Latest news

17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  0 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  17 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  54 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  4 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  17 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5

Шерзод Насруллаев: "Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлганим йўқ" News

Шерзод Насруллаев: "Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлганим йўқ"

Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финал Таиландга қарши учрашувга тайёргарлик кўришди давом этмоқда. Терма жамоамизнинг бугунги машғулотида "Насаф" клуби футболчиси Шерзод Насруллаев сайтимизга интервью берди

- Шерзод яқиндагина жароҳатдан қайтдингиз ва машғулотларга қўшилдингиз. Ўзингизни қандай ҳис этмоқдасиз?

- Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлганим йўқ. Машғулотларга киришдим, аммо майдонга тўша олишим аниқ эмас. Ҳали юз фоиз тайёр эмасман.

- Таиландга қарши тайёргарлик қандай кечмоқда?

- Рақибни ўрганяпмиз. Кайфиятимиз яхши. Ҳаммаси яхши режамиз бўйича кетмоқда.

- Қанот ҳимоячилари чизиғида катта йўқотишлар бўлди ва танқидлар бўлди. Жароҳат сабабли майдонга туша олмаган учрашувларда сизнинг ўрнингизни ёш футболчи Зафармурод Абдираҳматов эгаллади. Қанот ҳимоячилари, яъни сизнинг позициянгиздаги футболчиларнинг Осиё кубогида намойиш этаётган ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Қанот ҳимоячилари яхши ўйнашмоқда. Зафармурод яхши ўйин намойиш этди. Фарруҳ ака Сайфиев ҳам анча тажрибали футболчи. Қанот ҳимоячилари стабил ва яхши ўйнашмоқда дея оламан.

- Таиланд терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз? Уларнинг даражасига қандай баҳо берасиз?

- Аввалари Таиланд футболини кучсиз деб ўйлардим. Бироқ ҳозир улар катта ўсишга эришибди. Саудия Арабистонига қарши кечган учрашувни томоша қилдим ва улар жуда яхши ўйин намойиш этишди.

- "Насаф"нинг Чемпионлар лигасидаги сўнги учрашувини Доҳада ўтказган эди ва сиз учрашувдан кейин Доҳада қолгандингиз. Ўша вақти сиз "Ал-Садд" ва Қатар жамоалари билан музокара олиб боряпсиз деган хабарлар тарқалган эди. Шу гаплар қанчалик рост?

- Ҳа, мен Доҳада қолгандим, лекин Қатар клублари билан музокара олиб бориш учун эмас. Мен Доҳада оилам билан таътилда эдим. "Ал-Садд"нинг қизиқиши бўлгани рост, аммо музокара олиб борилмади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика