Latest news

00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  0 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  110 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  12 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  16 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  13 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1

Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси News

Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг навбатдаги 41-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров, Бош Ассамблея аъзолари, шунингдек, федерация ва ассоциацияларнинг масъуллари иштирок этишди. Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятининг таркиби қайта шакллантириб олинди.

Тадбирни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди ва МОҚ низомига асосан ҳар бир Олимпия сиклида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раҳбарияти таркиби қайта шакллантириб олиниши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Қайд этиш жоиз, Президентимиз 2022 йил 23 май куни Спорт вазири Адҳам Икрамовга Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича топшириқ берган эдилар. Шу боис, Адҳам Илҳамович Бош Ассамблея аввалида ортда қолган Олимпия сиклида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Тадбирда сўз олган Бош вазир қўлга киритилган ютуқлар ҳақида тўхталар экан, тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар, кутилган натижани қайд этмаган федерациялар хусусида танқидий фикр билдирди.

Шундан сўнг кун тартибидаги бошқа масалалар кўриб чиқилди. Даставвал, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига янги раҳбар сайланди. Абдулла Нигматович ушбу лавозим учун номзод ҳақида тўхталар экан, Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш лозимлиги, мамлакатимизнинг кўп минг сонли олимпия оиласи, спортчи ва мураббийларнинг илтимосини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович номзодини илгари сурди. Номзод барча делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди ва Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси этиб сайланди.

Шунингдек, Қўмита раисининг ўринбосарлари таркиби ҳам шакллантириб олинди. Унга мувофиқ, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, Ойбек Касимов Бош котиб ва Шерзод Ташматов раис ўринбосари лавозимига сайланишди. Тадбир давомида Қўмитанинг янгиланган устави ҳам тасдиқлаб одинди. Шунинг билан, МОҚнинг 41-Бош Ассамблеяси ўз ишини якунлади.

Rating: -32   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика