Latest news

18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  0 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  3 18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0

"Ширшов майдонда оёғини олиб қочмайдиган ҳақиқий жангчи эди" - Андрей Акопянц News

"Ширшов майдонда оёғини олиб қочмайдиган ҳақиқий жангчи эди" - Андрей Акопянц

Николай Ширшовнинг вафот этиши нафақат мухлисларга, балки у билан бирга тўп тепган футболчиларга ҳам оғир ботди.

Ўтмишнинг таниқли ижрочиларидан бири Андрей Акопянц сайтимизга бу борадаги хотиралаи ва фикрлари билан ўртоқлашди. 

"У билан биринчи танишганимизда 17 ёшда эдим. Мен Колянинг акаси Дима билан дўстона муносабатда бўлганман. Қайсидир куни Диманинг уйига бордик. Ширшов ҳам уйда эди. Ўшанда у аллақачон "Пахтакор" таркибида ўйнашни бошлаганди. Жамоанинг юлдузи ҳисобланарди. Тез орада мен ҳам таркибга жалб қилиндим. Шу тариқа бирга ўйнашни бошладик",- дейди Акопянц.

"Футболчининг энг муҳим фазилати фидойиликдир. Николай майдонда ҳеч қачон оёғини олиб қочмайдиган ҳақиқий жангчи бўлган. Доим ғалаба қозонишни истарди. Чап оёқ билан яхши техник зарбага эга эди. Шахсан мен учун доим қувноқ инсон бўлиб қолади. Бир-биримизни кўрганимизда кўпинча кулгули суҳбатлар бўларди. Ёрдамимизни аямасдик. Очиғини айтганда ҳазил ва табассум қилишни яхши кўрарди, дея оламан. Ҳозир бу ҳақида гапириш мен учун жуда қийин",- дейди собиқ футболчи.

Николай Ширшовнинг вафот этгани сабаби кўпчиликни қизиқтирди. Кейинчалик унда тромбларнинг ёрилиши ташхиси қўйилди. Суҳбатдошимиз Андрей Акопянц бу билан боғлиқ кичик маълумотни айтди. 

"Ёзда микроинсультни бошидан ўтказди. Мен унга ўзини эхтиёт қилишини ва асрашини сўрадим. Эсимда, бир мартта Коля Ростов касалхонасида ётганида тушликка барча беморларга палов тарқатишди. У ҳамширадан ҳазил тариқасида ошпазни чақиришини илтимос қилди. Ошпазга қарата: "Палов нималигини биласизми?",- деб сўради. Кейин эса ўзи ошхонага бориб палов пиширишини айтди. Ушбу таомни жуда яхши пиширарди. Ўшанда касалхонада ўзини ижобий томондан кўрсатганди. Унинг кетиши бизни хайратда қолдирди",- дейди Андрей Акопянц

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика