юқори ўринга олиб чиқиш ва ўз голларим сонини кўпайтиришни ўйлаяпман. Агар терма жамоага лойиқ ўйин кўрсатсам балки мураббийлар менга ҳам эътибор қаратишар. Ишлашда давом этиш лозим.

- Айни пайтда "Сўғдиёна" чемпионатда бешинчи ўринда. Мавсум охирида нечанчи ўринда бўлади деб ўйлайсиз?

- Мақсад ҳар дим юқори ўрин бўлади. Чемпионатнинг ҳали ярмидан кўпи олдинда. Имкон қадар юқори ўринларга ҳаракат қиламиз.

- Суперлигада бу мавсумда қайси ёш футболчиларнинг ўйини сизга ёқди?

- Бу мавсум кўплаб яхши ёш футболчилар етишиб чиқди. Менга "Навбаҳор"дан Остон Ўрунов ва "Бунёдкор"дан Жасур Жалолиддиновнинг ўйинлари маъқул келмоқда. Уларга ишлашда тўхташмасин деб маслаҳат бераман.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика